Интернетда суҳбатлашиш маданиятини ўрганинг
Одамларга интернет орқали ёзма мурожаат қилаётганингизда, салом бериб, жим тураверманг. Мурожаатингиз сабабини дарҳол баён қилинг, акс ҳолда суҳбатдошингизнинг вақтини оласиз ва унга ҳурматсизлик қилган бўласиз.
Мисол учун, менга бир кишидан «Суратлар» деган сўз келди. Хўш, энди нима бўлади? Ҳеч нарса, чунки мурожаатчи савол беришни билмайди, савол бериш кераклигини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Мурожаатингизни доим савол тариқасида ёзинг.
Ундан ташқари, жавоб келавермаса, ҳеч қачон «Ало» деб ёзманг. Бундай деб телефонда айтасиз. Бир оз фаросатли бўлинг.