Қашқадарё вилоят прокурори Эркабай Таджиев томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси, умумтаълим мактабларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда маҳаллабай ишлашнинг “Андижон тажрибаси”ни Косон туманига тадбиқ қилиш аҳволи ўрганилди.
Хусусан, давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи танқидий муҳокама қилиниб, дастурга киритилган маҳаллалардаги ҳар бир объектда амалга оширилаётган ишларни бевосита жойида назорат қилиш ва юзага келган муаммоларни тезлик билан қонуний ҳал қилиш учун буюртмачининг вакиллари бириктирилди.
Шунингдек, Болалар-ўсимлар спорт мактабида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатли топшириқлар берилди.
Йиғилишда, Косон тумани 2-секторида “Андижон тажрибаси” асосида ишлаб чиқилган тадбиркорлик лойиҳалари муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳ аъзоларига ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.
👉 @uzbprokuratura