Risola.uz - Ma'rifat sari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Яратган Роббинг номи билан ўқи.
Алақ сураси 1-оят
Ma'muriyat bilan aloqa👇
👉 @Risolagroup_bot
Уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEMPoaLwwirJzljfZA

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Эй дин йўлидаги дўстим,маҳзун бўлманг!
Чунки сиз Аллоҳнинг милёнлаб бандаси орасидан жаннат ва Ўзининг жамоли учун танлаб олинган ҳос бандаларидансиз.

Эй Аллоҳнинг танланганлар ичидан танлаб олгани,Ҳеч қачон маҳзун бўлманг!
Ахир сизда милён-милён кофирда йўқ Роббингиз бор,динингиз бор,дуоингиз бор.

Маҳзун бўлманг!
Ахир сизни қалбингиз милён ҳидоятсиз маҳрум қолган энг қиммат жавҳар-иймон билан сийлангандир.

Маҳзун бўлманг!
Маҳзунлик ноумидларнинг одати.
Сизда умидларнинг энг олийси жаннат бор,Аллоҳнинг раҳмати бор.

Маҳзун бўлманг!
Ҳатто энг чуқур қудуққа ёлғиз маҳкум қилинсангиз ҳам.
Чунки “У Аллоҳ,қаерда бўлсангиз ҳам сиз билан биргадир”
(Ҳадид сураси 4-оят)

Маҳзун бўлманг!
Ҳатто қаршингизда паёнсиз денгиз орқангизда эса энг золим подшоҳ сизни қувиб келаётган бўлса ҳам.
Ахир Ўзига ишонганлар учун денгиздан йўл очадиган,оловдан гул ундирадиган Қудратли Вакийлингиз бор.

Бундай вакийл   Фиръавнда ҳам,Қорунда ҳам,Мусайлиматул Каззобда ҳам,Намрудда ҳам йўқ.

Маҳзун бўлманг!
Ахир иймон келтириб,гўзал амаллар қилганларга қуръонда  етмиш етти марта жаннат муждаси берилган.

Гуноҳларингиз денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам маҳзун бўлманг!
Аллоҳнинг афвидан гумон қилиб,тавбани кечиктирманг.
Ахир қуръонда “Жазо” сўзидан “Афв,кечириш” сўзи икки баробар кўпроқ келган.

Ғамларингиз,
маҳзунлигингиз,
дардларингиз,
мусибатларингиз,
гуноҳларингиз сизни ғафлатга ғарқ этмасидан аввал ҳар нарсадан ҳатто энг катта мусибатдан,ғамдан ҳам Акбар бўлган Аллоҳнинг Акбарлигини қалбдан,иҳлос ила ёд этинг.

Шунда,Аллоҳу Акбар қаршисида барчаси арзимас бир кичик зарра бўлиб қолади.
Эсда тутинг ўн бир баҳодир жонингизга қасд қилса ҳам қўрқманг!
Чунки Аллоҳ билан қолганларни на енга оладилар,Аллоҳга суянганларни на йиқита оладилар,У Зотга боғланганларни  на чўктира оладилар


Душманнинг кучлилиги ёки синовнинг оғирлиги муҳим эмас,муҳими Сиз ким билан,кимга суяниб қолганингизда…

@Risola_uz


ИЙМОН ДУОСИ

Эй, фарзанд!
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар:

“Севимли саҳобаларим! Қиёматга қадар келадиган умматларим! Тонгда тўшагингиздан турар- турмас шу дуони ўқинг:

«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ».
Ўша куни кечгача қилган гуноҳингизни Аллоҳ кечиради”.


Бир бошқа ҳадиси шарифларида шундай дейдилар:
«Ким шу дуони кунда ўн марта ўқиса, ўша кишига Аллоҳ қирқ минг савоб эҳсон айлайди».

«АШҲАДУ         АНЛА   ИЛАҲА  ИЛЛАЛЛОҲУ   ВАҲДАҲУ  ЛА   ШАРИЙКА   ЛАҲУ.  ИЛАҲАН  ВАҲИДАН СОМАДАН ЛАМ ЯТТАХИЗ СОҲИБАТАН ВА ЛА ВАЛАДАН. ВА ЛАМ ЯКУЛ ЛАҲУ КУФУВАН АҲАД».

Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:

«Бир киши бир жойда шу (қуйидаги) дуони ўқиса, ўша жойдан турмай туриб, ширк ва бировнинг ҳаққидан ташқари барча гуноҳларини Аллоҳ кечиради».

Ширкнинг жазоси — жаҳаннам. Бировнинг ҳаққи эса ҳақларни рози қилиш билан кечирмади. Дуо будир:

«СУБҲАНАКАЛЛОҲУММА ВА БИҲАМДИКА. АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА ВАҲДАКА. ЛА ШАРЪИЙКА ЛАКА ВА АСТАҒФИРУКА ВА АТУБУ ИЛАЙКА».


Абу Бакр Қиттоний ҳазратлари дейдилар:

“Бир кеча Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушимда кўрдим. Бир неча саволлар бердим. Ва дедимки:

«Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Менга шундай бир дуо ўргатингки, айтганимда қалбимни тирик топайин!» Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этдилар:
«Ҳар тонг шу дуони ўқи:
Я ҲАЙЮ Я ҚАЙЮМУ. Я БАДИЯС САМАВАТИ ВАЛ АРЗИ. Я ЗАЛ ЖАЛАЛИ ВАЛ ИКРОМ. Я ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА АСЪАЛУКА АН ТУҲЙИЯ ҚОЛБИЙ БИНУРИ МАРИФАТИКА. Я АЛЛОҲ! Я АЛЛОҲ! Я АЛЛОҲ!»

Эй, фарзанд!
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар доим, ҳатто вафот этаётганларида ҳам шу дуони ўқидилар:

«СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИ ҲАМДИҲИ АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУБУ ИЛАЙҲ».


@Risola_uz


Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"

деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".

Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!".

Имом Термизий ривояти.

@Risola_uz


ТАОМ ҲОЗИР БЎЛИБ ИШТАҲА КЕЛИБ ТУРГАНДА, ҲАМДА ҲОЖАТИ ҚИСТАБ ТУРГАНДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ МАКРУҲЛИГИ ҲАҚИДА

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لا صَلاةَ بحَضرَةِ طَعَامٍ، وَلا وَهُوَ يُدَافِعُهُ الأَخْبَثَان». رواه مسلم.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ ﷺ: «Таом ҳозир бўлганда ва икки томондаги ҳожати қистаб турганда, яъни пешоб ва ични бўшатгиси келиб турганда намоз йўқдир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Чунки бундай ҳолатларда намоз ўқувчи кишидан хушуъ кетади. Албатта намоз вақти кенг бўлса шундай. Лекин намоз вақти торайиб кетса, кароҳият кўтарилади.

Шарҳ:
Ислом -инсон фитрати ва табиатини риоя қилади. Шунинг учун фикрни машғул қиладиган нарса юзага келса, ибодатни ўташда енгиллик пайдо қилинади. Шу сабабли Пайғамбар алайҳиссалом овқат ҳозир бўлганида, овқатга иштаҳа қилиб, фикру ҳаёли унга овора бўлиб қолмаслиги, шу сабабли намозни шошиб адо этмаслигини назарда тутиб, намоз ўқишни ман қилганлар. Шунингдек, ҳожат қистаб турганида ҳам намоз ўқишни ман этдилар. Чунки бундай ҳолатда у киши безовта бўлиб, хузуъ ва хушуъдан йироқ бўлади.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Икки томондан қистаб турганида ўқилган намоз хушуъсиз намоз ҳисобланади.

2. Мусулмон киши агар қорни жуда оч бўлса, намоздан олдин овқатни еб олади.

3. Ислом фақат ташқи жисмоний ҳаракатлардангина иборат бўлиб қолган ибодатни қабул этмайди, ибодатда аввало руҳият бўлиши лозим.

4. Мусулмон киши намоз пайтида Аллоҳ ҳузурида турганини ҳис қилсин. Ақли ва қалби Аллоҳдан бошқасига чалғимасин.

5. Мусулмон киши Аллоҳ ҳузурида турганида собит, хотиржам ҳолда туради. Нафсининг турли чалғитувчи  таъсирларидан холи бўлади.

"Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" kитобидан

@Risola_uz


Аёл-кучли жонзотдир.
Агар у кучини эркалиги ва нозини орқасига маҳорат билан яширмаса,эри унинг ёнида ўзини ожиз ҳис қилиб қолади.

Ахир у вужудида икки,ҳатто уч юракни ҳам ҳеч қўрқмасдан кўтариб юра олади.

Ахир у ўлимга тенг оғриқларга кўз юмиб,туннинг энг ширин уйқусидан
кечишга тўғри келса ҳам эрни ушлаб қолиш учун,эрини ўзиники қилиш учун ўнта ҳам туғаверадиган ҳилқатдир.

Аёл-жуфтини севса қалбига қайта-қайта урулган ҳанжарларга қарамасдан жуфтига жонини фидо қилишга қодир,ҳаётида ҳеч қандай енгиллик бўлмаса ҳам фарзандларининг кулгулари билан у ҳанжарлардан қолган яраларни даволаб,ҳаётга қасдма-қасдига табассум қилиб,ғамларини табассум ортига яшира оладиган  ҳилқатдир.

Аёл-тунда кўз ёшларига бўғилиб,тонгда яна умид билан уйғанадиган ҳилқатдир.

Аёл-агар турмуши ўхшамаса,ҳаёт деган нотекс йўлда,ҳар қандай гап сўзларга метин ирода билан сабр қилиб,бир ўзи равон юра оладиган ҳилқатдир.

Аёл-агар хоҳласа биргина самимий табассуми билан жуфтини тилдан қолдиришга,биргина гўзал нигоҳи билан жаҳл отига минган эрини пойида тиз чўктиришга қодир мўжизавий ҳилқатдир.

Аёл(баъзиси❗️)-эркакнинг қалбини забт этса ҳам,эри ундан устун эканлигини тан олган ҳолда уни бошқаришга урунмайдиган мард ҳилқатдир.

Аёлни хоҳлаганча эзишингиз мумкин,аммо у oёғингизни остидан ҳам гулдек яшнашга имкон топадиган,йиғлаб туриб қошига ўсма,кўзига сурма тортишга куч топадиган ҳилқатдир!
(Айрим эрисиз бир хўплам сувни ҳам эплаб ича олмайдиган аёллар бундан мустасно)
Осиё Абдулазим
қизи

@Risola_uz




Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига яқинлаштириб, бир томонини қўйиб тўсади-да, гуноҳларига иқрор қилади ва уларни биласанми?- дейди. У мўмин: “Ҳа, эй Раббим! деб гуноҳларига иқрор бўлади. Шунда Аллоҳ таоло унга қарата: “Дунёда ўша гуноҳингни яширган эдим. Бу кунда ўша гуноҳларингни кечираман”, дейди ва унга яхшиликлар китобини берилади...”.

Имом Муслим ривояти.

Роббим мени,оиламни,севганларимни,дўстларимни,мўминларни жаннатинга ҳисобсиз доҳил қилинган қулларинг қаторида қил!
Амийн


@Risola_uz


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!

Аллоҳим! 
Сен ҳаё ва марҳамат соҳибисан! Бандаларингнинг қулларини қуруқ қайтармагайсан!
Ё Роббий! Ўзинг бизни кўриб турибсан, сўзларимизни эшитиб турибсан,  ичу ташимизни билиб турибсан, Сенга музтарларча ёлборамиз, бечораларча Сенга илтижо киламиз, эй музтарларнинг дуосини ижобат килувчи Аллоҳим! Эй бечораларнинг илтижосини қабул қилувчи Аллоҳим!
Аллоҳим!  Қуръони Карим ҳурматидан бизларга раҳм қил! Уни бизларга йулбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо айла! ***
Аллоҳим! Қуръони Каримдан унутганларимизни ёдимизга сол, билмаганларимизни бизларга билдир!
Уни кеча-кундуз тиловат килишни насиб эт!
Уни бизларнинг зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Қуръони Карим ҳалол деган нарсаларни ҳалол билиб, ҳаром деган нарсаларни ҳаром билган, унинг маҳкам оятларига амал  қилиб, муташоҳ  оятларига иймон келтирганлардан  қил!
Аллоҳим! Бизларни  Қуръони Каримнинг харфларини ҳам, ҳукмларини  ҳам адо этадиганлардан эт, ҳарфларини адо этиб, ҳукмларини зое қиладиганлардан қилма!
Аллоҳим! Бизларга Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфидан ҳаловат, ҳар бир сўзидан шарофат, ҳар бир оятидан саодат, ҳар бир сурасидан офият ва ҳар бир жузидан мукофот насиб айла!
Аллоҳим! 
Қуръони Каримни бизлар учун шафоатчи қил, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Ўзингнинг аҳлинг ва ҳосларинг бўлмиш аҳли Қуръонлардан қил!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни қалбларимизга зиё, кўзларимизга нур, дардларимизга даво, гунохларимизни ўчирувчи, бизларни дўзаҳдан қутқарувчи қил!
Аллоҳим! 
Бизларни Қуръони Карим воситасида бахтсизликдан бахту саодатга, дўзаҳдан жаннатга, ғазабингдан розилигингга,  ҳожатмандликдан беҳожатликка, бидъатдан суннатга, зулумотлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, ҳорликдан азизликка, барча ёмонликлардан хамма яхшиликларга олиб чиқ!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни бизларга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ, дўзаҳдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!
Эй Аллоҳ!
Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амалларни насиб қил!
Ғазабингдан, дўзаҳингдан ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амаллардан панох бер!
Аллоҳим!  Бизларга ўлим фариштасини энг яхши ҳолатимизда, Ўзинг рози бўладиган энг афзал амалимиз узра юборгин! Жонимиз ҳалқумга келмай гунохдан покланиб олишимизга тавфиқ бер!
Аллоҳим!  Оёқларимиз совуган, қўлларимиз музлаган, юрагимиз сўнгги зарбаларини ураётган, кўзларимиз қотаётган, тилимиз тўхтаётган, рухимиз жисмимизни тарк этаётган маҳалда дилу тилимизга
“Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ” калимасини жорий айла! Бизларга ўлим талвасаси фитнасидан, қабр азоби фитнасидан, оҳират азоби фитнасидан паноҳ бер!
Ё Аллоҳ! Тупроқ остида ёлғиз ётганимизда бизларга раҳм қил! Даҳшатидан гўдакнинг сочлари оқариб кетадиган қиёмат Куни бизларга хотиржамлик ато қил! Аршинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда бизларга соянгдан жой бер!
Меҳрибон Роббимиз! Бизларни бу дунёдаги мушфиҳ йўлбошчимиз - Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айла! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: “Шафоатим умматимнинг гуноҳкорларигадир”, демишлар. Биз гуноҳга ботган умматмиз! Бизларни у зотнинг шафоатларига етказ! Ҳавзи Кавсарларидан ичишни насиб эт!
Ё Аллоҳ! Бизга ўзимизни гуноҳдан тўсадиган даражада қўрқувингни, бизни жаннатга олиб борадиган ибодатингни, дунё мусибатларини бизга енгил қиладиган яқийнни ато хил! Душманларимиз устидан бизларга ғалаба бер! Динимизда мусибат берма! Бор  билганимиз, бор ташвишимизни дунё қилиб қуйма! Жаннатни биз учун маскан қил! Гунохларимиз туфайли устимизга Сендан қўрқмайдиган, бизга раҳм қилмайдиганларни ҳукмрон қилиб қуйма!
Аллоҳим! Сендан динда, дунёю оҳиратда афву офият сўраймиз! Аллоҳим! Барча ишларда оқибатимизни гўзал қил, бизларни дунё ҳорлигию оҳират азобидан асра!

@Risola_uz




ТАСБЕҲНИ ҚЎЛ БИЛАН САНАШ.

Юсайра  розияллоҳу  анҳодан  ривоят  қилинади: «Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  уларни (аёлларни)  такбир, тақдис ва т
аҳлилга  риоя  қилишга ва уларни  бармоқ учи ила санашга амр  қилдилар. Албатта, улардан  сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».

(Сунан эгалари ривоят қилган)

Шарҳ:

Ушбу  ҳадиси  шарифни  ривоят  қилаётган Юсайра  розияллоҳу  анҳо  ансорийя  саҳобиялардан бўлганлар.
Такбир  «Аллоҳу акбар» дейишдир.
Тақдис  «Субҳанал маликил қуддус» дейишдир.
Таҳлил  «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейишдир.
Шу калималарни зикр қилганда уларни бармоқ билан санаш керак экан. Бу айтилаётган зикрнинг сонини билиш учун керак. Қиёмат куни бармоқлардан бу ҳакда сўралар ва нутқ қилиш талаб қилинар экан.

@Risola_uz


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!

Аллоҳим! 
Сен ҳаё ва марҳамат соҳибисан! Бандаларингнинг қулларини қуруқ қайтармагайсан!
Ё Роббий! Ўзинг бизни кўриб турибсан, сўзларимизни эшитиб турибсан,  ичу ташимизни билиб турибсан, Сенга музтарларча ёлборамиз, бечораларча Сенга илтижо киламиз, эй музтарларнинг дуосини ижобат килувчи Аллоҳим! Эй бечораларнинг илтижосини қабул қилувчи Аллоҳим!
Аллоҳим!  Қуръони Карим ҳурматидан бизларга раҳм қил! Уни бизларга йулбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо айла! ***
Аллоҳим! Қуръони Каримдан унутганларимизни ёдимизга сол, билмаганларимизни бизларга билдир!
Уни кеча-кундуз тиловат килишни насиб эт!
Уни бизларнинг зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Қуръони Карим ҳалол деган нарсаларни ҳалол билиб, ҳаром деган нарсаларни ҳаром билган, унинг маҳкам оятларига амал  қилиб, муташоҳ  оятларига иймон келтирганлардан  қил!
Аллоҳим! Бизларни  Қуръони Каримнинг харфларини ҳам, ҳукмларини  ҳам адо этадиганлардан эт, ҳарфларини адо этиб, ҳукмларини зое қиладиганлардан қилма!
Аллоҳим! Бизларга Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфидан ҳаловат, ҳар бир сўзидан шарофат, ҳар бир оятидан саодат, ҳар бир сурасидан офият ва ҳар бир жузидан мукофот насиб айла!
Аллоҳим! 
Қуръони Каримни бизлар учун шафоатчи қил, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Ўзингнинг аҳлинг ва ҳосларинг бўлмиш аҳли Қуръонлардан қил!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни қалбларимизга зиё, кўзларимизга нур, дардларимизга даво, гунохларимизни ўчирувчи, бизларни дўзаҳдан қутқарувчи қил!
Аллоҳим! 
Бизларни Қуръони Карим воситасида бахтсизликдан бахту саодатга, дўзаҳдан жаннатга, ғазабингдан розилигингга,  ҳожатмандликдан беҳожатликка, бидъатдан суннатга, зулумотлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, ҳорликдан азизликка, барча ёмонликлардан хамма яхшиликларга олиб чиқ!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни бизларга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ, дўзаҳдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!
Эй Аллоҳ!
Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амалларни насиб қил!
Ғазабингдан, дўзаҳингдан ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амаллардан панох бер!
Аллоҳим!  Бизларга ўлим фариштасини энг яхши ҳолатимизда, Ўзинг рози бўладиган энг афзал амалимиз узра юборгин! Жонимиз ҳалқумга келмай гунохдан покланиб олишимизга тавфиқ бер!
Аллоҳим!  Оёқларимиз совуган, қўлларимиз музлаган, юрагимиз сўнгги зарбаларини ураётган, кўзларимиз қотаётган, тилимиз тўхтаётган, рухимиз жисмимизни тарк этаётган маҳалда дилу тилимизга
“Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ” калимасини жорий айла! Бизларга ўлим талвасаси фитнасидан, қабр азоби фитнасидан, оҳират азоби фитнасидан паноҳ бер!
Ё Аллоҳ! Тупроқ остида ёлғиз ётганимизда бизларга раҳм қил! Даҳшатидан гўдакнинг сочлари оқариб кетадиган қиёмат Куни бизларга хотиржамлик ато қил! Аршинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда бизларга соянгдан жой бер!
Меҳрибон Роббимиз! Бизларни бу дунёдаги мушфиҳ йўлбошчимиз - Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айла! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: “Шафоатим умматимнинг гуноҳкорларигадир”, демишлар. Биз гуноҳга ботган умматмиз! Бизларни у зотнинг шафоатларига етказ! Ҳавзи Кавсарларидан ичишни насиб эт!
Ё Аллоҳ! Бизга ўзимизни гуноҳдан тўсадиган даражада қўрқувингни, бизни жаннатга олиб борадиган ибодатингни, дунё мусибатларини бизга енгил қиладиган яқийнни ато хил! Душманларимиз устидан бизларга ғалаба бер! Динимизда мусибат берма! Бор  билганимиз, бор ташвишимизни дунё қилиб қуйма! Жаннатни биз учун маскан қил! Гунохларимиз туфайли устимизга Сендан қўрқмайдиган, бизга раҳм қилмайдиганларни ҳукмрон қилиб қуйма!
Аллоҳим! Сендан динда, дунёю оҳиратда афву офият сўраймиз! Аллоҳим! Барча ишларда оқибатимизни гўзал қил, бизларни дунё ҳорлигию оҳират азобидан асра ....

@Risola_uz


Бисмиллаҳ

🌙 ЗИКР қилувчилардан бўлинг!

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ.

🌸 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ.

🌸 ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ.

🌸 АЛЛОҲУ АКБАР.

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ ЪАЗИЙМ.

🌸 АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ.

🌸АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛЛАЗИ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЮМУ ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ.

🌸 ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛАА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИЙР.

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ АДАДА ХОЛҚИҲИ, ВА РИДО НАФСИҲИ, ВАЗИНАТА АРШИҲИ ВА МИДАДА КАЛИМАТИҲИ.

🌸 СУБҲАНАЛЛОҲ ВАЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ВА ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР.

🌸 ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ.

🌸 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ЪАЛА НАБИЙЙИНА МУҲАММАД.

🌸 ЛАА ИЛААҲА ИЛЛА АНТА СУБҲАНАКА, ИННИЙ КУНТУ МИНАЗЗОЛИМИЙН.

🌸 ҲАСБИЯЛЛОҲ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛА ҲУВА ЪАЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ ЪАРШИЛ АЗИЙМ.

@Risola_uz


-------       ВАФОДОРЛИК
-------
  Қурайш мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ва ул зотга эргашган мусулмонларни иқтисодий қамал қилиб, одамларни улар билан алоқада бўлишдан ман қилиб қўйишгач, Хадича онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўз уйларини тарк қилишга мажбур бўлдилар. Уч йил давом этган иқтисодий қамалдан барчаларининг тинка-­мадорлари қуриди.

  Хадича онамиз розияллоҳу анҳо ўзлари рози бўлган ҳолда бор мол­мулкини инфоқ қилиб юбордилар. Қалблар сабр ва фидойиликда тобланди. Мана энди мўминларнинг онаси ўз манзилига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга қайтар эдилар. Бироқ келган пайтларидагидек бой-­бадавлатликдан асар ҳам қолмаган эди.

  Олтмиш беш ёшга бориб қувватдан қолган замонларида мушрикларнинг таъқиб қилишлари онамизнинг тинка-мадорини қуритди. Бетоб бўлиб қолганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидан жилмай қолдилар. Шу ҳолатда уч кун ётганларидан сўнг охират сафари яқинлашиб қолганини сезиб қолдилар. Аммо Хадича розияллоҳу анҳонинг Ислом дини нажот ва зафар қозониб гуллаб­ яшнашига иштиёқи жуда баланд эди.

  Кўзининг қувончи бўлган қизи Умму Гулсумга шивирладилар:
– Қанийди умрим етиб, машаққатларимизнинг роҳатини лоақал бир бора кўриб қолсам эди, кўзларим қувончга тўлиб, армоним қолмай рози бўлган ҳолатда жонимни топширар эдим.
– Ундай деманг, онажон! Ташвишланишга ҳожат йўқ, – деди Умму Гулсум розияллоҳу анҳо.
  Мўминларнинг онаси ҳаёт билан видолашар экан: “Ҳа, қизгинам, Аллоҳга қасамки, менга ташвишланишга ҳожат йўқ. Қурайш аёлларидан ҳеч бири мен кўрган мўл­кўлчиликни кўрмади. На фақат Қурайш, балки дунё аёлларидан ҳеч бири Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга етишганимдек улуғ бахтга мушарраф бўлмади. Менинг Ҳабибул Мустафога хотин бўлишим дунём учун кифоя. Охиратим учун эса, энг аввал имон келтирганим ва мўминларга она бўлганим кифоя!” деди.
  Кўзлари юмила бошлар экан, лаблари пичирлади: “Эй Аллоҳ! Мен Сенга сано айтиб адо қила олмайман. Эй Аллоҳ! Мен Сенга рўбарў бўлишдан ташвишланмайман, лекин хоҳлар эдимки, фидойилигим яна давом этса, шоядки менга берган неъматларингга муносиб бўлсам!”

  Дунёни тарк эта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамизга жон топшириш аччиқлигини енгиллатиб, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мўминларнинг онасига мустаҳкам имони учун, Ислом динига ёрдам қилгани ва бор мол-­мулкини Аллоҳ йўлида саховат ила нисор қилиб юборгани учун жаннатда неъматлар ҳозирлаб қўйганининг башоратини берар эдилар. “Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир. Раббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир. Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар. Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳақи бордир”
(Зориёт сураси, 15–19-оятлар).

  Ниҳоят, Раббул иззатга покиза руҳларини топширдилар.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича розияллоҳу анҳо)га ўта вафодор эдилар. Бир куни ҳовлиларида синглисининг шарпасини сезиб қолдилар. Овози Хадича онамизнинг овозларига ўхшаб кетганидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Аллоҳ! Бу унинг шарпасими?” деб юбордилар.
  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп эслаб юрганларидан ҳатто Ойша розияллоҳу анҳо қалбидаги ҳиссиётларни тута олмасдан:
– Қурайш кампирларидан бирини бунча кўп эсламасангиз! Ўтиб кетган бўлса, Аллоҳ таоло сизга ундан яхшироғини бермадими? – деди.

  Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ранглари ўзгариб, ғазаблари келиб:
– Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло унинг ўрнига менга ундан яхшироғини бермади! Одамлар инкор қилиб турганларида менга имон келтирган эди! Одамлар ёлғончига чиқарганда, у мени тасдиқлаган эди! Одамлар мендан молларини дариғ тутганларида уни менга сарфлаб юборган эди! Аллоҳ таоло менга бошқа хотинларимдан эмас, ундан фарзандлар ато этган, – деган эдилар.

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

@Risola_uz


🍃«ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА АНТА СУБҲААНАКА ИННИИ КУНТУ МИНАЗ ЗОЛИМИЙНИ» ДУОСИ

Маъноси: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим». (Анбиё сураси  87-оят)

Ғам-ташвишларни кеткизиш, ҳар қандай хафаликдан халос бўлиш ва ҳар қандай ёмонликдан нажот топиш учун ушбу дуо жуда ҳам фойдалидир. Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Бир кечаси қаттиқ ғам ичида қолдим. Шунда қалбимга ушбу дуоларни ўқиш илҳом қилинди: Эй, Аллоҳим! Менга имон, муҳаббат, тоат ва тавҳидни ато этдинг. Ғафлат, шаҳват ва маъсият мени ўраб олди. Нафс мени ҳой-ҳавас уммонига улоқтирдики, мен зулмат ичидаман. Сенинг банданг маҳзун, ғамгин ва қайғу ичида қолган. Уни ҳой-ҳавас балиғи ютиб юборган. У сенга Ўзингнинг суюкли, маъсум пайғамбаринг ва банданг бўлмиш Юнус ибн Матаа алайҳиссаломнинг нидоси билан нидо килиб: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) ) зулм қилувчилардан бўлдим», демоқда.

Шундай экан, Сен унинг дуосини қабул этганинг каби менинг дуоимни ҳам қабул эт. Ёлғизлик ва яккалик ҳолимда мени муҳаббат билан қўллаб-қувватла. Менинг устимга лутф ва меҳрибонлик дарахтларини ўстириб қўй. Зеро, Сен Аллоҳсан, Подшоҳсан, Меҳрибонсан. Менинг Сендан бошқа ҳеч кимим йўқдир. Фақатгина ҳеч бир шериги йўқ бўлган Ўзинг борсан. Сен Ceнга имон келтирган кишиларга берган ўз ваъдангга хилоф қилгувчи эмассан. Чунки, Сен шундай дегансан ва деганинг ҳақдир: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз»».

«Кушойиш калитлари» китобидан.


@Risola_uz


​​ Абу Саид Ҳудрий (р.а) дан ривоят қилинади. Рoсулуллоҳ  ﷺ  ким (эрталаб ва кеч кирганда):

" رضيتُ باللَّهِ رَبًّا وبالْإِسْلام دينًا وبمُحَمَّد نبيًّا "
"Розийту биллаҳи роббан ва бил ислама дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула" деса, унга жаннат вожиб бўлади дедилар.

(Маъноси: Аллоҳни роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни росул деб рози бўлдим).

Садақаи Жорияга эга бўлинг!

Набий ﷺ  (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрча ажр берилур», дедилар». (Муслим)

@Risola_uz


Бир ишдан хурсанд бўлсанг, «Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн» (Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин), дегин.
Ночор қолсанг, «Аллоҳуммарзуқнии ва анта хойрур-розиқийн» (Аллоҳим, менга ризқ бер, Сен ризқ берувчиларнинг энг яхшисисан), дегин.
Зарар кўрсанг, «Лаа илаҳа илла анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман. Мен золимлардан бўлиб қолдим) дегин.

Сен ҳам шу амалларни қилганларча савобга эришмоқчимисан? Унда буни ўз яқинлариннга ҳам юбор. Зеро "Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир".

@Risola_uz


ҚИССАДАГИ ИБРАТ

    Бойлардан бири боғ сотиб олди. У боғига қараш учун Муборак исмли хизматкорни боғига қўйди. Бир қанча вақт Муборак боққа қоровуллик қилиб, катта-кичик  ишларига қараб юрди. У гўё хизматкор эмас, боғнинг эгасидек эди.
   Бир куни бой боғидан хабар олгани келди. Анорлар ғарқ пишган эди. Бойнинг анорга ҳаваси келиб Муборакка анор узиб келишини айтди. Муборак анор узиб келди. Анор нордон эди. Бой:
- Бу анор нордон экан. Менга ширинидан олиб кел!-деди.
   Муборак яна бориб анор узиб келтирди. Униси ҳам нордон чиқди. Бой ғазабланиб деди:
- Бу боғдаги ширин анор билан нордон анорни ҳалигача билмайсанми?!
Муборак:
- Йўқ, деди.
Бой сўради:
- Нега билмайсан?
Муборак деди:
- Мен ундан еб кўрмаган бўлсам, қандай билишим мумкин?!
Бой сўради:
- Нега еб кўрмадинг?
Муборак деди:
- Чунки сиз бунга рухсат бермагансиз!

   Бой боғбон йигит ҳақида суриштирди. Истиҳора қилиб кўрди. Йигитнинг ростгўй ва ҳалол йигит эканлиги аниқ бўлгач, унга қизини никоҳлаб берди. Мана шу муборак никоҳдан ўша даврнинг энг буюк олими Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ туғилди!

     Аллоҳ таолонинг ўликдан тирикни чиқаришида ҳақиқатан ва мажозан шак йўқдир. Яъни, Аллоҳ кофирнинг наслидан мўъмин, мўъминнинг наслидан кофирни чиқаради.
   Иброҳим алайҳис салом Озарнинг наслидан эдилар. Саҳиҳ қавлларга кўра Озар Иброҳим алайҳис саломнинг отаси бўлган. Нуҳ алайҳис саломнинг ўғли кофир бўлди. У мурсаллар шайхининг ўғли эди. Иш меросхўрлик эмас. Мўъминдан мўъмин чиқади, кофирдан кофир чиқади деган қоида ҳам йўқ.
  Аслида қоида мана шу. Қолганлари истисноли ҳолат деса ҳам бўлаверади.
   Фарзандларимиз мисоли бир экин. Биз нима эксак шуни ўрамиз. Аммо оз ҳолатларда тарбия қилсакда тарбиямиз ҳосилини олиш имкони бўлмай қолади. Баъзан бепарво бўлсакда, бепарволигимиз оқибатини тотмаслигимиз ҳам мумкин.
   Қиссадаги бой буюк ва теран фикрли инсон экан. У қизини биттагина анор масаласида Аллоҳга хиёнат қилмайдиган оддий ишчига турмушга беришга рози бўлди. Билдики, биргина анорда Аллоҳга хиёнат қилмаган киши аёл масаласида умуман хиёнат қилмайди. Мана шу тушунча ва омонатни ўз ўрнига қўйиш бизга замонаси фақиҳи, илм осмонида ўчмас юлдуз Абдуллоҳ ибн Муборак каби даҳони берди.
   Қизлар пули кўпга бериб юбориладиган мато эмас. Улар омонат. Уларни ўз эгаларига топшириш лозим. Ким қизини диёнатли, солиҳ йигитга берса демак омонатни адо қилибди. Ким қизини хулқи ва динини суриштирмасдан, биринчи келган кишига бериб юбораверса омонатга хиёнат қилибди.
   Қизлар уйимиз меҳмони. Яқинда улар кетиб қолишади. Меҳмонингизга жавоб беришга шошилманг. Уларни фақатгина муҳофаза қиладиганларга узатинг!

© Абдулқодир Полвонов

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@Risola_uz 🌹🍃




АЛАМ ҲАЁТНИ ЗУЛМАТГА АЙЛАНТИРАДИ
🥀
Ҳаётда, истаса-истамаса эр-хотин уришиб туради. Лекин уришганда бир-бирингизни ҳақорат қилманг. Истаганингизча насиҳат қилинг, бақиринг, жаҳл қилинг. Лекин ҳақорат қилманг. Ҳақорат қилиш мўмин кишига ярашмайди. Ҳақорат дилни оғритади. Турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ҳақида ҳеч кимга ёмон гапирманг. Сиз севадиган инсоннинг қариндошлари сиз учун ёмон бўла олмайди. Улар ёмон эмас, балки сизнинг уларга муносабатингиз ёмон. Шуни доим ёдда тутинг.
Кўнгилда ғазаб, аламнинг кўпайиши ҳаётни зулматга айлантиради. Дўст ва дугоналар ҳам баъзан яхши турмушингизнинг душмани бўлиб қолиши мумкин. Албатта, эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам яқин дўстлари бўлиши лозим. Лекин улар сизнинг турмушингиздан узоқроқ бўлиши зарур. Чунки биров сизнинг ҳаётингизни ўзингизчалик билмайди. Баъзан дўстингизнинг энг яхши маслаҳати ҳам ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун иложи борича бошқаларни оилавий ишларингизга аралаштирманг.
Фарзанд оиланинг юзидир. Фарзандларингиз ажойиб, солиҳ инсон бўлиб улғайса, бир-бирингиздан миннатдор бўласиз. Ёмон одам бўлиб қолганида эса эр-хотин бир-бирингизни айблашга йўл қўйманг. Болангизни ҳалол ва солиҳ инсон қилиб улғайтиринг. Турмушнинг турфа хил мураккабликлари бежиз эмаслигини фарзандларингиз улғайиб вояга етганида ҳис қиласиз.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@Risola_uz


СЕНИ УХЛАТМАЁТГАН НАРСА ГУНОҲЛАРИНГДИР

  Германия меҳмонхоналаридан бирининг кароватига бундай ёзиб қўйилган экан: "Агар бу кеча ухлай олмасанг, билгинки, бунинг сабаби тўшагимизда эмас. Тўшагимиз жуда юмшоқ. Оромсизлигинг сабаби гуноҳларингдадир!”
  Инсон кундузи тунда уни ухлатмайдиган гуноҳ қилса, қандай қилиб ором олиши мумкин?
  Шавкати бошқаларни синдириш устига қурилмаган, бойлиги ўзгаларнинг фақирлиги устига бунёд бўлмаган, ҳаёти бошқаларнинг ўлими устида қад ростламаган кишилар уйқуга чўмиш учун йўл олишганида, гарданларида бирон кишининг ҳақи бўлмайин, тинч ва осуда ором олишади.
Ўзларининг шону шавкатларини бошқаларни синдириш ва фақир этиш устига бунёд этаётган кимсалар бу дунёда фақир ва заиф кишилардан минг чандон афзал кўрилади. Лекин ўша фақир ва заиф инсонлар Аллоҳ наздида бой қувватли ва шавкатли бўлишлари сабабини бошқаларни эзиш хорлаш ва синдириш устига қураётганлардан минг бора афзал бўлишади ва нажот топишади.

Шайх Нобулсийдан,
"Қиссалар ва ҳиссалар".


@Risola_uz

20 last posts shown.

351

subscribers
Channel statistics