РАСТАМОЖКА


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар...
Ҳамкорлик учун:
https://t.me/rastamojka_admin_bot
Автокалькулятордан фойдаланиш учун:
https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Рейс 22-00гача узайтирилибди, банк ходимлари ва бухгалтерларга сабр... 🤦‍♂😁


Шу билан йилни якунладик. Барчангизга байрам кунлари кўтаринки кайфият тилаб қоламан.

Биздан узоқлашманг. Муҳим янгиликлар жойлаб борилади.

🕊 @rastamojka_uz


"РАСТАМОЖКА" kanali uchun @TGStat'dan yil natijalari


Контрабандачилар хеч тинчимас эканда.

Фақат оқибат билан эмас сабаб билан ҳам курашилади деган умиддамиз... (бу гап божхоначиларга тегишли эмас, уларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ)

🕊 @rastamojka_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари Қибрайда қўшни давлатдан тортилган 500 метр узунликдаги яширин ер ости қувурини аниқлашди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

🕊 @rastamojka_uz


Қибрайда қўшни давлатдан тортилган яширин ер ости қувури аниқланди. У орқали бензин контрабандаси амалга оширилган!

2024 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва унинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан ёнилғи (бензин) маҳсулотларини олиб ўтадиган трансчегаравий жиноий гуруҳ фош қилинди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган қорамол фермаси кўздан кечирилганида, Қозоғистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига "бензин" ёнилғи маҳсулотларини ноқонуний ўтказишга мўлжалланган, тахминан 500 метр узунликдаги “яширин қувур” борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолатга алоқадор бўлган шахслар бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

🕊 @rastamojka_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир оз бошқа мавзуга чалғиймиз. Шу видеони улашгим келди...

Корпоратвичиларга юбориб қўямиз 😄

🕊 @rastamojka_uz


“Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (882-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, барча хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб кунгабоқар уруғларини (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0 оқ кунгабоқар, ТИФ ТН коди 1206 00 910 0 оқ чизиқлар билан кулранг қобиқда кунгабоқар) Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга (экспорт қилишга) рухсат берилди.

🕊 @rastamojka_uz


❗️ Солиқ кодексининг 337-моддаси биринчи қисм 6-банди чиқариб ташланибди.

Демак, эндиликда товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдадан 15 фоизлик ставкада фойда солиғи ундирилади. Айланма солиқ тўловчилар эса айланма солиғини тўлайдилар.

🕊 @rastamojka_uz


Солиқ кодексининг 483-моддасига киритилган қўшимчаларга кўра:

- Ўз.Р. норезидентлари бўлган юридик шахслар экспорт хизматлари ҳажми календарь йил давомида 10 миллион АҚШ долларидан ошган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларига ахборот технлогоиялари соҳасида хизматларни кўрсатишган ошган даромадлари қисмида фойда солиғи тўлашдан 2025 йил 1 февралдан 2030 йил 1 янаварга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Жами даромади таркибида экспорт ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлар таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) - Ўз.Р. норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг дивидентлар тарзидаги даромадларига нисбатан 2025 йил 1 февралдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда фойда солиғи Ўз.Р.нинг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланади.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари барча турдаги солиқларни (ҚҚС мустасно) тўлашдан 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ушбу модданинг 62-қисмида белгиланган солиқ имтиёзлари қуйидагиларга тадбиқ қилинади:
- резидентлар томонидан амалга оширилган рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларга;
- 18 ёшдан ошган битирувчиларнинг 50 фоизи календарь йил давомида резидент бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга.

🕊 @rastamojka_uz


❗️ Солиқ кодексининг 464-моддасига асосан, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар айланмадан олинадиган солиқ базаси сифатида эътироф этилмас эди. Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, ушбу норма олиб ташланди.

Эндиликда, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар айланмадан олинадиган солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

PS. Фойда солиғи тўловчиларга тегишли қисмини топа олмадим. Қўшимча пост жойлайман.

🕊 @rastamojka_uz


Нефть ва бошқа маҳсулотларга нисбатан акциз солиғи ставкалари

🕊 @rastamojka_uz


Алкоголь маҳсулотларига нисбатан акциз солиғи ставкалари

🕊 @rastamojka_uz


Тамаки маҳсулотларига нисбатан акциз солиғи ставкалари.

🕊 @rastamojka_uz


Солиқ кодексининг 261-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра:

Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);
2) товарларни Ўз.Р. божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун асос бўлган БЮД.
3) Ўз.Р.нинг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар ортилган транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белги қўйилган товарнинг кузатув хужжатлари.

Божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига Солиқ кодексининг 133-моддасига мувофиқ товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.

PS: Солиқ органига божхона белгиси қўйилган қоғоз шаклидаги маълумот тақдим этилмайди деган маъно келиб чиқяпти.

🕊@rastamojka_uz


Солиқ кодексининг 133-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра:

Божхона органлар солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

- Импорт операциялари тўғрисидаги ахборотни, товар божхона чегарасини кесиб ўтгандан кейин экспорт операциялари бўйича ахборотни, шунингдек товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўз.Р.нинг божхона чегарасини орқали электрон тижорат шаклда амалга оширилган товарларни олиб ўтиш ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида;

- Ўз.Р. норезедентлари томонидан Ўз.Р.нинг божхона омборларида товарлар сақланаётганлиги фактлари тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда.

🕊@rastamojka_uz


Бюджет кодескига киритилган қўшмичага кўра:

Молий йили мобайнида бюджет тизими бюджетлари даромадларинг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек солиқ бўлмаган бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан эътиборан амалга киритилади.

🕊@rastamojka_uz


❗️ Солиқ Кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича протез мосламаларини ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҚҚС тўлашдан 2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

🕊@rastamojka_uz


Азиз обуначилар, сизларнинг қўллаб қувватловингиз асосида бу йил ҳам ижобий натижаларни қўлга киритдик.

Биздан узоқлашманг.
Каналга қизиқиш билдирганингиз учун ташаккур!!!


🕊@rastamojka_uz



20 last posts shown.