Forward from: Namangan shahar hokimligi | Rasmiy telegram kanali
#ТАЙИНЛОВ
Нематилла Абдуллаев Наманган вилояти ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Нематилла Абдуллаев 1980 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Чортоқ тумани “Ўзбекистон Мустақиллиги 5 йиллиги” хўжалиги ҳуқуқшуноси вазифасидан бошлаган. 2004-2006 йиллар давомида Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби вазифасида, 2006-2017 йилларда прокуратура тизимида масъул лавозимларда ишлаган. 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси, мудир лавозимларида ишлаган.
У 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи бош инспектори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Нематилла Асадиллаевич Абдуллаев вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 апрелидаги қарори билан Наманган вилояти ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, ҳокимнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.