quqonmaktab42.zn.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Qo'qon sh. 42-maktabning rasmiy telegram kanali. 🇺🇿 Taklif va murojaatlar uchun bosing va yozing 👉 @quqonmaktab42_bot
Internetdagi sahifamiz: www.quqonmaktab42.zn.uz
Elektron pochta manzilimiz: quqonmaktab42@umail.uz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Forward from: 𝓥𝓪𝓯𝓸 𝓜𝓸ʻ𝓶𝓲𝓷
МУАЛЛИМ

Ўтган ҳам, қайтган ҳам талади бирдек,
Фақат байрамларда алқаб гапирдик,
Аслида шаънингни ерларга урдик,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Тарбия кўрмаган ўқувчи сапчиб,
Ота-она келди, номингни янчиб,
Мактабда қуладинг, юрагинг санчиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Текширувчи келди, қовоғин солиб,
Дафтаринг сўради, билиминг қолиб,
Пулини бермасанг, кетишди нолиб,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Пахтани эккан ҳам, терган ҳам ўзинг,
Кўчани супуриб юрган ҳам ўзинг,
Йўлларда Камазлар урган ҳам ўзинг,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Ахборот асрида компьютеринг йўқ,
Маошинг бўлмайди қозонингга юқ,
Тағин каттаконлар уриб турар дўқ,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

Биргина бошингда минг битта хўжа,
Қирқ йиллик устозга дарс берар “жўжа”,
Золимлар олдида индамас ўлжа,
Биз сени хор қилиб қўйдик, муаллим!

© Вафо Мўмин

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Бошланғич_синфлар_қайси_фандан_тоифаси_ўтади_янги_хат_2024_2632.pdf
658.4Kb
⚡️ОЛИНГАН МАЛАКА ТОИФАЛАРИ ҚАЙСИ ФАНЛАРГА ЎТИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ КЎРСАТМА ХАТ.

ММТВ нинг 2024 йил 3 октябрдаги 03-14-2632-сонли хати


Forward from: Tafakkur egalari
КУТИШ ФУРСАТИ

• Умримиз кераксиз одамлардан кераксиз нарсаларни кутиш билан ўтиб кетяпти...
• Қадрламайдиган инсонлардан эътибор кутамиз...
• Жоҳиллардан меҳр кутамиз...
• Енгилтаклардан вафони кутамиз...
• Зиқнадан пул...
• Ожиздан қувват...
• Золимдан адолатни кутамиз...
• Бир нарса доим ёдингизда бўлсин: қаршингиздаги инсон аслиятида нима бўлса, Сизга фақат шуни бера олади. Чаён фақат чақишни билади, қуёш ҳар қандай ҳолатда ҳам нур сочаверади, ҳатто уни булутлар тўсиб қўйса ҳам...
• Шундоқ экан, атрофингиздагиларнинг аслиятига ва улардан нима кутаётганингизга эътибор беринг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Мусиқа маданияти ўқитувчиларига тоифа беришнинг янги тартиби жорий этилади!


✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра;

2025 йил 1 мартдан бошлаб:

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий таълим асосида малака ошириш тизими йўлга қўйилади;

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

➖ Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, 11-синфни тугатганлиги тўғрисида умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган битирувчиларга “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаш ҳуқуқи берилади;

2025-2026 ўқув йилига қадар:

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;

2025 йил 1 апрелдан бошлаб:

➖ “Турон мактаб театри”нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилиб, жамоалар ўртасида “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танлови ўтказилади. Танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ:

➖ мактабларнинг мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш бўйича Болалар мусиқа ва санъат мактаблари таянч сифатида белгиланади;

➖ Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчилари мактабларнинг мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиб боради;

➖ мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига 2 босқичда тоифа бериш тартиби ишлаб чиқилади ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий (ижодий) имтиҳон Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Forward from: Avazxon Xodjayev
#eslatma


Kurslar katalogi
https://e-kasb.uz/courses


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Малака синовлари ўтказиладиган саналарга ўзгартириш киритилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари педагогларини малака синовларидан ўтказиш саналари белгиланган.

❗️Аттестацияда иштирок этувчи номзод педагоглар томонидан юборилган мурожаатларни хатловдан ўтказиш натижасида айрим фанлардан ўтказиладиган малака синов кунларига ўзгартириш киритилди. Хусусан:

➖ 11-12 ноябрда ўтказилиши белгиланган Немис тили, Француз тили фанлари синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 13 ноябрда ўтказилишни белгиланган Мусиқа маданияти фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 14 ноябрда ўтказилиши белгиланган Жисмоний тарбия фани синов жараёнлари 18 ноябрь кунига;

➖ 15 ноябрда ўтказилиши белгиланган Қорақалпоқ тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанлари синов жараёнлари 19 ноябрь кунига кўчирилди.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тоифа тестлари давом этмоқда (29 октябрь куни кузги тоифа тестлари бошланган)

Малака синовлари аввал эълон қилинган манзилларда реал вақт режимида барча ўқув фанлари бўйича тест (шу жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.

Тест жараёнларида иштирок этишдан олдин юқоридаги видео- роликни кўриб чиқишни астойдил тавсия қиламиз.

Тест саволлари спецификацияси ва адабиётлар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танашиб кўринг

http
s://t.me/pka_tdi_uz/7323

https://t.me/pka_tdi_uz/7324

https://t.me/pka_tdi_uz/7325

Murojaatlar uch
@pkatdi_bot' rel='nofollow'>un: 👉@pkatdi_bot


Forward from: Hilola Umarova
Davlatimiz rahbari 1-oktabr – Oʻqituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan oʻqituvchi va murabbiylar bilan muloqot qilgan edi.

Muloqotda Prezidentimiz “Yil oʻqituvchisi” tanlovi oʻtkazilib, 208 ta tuman va shahardan gʻolib boʻlgan oʻqituvchilarga sovgʻa sifatida uy-joy berilishini eʼlon qilgan va bu xabarni soha xodimlari katta xursandchilik bilan kutib olgan edi. Oldimizda ushbu tanlovni shaffof, adolatli oʻtkazish vazifasi turibdi. Shu sabab bizga jamoatchilik, ayniqsa hurmatli pedagoglarimiz fikr, takliflarini eshitish muhim.

Tanlov qanday boʻlishi kerak, adolatli boʻlishi uchun qanday jihatlarga eʼtibor berish kerak, ishtirokchilar qaysi mezonlar asosida baholanishi lozim? Takliflaringizni @uzedu_vazirbot manziliga yuboring.

Biz uchun har bir fikr, taklif qadrli.

@hilola_umarova


Forward from: BaholashUz
Saqlab qoʻying kerak boʻladi!

Majburiy blok savollarida tushadi.


2024-yil — “Yoshlar va biznesni qo’llab-quvvatlash yili”

1991-yil — Alisher Navoiy yili.
1992-yil — Hamshiralar yili.
1993-yil — Ahmad Yassaviy yili.
1994-yil — Mirzo Ulug‘bek yili.
1995-yil — Abu Ali ibn Sino yili.
1996-yil — Amir Temur yili.
1997-yil — Inson manfaatlari yili.
1998-yil — Oila yili.
1999-yil — Ayollar yili.
2000-yil — Sog‘lom avlod yili
2001-yil — Ona va bola yili.
2002-yil — Qariyalarni qadrlash yili.
2003-yil — Obod mahalla yili.
2004-yil — Mehr-muruvvat yili.
2005-yil — Sihat-salomatlik yili.
2006-yil —Homiylar va shifokorlar yili.
2007-yil —Ijtimoiy himoya yili.
2008-yil — Yoshlar yili.
2009-yil — Qishloq taraqqiyoti va farovonligi yili.
2010-yil — Barkamol avlod yili.
2011-yil — Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yili.
2012-yil — Mustahkam oila yili.
2013-yil — Obod turmush yili.
2014-yil — Sog‘lom bola yili.
2015-yil — Keksalarni eʼzozlash yili.
2016-yil — Sog‘lom ona va bola yili.
2017-yil— Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili.
2018-yil — Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili.
2019-yil — Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili.
2020-yil — Ilm-ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili.
2021-yilYoshlarni qo‘llab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili.
2022-yil — Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili.
2023-yil — Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili.
2024-yil — “Yoshlar va biznesni qo’llab-quvvatlash yili”

@BahoIashUz✅️- Rasmiy taʼlim yangiliklari!


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
⚡️Математика, физика, тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

✅ Рўйхатга олиш жараёнлари 29 сентябрга қадар давом этади.

💴 Тўловлар эса 30 сентябргача амалга оширилиши мумкин.

✍️ Ушбу фанлар бўйича тест синовлари 12-13 октябрь кунлари ўтказилади.

📱 Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали амалга оширилади.

📆 Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар билан юқоридаги расмда танишиш мумкин.

❕ Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон qaroriga мувофиқ 2024 йил февралдан бошлаб умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларининг натижалари Rash modeli asosida ҳисобланади.


Forward from: arabic.uz (hikmatlar)
Тарих сўзлаганда

في عصر الأندلس كانت الدراسة تبدء في فصل الربيع ، وكانت الدراسة تبدء على الساعة السابعة صباحاً للصغار الذين بلغوا خمس سنوات ، وعلى السادسة صباحاً للصغار والكبار.
في السنوات الأولى يتعلم الصغير الحروف ، ثم الكتابة ، ثم حفظ بعض القرآن ، ثم يتدرج في العلوم الأخرى ، وعندما يبلغ 15 عاماً له الخيار في إختيار التخصص ، سواء فقيه في الدين أو عالم في علوم الدنيا كالرياضيات والطب والبيطرة وعلم الفلك والفلاحة وغيرها.
بلغ عدد المدارس 27 مدرسة مجانية ، منها ثلاث مدارس أزدهرت في المساجد ، و 24 مدرسة في أحياء (قرطبة) المختلفة.
و كان التعليم مجاني وإجباري لكل أولاد وبنات الأندلس ، وكان الأوربيون وملوكهم يرسلون أبنائهم للدراسة في مدارس وجامعات الأندلس ، خاصة مع توفر النظام الداخلي الذي كان عالي الجودة في الإقامة والإطعام والتدريس.
ساعات التدريس كانت تمتد لخمس ساعات يومياً باستثناء يوم الجمعة لأنه عطلة ، والتدريس يمتد لتسعة أشهر ، وأغلب العلوم كانت تطبق تجريبياً (أي خارج قاعة الدرس) ، خاصة العلوم الطبيعية وعلوم الحيوان (أي في الحقول والغابات ومزارع الحيوانات وغيرها).

هذه المناهج إقتبسها الغرب من الأندلس ، ولا يزال يطبقها إلى غاية اليوم ، مع تعديلات بسيطة تتعلق بالسن وأيام العطل.
ولا غالبَ إلاّ الله

المصدر :
- البيان المغرب - ابن عذاري.
- المقدمة - ابن خلدون جـ2.
- علم التاريخ في الأندلس - يوسف أحمد يوسف.
- الكتب والمكتبات في الأندلس - عبدالرحمن الحجي.


📜 Андалус таълим тизими ҳақида айрим маълумотлар

Андалус даврида мактаб баҳор ойидан бошланар эди. Унда машғулотлар беш ёшга тўлган болалар учун эрталабки еттида, бошқа болалар ва катталар учун эса соат олтидан бошланарди.

Дастлабки йилларда бола ҳарфларни ўрганарди, сўнгра ёзишни бошлар, ундан сўнг Қуръондан айрим ўринларини ёд олишни бошларди. Сўнгра эса бошқа фанларга ўтиларди. Ўқувчи 15 ёшга тўлганда унда бирон ихтисосни танлаш имкони, ихтиёри бўларди. Унда динда фақиҳ бўлишми ёки математика, тиббиёт, ветеринария, астрономия, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар каби дунёвий фанлар бўлсин, ўзи танлаши мумкин бўлар эди.

Андалусда бундай бепул таълим берувчи мактаблар 27 та эди, уларнинг 3таси масжидлар қошида, қолган 24 таси эса Қуртубанинг турли ноҳияларида жойлашган эди.

Таълим бепул ва Андалусдаги барча ўғил ва қиз болалар учун мажбурий эди. Ўша вақтда европаликлар ва ҳатто уларнинг қироллари фарзандларини Андалус мактаб ва университетларига ўқишга юборар эдилар. Айниқса, йўлга қўйилган юқори даражадаги ички тартиби, интизоми яшаш шароити, овқатлантириш ва таълими билан билан ажралиб турувчи таълим муассасаларига талаб юқори эди.

Дарслар жума кунини истисно қилганда, кунига беш соат давом этарди. Жума дам олиш куни эди. Ўқув йили 9 ой давом этарди, кўпгина фанлардан амалиёт кўринишида синф хоналаридан ташқарида бўлиб ўтарди.
Айниқса, табиий фанлар ва ҳайвон, жониворларга тааллуқли фанлар дала шароитларида, шунингдек, ўрмонлар ва чорвачилик фермаларида ҳам ўтказиларди.

Мана шу услубларни Ғарб Андалусдан ўзлаштирилган бўлиб, то ҳанузгача ёши ва байрам кунлари каби айрим ўзгартиришлар билан қўлланиб келинади.

🔖Манбалар: Ибн Азорийнинг “Баянул мағриб” асари.
Ибн Халдуннинг “Муқаддима”си 2-жузи.
Юсуф Аҳмад Юсуфнинг “Илми тарихи фий Андалус” асари.
Абдураҳмон Ҳажжийнинг "Ал кутубу вал макотибу фил андалус" асаридан.

@arabic
uz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Forward from: Chaqqon Robot 🔎
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤖 @Chaqqon_robot orqali yuklab olindi.


Forward from: Malaka oshirish|CPD_official
❗️Joriy yilda oʻqituvchilar qaysi kompetensiyalar (koʻnikmalar) asosida malaka oshiradilar

✅ Xabaringiz bor, 2021-yildan boshlab uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimi joriy etildi. Bunda, oʻqituvchilarimiz har yili kamida 36 soatli oʻquv dasturlari asosida oʻz malakalarini oshiradilar.


✨ Yaʼni, har yili malaka oshirish kurslari kontenti mazmuni 100% yangilanadi.

📚 Joriy yilgi onlayn malaka oshirish kurslari uchun ham mazmuni tubdan yangilangan kontent materiallarini tayyorlash jarayonlari ketmoqda.

Xoʻsh, oʻqituvchilar qanday kompetensiyalar boʻyicha oʻz malakalarini oshiradilar?


Bular:
🔸 Fanni o‘qitishning zamonaviy texnologiyalari (kamida 6 kredit);

🔸 Fanni o‘qitishda 4-K ko‘nikmalarini shakllantirish metodikasi (kamida 3 kredit);

🔸 Ilg‘or xorijiy tajribalar (kamida 3 kredit);

🔸 Raqamli texnologiyalar (kamida 1 kredit);

🔸 Inklyuziv yondashuv asoslari (kamida 1 kredit);

🔸 Fanning nazariy-amaliy metodik asoslari (kamida 1 kredit);

🔸 Ta'lim jarayonida ta'lim va tarbiya uzviyligining o‘ziga xos metodik asoslari (kamida 2 kredit);

🔸 Tanlov fan (kamida 1 kredit);

🆘 Tez orada onlayn malaka oshirish kurslari ochilishi haqida eʼlon beriladi. Bizni kuzatib boring.

🌐 Malaka oshirish|CPD_official
🌐 @malakaoshirish_official


Forward from: Malaka oshirish|CPD_official
USTOZ HAQIDA.pptx
3.4Mb
USTOZNING QADAM TASHLASHI HAM TARBIYADIR!

📚 1-oktabr O’qituvchi va murabbiylar kuni.

Muammolarimizning yechimi, savollarimizning javobi faqat va faqat ta’limda. Hamma eshiklarni ochadigan kalit ham – faqat va faqat ta’lim va tarbiyadir.
Shavkat MIRZIYOYEV.


👉 Ta'lim muassasalari ma'naviyat-ma'rifat soatlarida foydalanish tavsiya etiladi.

✨ Kanalga obuna bo'lishni unutmang!
••┄┄┄❅┄┄┄••
🪀 Malaka oshirish|CPD_official


Forward from: Avazxon Xodjayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Muhim ishlarni «telefonni deb» ortga surish oqibati...


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг


биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5
та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади.

иккинчи босқичда – педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ҳар
иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади

М
ат
ематика, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология фанларига 120 дақиқа, қолган фан (лавозим)ларга 90 дақиқа вақт ажратиш режал
аштирилмоқда

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Forward from: BaholashUz
🔝Leksiyalardan foydali ma'lumotlarni olishning eng yaxshi 5 usuli

1️⃣ Ma'ruzada qatnashing va diqqatni o'qituvchiga qarating. Diqqat bilan tinglang, telefoningiz yoki boshqa narsalarga chalg'itmang.

2️⃣ O'qituvchi foydalanadigan asosiy tushuncha va kalit so'zlarga diqqat qiling, ularni yozib oling. Bu mavzuni yaxshiroq tushunishga va muhim ma'lumotlarni eslab qolishga yordam beradi.

3️⃣ Ma'ruzada qatnashing, biror narsa aniq bo'lmasa, savollar bering. Bu ma'lumotni aniqlashtirishga va mavzuni ko'proq tushunishga yordam beradi.

4️⃣ O'z bilim va tushunchangizni chuqurlashtirish uchun o'qituvchi taqdim etishi mumkin bo'lgan qo'shimcha materiallardan, masalan, taqdimotlar yoki maqolalardan foydalaning.

5️⃣ Ma'ruzadan keyin olingan bilimlarni mustahkamlash va muhim fikrlarni eslab qolish uchun materialni takrorlashni unutmang.

@BahoIashUz✅️- Rasmiy taʼlim yangiliklari!


Forward from: BaholashUz
Milliy sertifikat kimga qanday imtiyoz beradi?

Javob quyidagicha:

1) Agar o'qituvchi milliy sertifikat imtihonida 80% yoki undan yuqori natijani qo'lga kiritsa, oylik maoshiga 20% ustama qo'shib beriladi!

2) Agar abituriyent 86% va undan yuqori natijani qo'lga kiritsa, tegishli  fanidan kirish imtihonlarida maksimal ball beriladi. Ya'ni ona tili va adabiyot 1-blok fani bo'lsa 93 ball, 2-blok fani bo'lsa 63 ball. Shuningdek majburiy 10 talik testdan ham maksimal ball (11 ball) beriladi.

Agar 60% dan 85% gacha natijani qo'lga kiritsa, foizga nisbatan proporsional ball beriladi. Ya'ni 80 foizlik natijani qo'lga kiritsa, unga 93 ballning 80%i (74,4 ball) beriladi!

3) Agar ona tilidan majburiy fan sifatida (10 talik testga) tayyorlanayotgan abituriyent milliy sertifikat imtihonidan 60 foizdan yuqori natijani qo'lga kiritsa, unga majburiy ona tilidan maksimal ball (11 ball) beriladi. Ya'ni milliy sertifikat majburiy fan uchun ham o'tadi!

@BahoIashUz✅️- Rasmiy taʼlim yangiliklari!


Forward from: BaholashUz
Milliard kattami yoki trillion ?

Yuqorida rasmda raqamlar tizimi keltirilgan, Siz uchun foydali va qiziqarli ma'lumot boʻladi.

Saqlab qoʻying!

@BahoIashUz✅️- Rasmiy taʼlim yangiliklari!

20 last posts shown.