ТРАЙФЕЛ ширинлиги
Керакли масаллиқлар:
Бисквит учун:
3 та тухум
3 ош қ шакар
2 ош қ ун
1 ош қ какао
1 ч қ разрыхритель
3 ош қ ёғ
Крем учун:
500 гр қаймоқ
300 гр қуюлтирилган сут
Ганаш учун:
100 гр қаймоқ
100 гр шоколад
Тайёрланиши:
Тухум ва шакарни оппоқ масса бўлгунча кўпиртириб ун какао разрыхритель қўшиб миксер қилинади ва қолипга солиб 180 гр да 15/20 дақиқа пиширилади.
Пишган бискивитни совутиб урвоқ қилинади.
Крем тайёрлаш: Қаймоқ ва қуюлтирилган сутни баравар солиб қаттиқ масса бўлгунча миксер қилинади.
Ганаш тайерлаш: қаймоқ ва шоколадни идишга солиб ўрта оловда аралаштирилади.
Идишга аввал урвоқ сўнг крем ва устидан ҳохишга қараб мева қўйиб шу кетма кетлида терилади ҳохишга қараб безатилади.
Ёқимли иштаҳа😋
Канал:
https://t.me/rb_cooking_rb