🟢Ромитан туманида туну-кун (24/7 соат) фаолият юрутувчи кўчалар ташкил этилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-287-сонли қарорига асосан Ромитан туманида 5 та туну-кун (24/7 соат) фаолият юрутувчи кўчалар ҳамда туманимиз архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва туристларга қулай шароитлар яратиш мақсадида 5 та ҳудуд учун мастер-режалар ишлаб чиқилди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 3 январь куни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида амалга оширилиши лозим ишлар ҳамда ташкил этилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди.
Ушбу тақдимотда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, Афросиёб, Зарафшон, Алишер Навоий, Бобур, Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлари иштирок этди.
Мазкур қарор асосида кўчаларда ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, шунингдек, ҳудудда фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар йўл чеккасида ҳаракатланишга халал бермайдиган автотураргоҳлар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, овқатланиш учун қулай бўлган “Фоод трак”лар фаолиятини йўлга қўйиш, болалар ўйингоҳи ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади.
https://t.me/Umed_Barnoyev