Мактаб ўқувчилари ҳарбий хизматга юборилмайдиган бўлди
Андижонда мактаб ўқувчиларини армияга юбориш ҳақидаги гап сизнинг ҳам қулоғингизга чалингандир. Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов ҳолатга ўз муносабатини билдирганди. Депутатнинг қатъий позицияси орқали болаларнинг таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бундай ҳаракатлар тўхтатилди.
Умуман, жаҳон тажрибасига назар ташласак, кўп мамлакатларда ватанпарварлик тарбияси мактаб таълими билан уйғунликда олиб борилади. Масалан, Японияда мактабларда махсус ватанпарварлик дастурлари мавжуд бўлиб, улар асoсан таълим жараёнида масъулиятли ва фидойи шахсни тарбиялашга қаратилган. Германия ва Францияда эса ёшларнинг ҳарбий хизматга қизиқишини ошириш учун таълим муассасаларида ўқувчи ёшига мос тарзда маданий ва тарихий дарслар ўтилади. Лекин бу болаларнинг асосий таълим жараёнига халақит қилмайди.
Ўзбекистонда ҳам ватанпарварлик тарбияси муҳим. Лекин буни амалга оширишдаги ҳар бир қадам ўқувчиларнинг таълими, соғлиғи ва ҳуқуқларига зарар етказмасдан қўйилиши керак. Жамоатчилик ва депутатлар бундай масалаларга лоқайд эмаслиги болаларнинг ҳуқуқ-манфаатлари қонун доирасида ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Тўғри, ҳар бир таклифдан ижобий мақсад кўзлангандир, лекин уни амалга ошириш жараёнида жаҳон тажрибасидан ҳам ўрнак олиб, болаларнинг таълим ҳуқуқлари устуворлигини сақлаш асосий тамойил бўлиши керак деган фикрдаман.