Forward from: Bosh prokuratura
Муаммолар ўз ечимини топмоқда
Қашқадарё вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Эркабай Таджиевга бириктирилган ҳудудларда жорий йилнинг 11-28 сентябрь кунлари вилоят прокуратураси органлари, Департамент, Бюро масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар ўтказилиб, унда жами 824 та мурожаатлар келиб тушган.
Ҳозирги кунга қадар 410 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинган бўлса, 414 та мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 48 нафар фуқарога 16 та тикув машинаси, 21 та пишириқ тайёрлаш печи, 6 та пайвандлаш ускунаси, 5 та сув насоси берилган бўлса, 100 нафарга яқин фуқарога суюлтирилган газ баллонлари топширилди.
Бундан ташқари, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган 19 нафар хотин-қизга уй-жойларини таъмирлаш учун ажратилган маблағ ҳақидаги сертификат, 6 нафарига бепул даволаниш учун ордер топширилди, 5 нафар фуқарога 1,2 млрд. сўм кредит ажратилиши таъминланди.
Мурожаатлар юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
👉 @uzbprokuratura