Forward from: Xalq irodasi | Халқ иродаси
18 сентябрь — Бутун жаҳон тозалик куни!
Юртимиз озодалигига ҳар биримиз масъулмиз!
Аслини олганда тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозим. Шундагина биз яшаётган сайёрада тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суради.
Табиат мусаффолигини асраш, уни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ҳаётий вазифамиз саналади. Айниқса, ёш авлодда она табиатга ҳурмат, унинг бебаҳо неъматларини ардоқлаш туйғусини ошириш орқали экологик маданиятни, тозаликка риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга эришамиз. Бу эса инсон саломатлиги ва узоқ умр кўришида асосий омилдир.
Жадал суръатлар билан ривожланаётган илм-фан, техника тараққиёти одамларнинг яшаш ва меҳнат шароити, турмуш даражаси яхшиланишига ижобий таъсир этиш билан бирга экологияда турли салбий ўзгаришларни келтириб чиқармоқда.
Сана муносабати билан муассасамизда ўтказилган очиқ дарсларда ҳам тозалик – юксак маданият ифодаси эканлиги, ёшларнинг атроф-муҳит, табиат мусаффолигига масъулиятини янада кучайтириш, уларда она табиатни асраб-авайлаш, ёш авлод тарбиясида ўз юртини севиш, тоза-озода сақлаш, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий маданиятини янада юксалтириш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.
Абдумалик ҚЎЗИЕВ,
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги
1 – сонли ихтисослашган давлат умумтаълим
мактаб интернати директори
@xalqirodasi_peopleswill