🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА
🌐
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан
Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.
🔭
Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши
фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда
Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✅Telegram 📸 Instagram
📹@RisolaTravelLux' rel='nofollow'>Youtube
💬 Facebook
📨 Яқинларингизга ҳам улашиб қўйинг.