Radiologiya UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Клиник радиология (рентген, УТТ, МСКТ, МРТ) бўйича янгиликлар, қизиқарли маълумотлар, кейслар.
Муҳокама: @radiologiyauz
Youtube: https://youtube.com/@radiologiya_uz
Ҳамкор канал: https://t.me/school0fmedicine
Алоқа / Реклама: @radiologiyauz_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎧 Қулоқчиннинг салбий таъсири (анимация)


#долзарб #dolzarb


@radiologiya_uz










Атриовентрикуляр тўсиқ дефекти (AVSD) ёки умумий атриовентрикуляр канал.


#utt #утт #узи


@radiologiya_uz


✅ Спондилолистёз - умуртқанинг олдинга ёки баъзан орқага силжиб қолиши.


❇️ Болаларда асосий сабаби - спондилолиз, катталарда - дегенератив ўзгаришлар.

❇️ Умуртқа поғонасининг барча қисмида учраши мумкин. Лекин энг кўп бел соҳасида учрайди.

❇️ Силжиш фоизига қараб, 5 та даражаси фарқланади:
1️⃣ 100%


🩻🖥 МСКТ, МРТ ва ҳатто рентген текширувда аниқланиши мумкин.


#rentgen #mskt #mrt #рентген #мскт #мрт


@radiologiya_uz


😁😁😄

No comment...


@radiologiya_uz

3.5k 0 50 15 84

🎋 "Бамбук таёқчаси" белгиси ёки "бамбук шаклидаги умуртқа поғонаси"


❇️ Анкилозловчи спондилитга хос рентгенологик белги (синонимлари: Бехтерев касаллиги, Мари-Штрюмпель касаллиги)


- Анкилоз нима эди?
- Бўғим ҳаракатининг бутунлай чекланиши.
- Спондилит?
- Умуртқа поғонаси яллиғланиши.


#rentgen #mskt #рентген #мскт


@radiologiya_uz


🍫 Диабети бор беморнинг ошқозон ости безини текширишни фойдаси йўқдек. Чунки ошқозон ости безининг инсулинга жавоб берувчи қисми унинг умумий ҳажмининг 1-2 фоизини ташкил қилади холос. Бундай кичик соҳадаги ўзгаришни УТТ ёки МСКТ аниқлаб бера олмайди. Лекин ошқозон ости безидаги баъзи патологияларни инкор қилиб қўйиш керак. Масалан:


Ошқозон ости бези дорсал агенезияси

❇️ ошқозон ости безининг бошчаси бор, тана ва думи йўқ;

❇️ кам учрайдиган туғма нуқсон;

❇️ 50% ҳолатларда қандли диабетга сабаб бўлади.


#utt #mskt #утт #узи #мскт


@radiologiya_uz

2.3k 0 21 15 17

Ҳурматли радиологлар!

Бугун, 8-ноябрь - Халқаро радиология куни билан сизларни табриклаймиз!
Сизнинг меҳнатингиз диагностика ва даволаш жараёнида муҳим рол ўйнайди.

Сизларга "гиперинтенсив" бахт, "юқори контрастли" хурсандчилик, ишингизда "визуализацияси тиниқ" муваффақият тилаймиз. Ҳаётингизда ҳеч қачон "деструктив бузилишлар" ва "тўлиш дефекти" бўлмасин! 😉🥳


@radiologiya_uz

5k 0 109 14 63

🐅🐯 "Йўлбарс кўзи" белгиси


Халлерворден-Шпатц синдромига хос белги

🧐 кам учрайдиган касаллик

👦 кўпинча 6 ёшда бошланади

🧠 симптомлари: деменция, дистония, дизартрия, ригидлик, гиперрефлексия

✅ МРТ Т2-режимида globus pallidus(рангпар ядро)-да ортиқча темир йиғилиши ва глиоз ҳисобига гипер- ва гипоинтенсив соҳалардан иборат бўлган ўчоқ


#мрт #mrt


@radiologiya_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😱 Чап бўлмачада катта ўсма - миксома (5,5*3 см)


✅ Митрал клапанда функционал стеноз


#эхокг #утт #узи #exokg #utt


@radiologiya_uz


МРТ таърихи


❇️ 1944, Е.К.Завойский - электрон парамагнит резонанс ҳодисаси

❇️ 1946, Пурселл ва Блох - ядро-магнит резонанс (ЯМР) ҳодисаси

❇️ 1960, совет олими Иванов - ҳозирги магнит резонанс томографга ўхшаш ускунанинг схемасини чизди. Лекин у пайтда технология бунчалик ривожланмаган, лойиҳани амалга ошириш имкони йўқ эди

❇️ 1973 - америкалик Пол Лотербург ядро-магнит резонансдан фойдаланиб, қандай қилиб тасвир олиш мумкинлиги ҳақида мақола чоп этди.
Кейинчалик Мэнсфильд радиосигналларни рақамли тасвирга айлантиришнинг математик алгоритмини такомиллаштирди.

❇️ 1975, Ричард Эрнст - МР-сигналларни ишлаб чиқишнинг янгича усулини топди (бу усул ҳозирги кунгача ишлатилади).

❇️ 1980 - биринчи марта МРТ ускунаси клиникаларда қўлланила бошланди. Тадқиқотчи Эдельштейн ва унинг ҳамкасблари биринчи марта одамнинг тасвирини олишди. Битта тасвирни олиш учун 5 дақиқа вақт кетди.

❇️ 1986 - битта тасвирни олиш вақти 5 сонияга қисқарди.

Шу йили Чернобилдаги воқеа туфайли "ядро-магнит резонанс" сўзи "магнит резонанс томография"-га алмаштирилди.


Келажакда:
✅ сканерлаш вақти қисқаради;
✅ яна ҳам сифатли, деярли реалликка яқин тасвир;
✅ тасвирни сунъий интеллект баҳолаб, хулоса бериши;


#tarix #mrt #таърих #мрт


@radiologiya_uz

3k 0 17 7 12

Умуртқа гемангиомаси


✅ умуртқадаги энг кўп тарқалган яхши сифатли ўсма;

✅ симптомсиз кечади;

🩻 Рентген-текширув ва МСКТ сагиттал кесимида умуртқа танаси рентген-зичлиги пасайиши, вертикал трабекула ва ячейкалар ("панжара" ёки "вельвета" белгиси)

🖥 МСКТ аксиал кесимида шу трабекулалар ҳисобига гиперденс фокуслар ("туз ва мурч" белгиси)

🖥 МРТ Т1- ва Т2-режимларида: гиперинтенсив ўчоқлар; атипик тури Т1-да гипоинтенсив;


💉💊 Кўп ҳолатларда даволаш талаб қилинмайди; неврологик ўзгаришлар бўлса, даволанади.


#rentgen #mskt #mrt #рентген #мскт #мрт


@radiologiya_uz



16 last posts shown.