Ревизор 🧮


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Ўғри бўл, инсофли бўл!
Боғланиш учун 👉 @revizor_aloqa
Рус тилида (тест режимида) ўқиш учун 👉 https://t.me/revizor_global

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


«Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки томонидан «мобил операторлар орқали SMS жўнатиш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда энг паст нарх — 1,4 млрд сўм таклиф қилган «PLAY MOBILE» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи — «ORZU MOBILE» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланди.

Бироқ ўрганишлар натижасида ушбу танловда ўзаро афилланган шахслар иштирок этгани маълум бўлди.

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60 фоиз улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади.

Шунингдек, «MSOFT» ва «ORZU MOBILE» МЧЖлар (100 фоиз) Насиров Акмал Аброрвичга тегишли.

@revizor_uzb


Фаолият юритмаётган корхона танлов ғолиб бўлди

Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаблар учун қурилиш моллари сотиб олиш бўйича бошланғич қиймати 699,8 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иккинчи иштирокчидан юқорироқ нарх (698,2 млн сўм) таклиф қилган «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

Шунингдек, «EXCELLENT FERGANA» МЧЖ томонидан тақдим этилган солиқ қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотнома сохталаштирилган бўлиши мумкин.

@revizor_uzb


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати» бўйича бошланғич қиймати 64,4 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда иштирок этган икки талабгор бир хил нарх — 64,3 млн сўм таклиф қилган. Натижада «HAVAS MEDICAL» МЧЖ ғолиб, «HAVAS TIBBIY-DIAGNOSTIKASI» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб танланган.

Бир қарашда, танлов соғлом рақобат муҳитида ўтгандек кўринса-да, @revizor_uzb икки иштирокчи ўртасида боғлиқлик мавжудлигини аниқлади:

«HAVAS MEDICAL» МЧЖнинг юридик манзили Янгиҳаёт тумани, Янги Дархон МФЙ, Наврўз кўчаси, 16-уй дея қайд этилган.

«HAVAS TIBBIY-DIAGNOSTIKASI» МЧЖ лицензиясида ҳам фаолият юритадиган манзиллардан бири сифатида айнан шу манзил кўрсатилган.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда бир қатор ўхшашлик ва боғлиқлик ҳолатлари мавжуд. Бу ҳолатларни батафсил ўрганиш ва ҳуқуқий баҳо беришни ваколатли органлар ихтиёрига қолдиришни лозим топдик.

@revizor_uzb


Қонунбузарлик ҳолати аниқланган танлов бекор қилинмаган

@revizor_uzb томонидан тендер ва танловлар танланма тарзда ўрганилиб, аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида материаллар эълон қилиб келинмоқда. Деярли барча ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотлар томонидан муносабат билдирилиб, тендер ва танловлар бекор қилинган. Бироқ, «деярли» барчаси!

Каналда эълон қилинган ҳар бир маълумотга эътибор қаратиб, тезкор чора кўраётган Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Рақобат қўмитасига миннатдорлик билдирамиз.

Шу билан бирга, барча ҳолатларда ҳам қонуний чоралар кўрилаётганини айтиб бўлмайди.

Жумладан, 2024 йил 24 декабрь куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан бошланғич қиймати 169,5 млн сўмлик танлов (лот: 24120012384811) ўтказилиб, танловда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик алоқаси мавжудлиги ҳақида аниқ маълумот тақдим этилган.

Афсуски, юқорида миннатдорлик билдирилган идоралар ушбу танлов юзасидан шу кунга қадар ҳеч қандай чора кўрмаган ва муносабат билдирмаган. Бунинг сабаблари бизга номаълум, ва бу ҳолат турли саволлар туғдиради, албатта.

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилишидан умид қиламиз!


Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасининг стерилизация бўлимига аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 305 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда «OSIYO DARMON» МЧЖ энг паст таклиф — 300 млн сўмни билдириб, ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи иштирокчи «YASIN O» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда аффилланган шахсга тегишли компаниялар иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, «OSIYO DARMON» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Хошимов Равшанжон Аминжонович бир вақтнинг ўзида «YASIN O» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улушига эгалик қилади.

Шунингдек, очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «OSIYO DARMON» МЧЖ ташкил этилганига атиги бир ой бўлгани, «YASIN O» МЧЖ эса ҳозирда фаолият кўрсатмаётгани маълум бўлди.

@revizor_uzb


Танловда «фаолият кўрсатмаётган» корхона энг юқори нархни таклиф қилиб ғолиб бўлди

Ўзбекистон Миллий университетининг С.Сирожиддинов номидаги республика академик лицейи томонидан аутсорсинг хизмати кўрсатувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида бошланғич қиймати 573 214 512 сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, барча иштирокчилар орасида энг юқори нархни таклиф қилган – 573 214 512 сўм (бошланғич қийматдан бир сўм кам бўлмаган) «FIRDAVS 020» МЧЖ ғолиб деб топилган.

stat.uz’ сайти маълумотларига кўра, «FIRDAVS 020» МЧЖ бугунги кунда «фаолият кўрсатмаётган» ҳолатда қайд этилган.

@revizor_uzb


2025 йилнинг январь-февраль ойларида:

«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ – 635 млн сўмга бир дона «Kia K8 Signature» автомобили;

Наманган вилоят мелиоратив экспедицияси – 359,9 млн сўмга бир дона «HAVAL Wingle 7 Luxury» автомобили;

Ўзбекистон давлат консерваторияси – 419 млн сўмга бир дона «MALIBU-2» автомобили;

«Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси – 339,9 млн сўмга бир дона «Kia Carens Luxe» автомобили;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – 1 млрд 270 млн сўмга уч дона «BYD Song Plus Champion» автомобили;

Гулистон давлат университети – 474,1 млн сўмга бир дона «Kia K5» автомобили.

Гулистон давлат педагогика институти – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i Champion» автомобили;

Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i Champion» автомобили;

«Ўзбекфильм» ДУК – 419 млн сўмга бир дона «MALIBU-2» автомобили;

«Фарғона туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i» ва 302,3 млн сўмга бир дона «Chazor Comfort» автомобили;

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus DM-i Champion» автомобили.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ – 1 млрд 481 млн сўмга 5 дона «BYD Chazor» автомобилини харид қилган.

@revizor_uzb

6.5k 2 31 10 33

«Ҳукумат уйи»да ўтказилган тендерда манфаатлар тўқнашуви ҳолати

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг Хўжалик фаолияти бошқармаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига товар-моддий бойликларни етказиб берувчи ташкилотни аниқлаш мақсадида танлов ўтказилди.

Танловнинг бошланғич қиймати 682,9 млн сўм этиб белгиланган.

Танлов давомида энг паст нарх (673,1 млн сўм) таклиф билдирган «ZAVOD NVA» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «SITAN» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, «ZAVOD NVA» ва «SITAN» МЧЖлар ҳозирги кунда айни бир манзилдаТошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчаси, 76-уйда фаолият юритади.

Шунингдек, мазкур танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, «SITAN» МЧЖ таъсисчиларидан бири — Ибрагимов Абдуллажон Шакирджанович (30%) айни пайтда «LAZZAT KARAMEL» МЧЖнинг ҳам 5,7% улушига эгалик қилади.

Шу билан бирга, «LAZZAT KARAMEL» МЧЖнинг 24% улуши «ZAVOD NVA» МЧЖга, 13,1% улуши эса «ZAVOD NVA» МЧЖ таъсисчиларидан бириКамаритдинов Сирожиддин Шарофиддин ўғлига тегишли.

@revizor_uzb

6k 0 45 6 22

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан «насосни тубдан таъмирлаш ишлари» учун бошланғич қиймати 350 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда энг паст нарх — 349,9 млн сўм таклиф қилган «VERFOKUS» МЧЖ ғолиб деб топилди. Шу билан бирга, «ELEREM MOTOR TA’MIR» МЧЖ заҳира ғолиби сифатида белгиланди.

«VERFOKUS» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Овчиев Икромжон Иброҳимович ҳисобланади. Шунингдек, у Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Таррачи МФЙ, Гул диёр кўчаси, 866-уй манзилида фаолият юритувчи «THOUSAND TRADE» ва «SIRIUS 7777» МЧЖларнинг ҳам раҳбари ва таъсисчиси сифатида қайд этилган.

Қизиқ жиҳати, олдинги танловда (лот рақами: 25110012414705) «VERFOKUS» МЧЖ билан ўзаро рақобатлашиб, ғолибликни қўлга киритган «MATOR TAMIR» МЧЖ ҳам айни шу манзилда фаолият юритади.

Бундан ташқари, «ELEREM MOTOR TA’MIR» МЧЖнинг 100 фоиз улушига эгалик қилувчи Усманова Химилахон Жумақўзиевна юқори эҳтимол билан «MATOR TAMIR» МЧЖнинг раҳбари ва ягона таъсисчиси Усманов Зафар Умаровичнинг яқин қариндоши бўлиши мумкин.

@revizor_uzb


«Фаолият кўрсатмаётган» корхона тендерда ғолибликни қўлга киритди

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан электродвигателларни мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича бошланғич қиймати 170 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда икки иштирокчи таклиф билдириб, энг паст нарх — 169,9 млн сўм таклиф қилган «MATOR TAMIR» МЧЖ ғолиб деб топилиб, «VERFOKUS» МЧЖ эса заҳира ғолиби сифатида танланган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, «MATOR TAMIR» МЧЖнинг фаоллик ҳолати ҳозирги кунда «фаолият кўрсатмаётган» деб қайд этилган.

«MATOR TAMIR» ва «VERFOKUS» МЧЖларнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича тахминларни кейинги мақолада яна бир танлов мисолида келтириб ўтамиз.

@revizor_uzb

6k 4 65 2 16

Фаолият юритмаётган корхонат IT таълим соҳасидаги йирик лойиҳани қўлга киритди

2025 йил 17 февраль куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази томонидан «IT таълим марказларига субсидия бериш (IT Talents) ахборот тизимини такомиллаштириш» доирасида ‘IT-истеъдод’, ‘Uzbekcoders’ ва ‘IT-шаҳарча’ модулларини яратиш бўйича танлов ўтказилди.

Лойиҳанинг бошланғич қиймати 1 млрд 148 млн сўм этиб белгиланган.

Тендерда икки иштирокчи ўз таклифларини тақдим этган. Энг паст нарх — 1 млрд 130 млн сўм таклиф қилган «ASTRA EXIM TECH AND RESEARCH AGENCY» МЧЖ ғолиб деб топилган.

Бироқ, жорий 17 феврал ҳолатига кўра, ушбу компания юридик шахсларнинг ягона давлат регистри ва Солиқ қўмитаси маълумотида «фаолият кўрсатмаётган»и қайд этилган.

Бошқа манбаларга қаралса, «ASTRA EXIM TECH AND RESEARCH AGENCY» МЧЖ 2024 йил 27 июндан бери фаолият юритмаётган деб тахмин қилиш мумкин.

Шу билан бирга, ушбу компания 2024 йил 27 декабрь санасида IT-Park резидентларининг ягона реестрига киритилган.

Бу ҳолат тендер жараёни ва ғолиб компаниянинг ҳозирда фаолият юритаёгани борасида саволлар туғдиради. Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган компания қандай қилиб IT-Park резиденти сифатида рўйхатга олингани ҳам жуда қизиқ.

@revizor_uzb

7.6k 1 106 7 32

Элликқалъа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан гилам сотиб олиш учун бошланғич қиймати 95 млн 130 минг сўм бўлган тендер эълон қилинган.

Тендерда икки компания – «ELEKTRON SAWDO» ва «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖлар иштирок этган. Қизиқ томони шундаки, ҳар икки иштирокчи ҳам бошланғич қийматдан паст нарх таклиф қилмаган, яъни 95 млн 130 минг сўмлик таклиф билдирган. Натижада, тендер ғолиби сифатида «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ танланган.

Шунингдек, икки компания тендер эълон қилинишидан бир ой олдин, 2025 йил 12 январь куни ташкил этилган.

Бундан ташқари, «ELEKTRON SAWDO» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Аминов Умид Фарҳодович билан «BOSTAN MEGA STROY» МЧЖ раҳбари ва ягона таъсисчиси Турсунбаева Дилафруз Каримбаевнани «ELMEGA-SAWDO МЧЖ боғлайди. Яъни, иккаласи ҳам ушбу корхонанинг таъсисчилари бўлишган. «ELMEGA-SAWDO МЧЖ 2024 йилнинг август ойидан ташкил топиб, 2025 йил 20 январга қадар фаолият юритган. Ҳозирги ҳолати — тугатилган.

@revizor_uzb

7.2k 0 43 12 21

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси томонидан «Сувни ва оқова сувни қайта ишлаш станцияларига техник хизмат кўрсатиш» бўйича бошланғич қиймати 55,6 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Мазкур танловда 47,0 млн сўм нарх таклифи билдирган «MASTER-SERVICE 2022» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «CONTRAST DESIGN GROUP» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

«MASTER-SERVICE 2022» МЧЖнинг 50 фоиз улушига Мирзаахмедов Бахтиёр Мирзаабдуллаевич эгалик қилади.

«CONTRAST DESIGN GROUP» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Мирзаахмедов Хайрулла Мирзаабдуллаевич ҳисобланади.

Юқори эҳтимол билан ушбу икки шахс яқин қариндошлар (ака-ука) бўлиши мумкин. Агар бу ҳолат тасдиқланса, унда танловда манфаатлар тўқнашуви (conflict of interest)га йўл қўйилгани ўртага чиқади.

@revizor_uzb


«Менинг боғим» лойиҳаси бегона қўлларга ўтмади

Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги «Навоий вилояти ҳудудий яшил ҳудуд» ДУК томонидан «Менинг боғим» лойиҳаси асосида лойиҳа яратиш бўйича бошланғич қиймати 226,2 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танловда икки талабгор ўз таклифлари билан иштирок этиб, энг паст нарх — 197,7 млн сўм таклиф қилган «SUCCESSFUL-PERSON» оилавий корхонаси ғолиб деб топилди.

Мазкур давлат харидига доир манфаатлар тўқнашуви ҳолати мавжуд бўлиши мумкин.

Хусусан, «SUCCESSFUL-PERSON» оилавий корхонасининг 63 фоиз улушига эгалик қилувчи Муҳаммадиев Қутбиддин Бозорбоевич айни пайтда «Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази» давлат муассасаси раҳбари ҳисобланади.

@revizor_uzb


Қизиқ ҳолат: айни пайтда корхона ва ташкилотлар ҳақида маълумот олиш учун қулай бўлган orginfo.uz, iHamkor.uz, myOrg.uz ва бошқа каби сайтлар ишламаяпти ёки фаолияти (вақтинча) тўхтатилган.

Бир вақтнинг ўзида барчасини ишламай қолиши шубҳали, албатта. Тасодифлар тасодифан бўлмайди.

@revizor_uzb

8.6k 1 124 9 73

«Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш» давлат муассасаси томонидан барча объектларда махсус транспорт хизмати кўрсатиш бўйича бошланғич қиймати 101,0 млн сўмлик танлов ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, энг паст нарх — 100,5 млн сўм таклиф қилган «Will Print» МЧЖ танлов ғолиби, иккинчи иштирокчи «DAVR TAMIRLASH» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилди.

Мазкур танловда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиши мумкин.

Хусусан, Ғозиев Файзулло Эркинжонович бир вақтнинг ўзида «Will Print» ва «DAVR TAMIRLASH» МЧЖларнинг раҳбари ҳамда ягона таъсисчиси ҳисобланади.

@revizor_uzb

13k 1 55 8 42

АКТ маркази қандай қилиб «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилган — вазирлик ва қўмитада аниқ жавоб йўқ

«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ (кейинг ўринларда «АКТ маркази» деб юритилади) «Ягона етказиб берувчилар реестири»га қандай асосда киритилгани борасида тегишли вазирлик ва идоралардан ҳанузгача расмий муносабат билдирилмади.

@revizor_uzb жамоаси бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли идораларга савол йўллади. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъул ходими «бу каби давлат харидларини ўрганиш қўмита ваколатларига кирмаслиги»ни маълум қилди (оғзаки).

Қўмита ходими Президентнинг тегишли қарорида 2024 йил 1 октябрдан бошлаб «Ягона етказиб берувчилар реестири»га бозорда муқобиллари йўқ ва техник жиҳатдан мураккаб товарларни етказиб берувчилар фақат Рақобат қўмитасининг хулосаси асосида киритилиши белгиланганидан бехабар бўлиши мумкин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ходими эса «АКТ маркази» ДУК Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 24-сон қарорига асосан «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилганини ҳақида маълумот тақдим этди.

Бироқ, вазирлик «АКТ маркази» МЧЖ — ҳозирги кунда давлат бошқаруви органлари ёки ҳокимликлар ҳузуридаги давлат унитар корхонаси ҳисобланмаслигини, жисмоний шахсга тегишли тадбиркорлик субъекти эканлигини эътиборга олмагани кўринади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вазирлик ва қўмита томонидан мазкур масалага етарли даражада эътибор қаратилмаган, деб хулоса қилиш мумкин. Бундай бепарволик, ўз навбатида, «IT бозори»да соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Ўрганиш давомида «АКТ маркази» МЧЖнинг СТИРи аввал Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «АКТ маркази» давлат унитар корхонасига тегишли бўлгани аниқланди. Аммо очиқ манбалардан ҳокимлик ҳузуридаги ДУКнинг давлат улуши кимга, қанчага ва қандай шартларда сотилгани ҳақида маълумотларни топиш имкони бўлмади.

Шу билан бирга, ушбу кейс бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда: «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилган бошқа субъектлар қандай мезонлар асосида танланган? Яна қанча мана шу каби ҳолатлар учраши мумкин? Реестрга киритиш жараёни нега назорат қилинмаяпти? Ахир бундай ҳолатлар соғлом рақобат муҳитига таъсир қилиши мумкин-ку! Буни беварволикка йўйиш керакми ёки манфаатдорликка?

7.7k 1 137 4 36

2024 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ ўртасида «Маҳалла еттилик аъзоларининг табелини юритиш тизимини ишлаб чиқиш» ва «Маҳаллаларда инвентаризация ўтказиш ахборот тизимини яратиш» юзасидан шартнома имзоланган.

Мазкур 890 млн сўмлик давлат хариди ҳеч қандай очиқ танлов ва тендерлар ўтказилмай, тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан амалга оширилган. Бунга «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖнинг Давлат харидлари электрон тизимида «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилгани сабаб бўлиши мумкин.

«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Музафаров Саидакром Сухбатович ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида «UNICON-SOFT» МЧЖ бош директори ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди.

«UNICON-SOFT» МЧЖнинг 75 фоизи «PROSOFT» МЧЖга, 25 фоизи эса Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли. «UNICON-SOFT» МЧЖ ўзининг «ўтмишдаги отаси» — Рақамли технологиялар вазирлиги таркибидаги «UNICON.UZ-Фан-Техника ва Маркетинг Тадқиқотлари Маркази» МЧЖ билан ҳозирги кунда ҳам айни бир манзилда фаолият юритади.

Чуқур ўрганишлар давомида «UNICON-SOFT» МЧЖ ва «UNICON.UZ-Фан-Техника ва Маркетинг Тадқиқотлари Маркази» МЧЖ билан боғлиқ қизиқ маълумотлар аниқланган. Аммо бу мавзудан чалғимаслик учун уларга кейинги мақолаларда алоҳида тўхталиш лозим деб топилди.

Хулоса қилиб айтганда, бу ерда тушунарсиз ҳолат шундаки, «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ қандай қилиб ва қайси асосларга кўра «Ягона етказиб берувчилар реестири»га киритилган? Унинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчи сифатида тан олинишига оид маълумотларни очиқ манбалардан топишнинг имкони бўлмади. Агар ёпиқ қарорлар билан унга шундай мақом берилган бўлса, бундай қарорларнинг нархи қанча? Албатта, бу савол риторик.

Лекин ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси ўз муносабатини билдириши ва «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» МЧЖ билан бир қатор давлат ташкилотлари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномаларни ўрганиб чиқиши лозим.

@revizor_uzb

8k 3 138 8 37

«NAVOIYURAN» давлат корхонаси табиий уранни транспортировка қилиш учун бошланғич қиймати 9 млн АҚШ долларлик тендер ўтказди.

Ушбу хизматлар Санкт-Петербург (Россия) портидан АҚШдаги «Конвердин Энтерпрайз» ва Канададаги «Камэко Корпорэйшн» қайта ишлаш корхоналарига уранни етказиб беришни ўз ичига олган.

Танловда фақат битта талабгор — Commonwealth Independent States Navigation (2019) Inc. (CISNAV) иштирок этган. Компания 9 млн АҚШ доллари таклиф қилган ва танлов ғолиби деб топилган.

Commonwealth Independent States Navigation (2019) Inc. — Канаданинг Монреаль шаҳрида жойлашган бўлиб, юк ташиш ва экспедиторлик хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, агар тендерга камида иккита таклиф келиб тушса, улар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Бироқ, агар тендерда фақат битта иштирокчи қатнашган бўлса ёки умуман иштирокчи бўлмаган тақдирда, тендер ўтказилмаган деб ҳисобланади.

@revizor_uzb

8.1k 0 43 10 30

МИБдан қарздорлиги бор давлат банки — рекламалар учун миллиардлаб пул сарфлади

АТ «Халқ банки» реклама маълумотларини 40 та муаллифлик асарларининг қоғоз, аудио ва электрон шаклларига жойлаштириш мақсадида «Asaxiy Book» МЧЖ билан умумий қиймати 4 млрд сўмлик'https://t.me/revizoruzb_documents/69https://t.me/revizoruzb_documents/69' rel='nofollow'> шартнома тузган.

Шартнома шартларига кўра, ушбу асарларнинг кириш қисмида «Халқ банки»га оид 10-15 қаторли матн, шунингдек, банкнинг бренди асарларнинг орқа муқовасида белгиланган жойда жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, АТ «Халқ банки»нинг Маъмурий ижро бюроси (МИБ) органларидаги қарзи салкам 400 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳолат банкнинг молиявий барқарорлиги ва харажатларнинг оқилона тақсимланиши ҳақида саволлар туғдиради.

АТ «Халқ банки» давлат банки эканлигини инобатга олган ҳолда, унинг харажатлари ва молиявий фаолияти кўпчилик эътиборида бўлиши табиий. Давлат маблағлари ва ташқи қарзлар ҳисобидан «кун кўрадиган» банкнинг катта маблағларни рекламага сарфлаши қанчалик самарали ва зарур эканлиги жамоатчилик учун муҳим савол туғдиради.

Банкнинг 4 миллиард сўмни реклама мақсадларида сарфлаши маркетинг стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилиши мумкин. Аммо, бу харажатларнинг банкнинг молиявий барқарорлигига таъсири, ижтимоий аҳамияти ва иқтисодий самарадорлиги бўйича ҳисоб-китоблар шаффоф бўлиши керак.

@revizor_uzb

8.4k 3 50 10 36
20 last posts shown.