Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.

🕌 Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.


https://t.me/Qorirovotuz


#ТАФАККУР

Биласизми нега инсонларнинг армони кўп?

– Чунки инсонлар тушунишдан кўра, айиблашни, кечиришдан кўра ғурурни, боришдан кўра кутишни, курашишдан кўра, воз кечишни маъқул кўрадилар...


https://t.me/Qorirovotuz


#Ҳадис

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам, уни ҳам топмасанг, чиройли сўз билан бўлса ҳам, дўзах ўтидан сақланинглар», - дедилар».

Шарҳ: Мутлақо қашшоқлашиб, садақа қиладиган бирон нарса топа олмай қолган киши ҳам дўзахнинг ўтидан сақланиш учун ҳеч бўлмаса бир оғиз ширин сўз айтиб бўлса ҳам садақа қилиши керак.

"Яхшилик ва силаи раҳм китобидан".


https://t.me/Qorirovotuz


Хадича бинти Хувайлид онамиз ҳижратдан неча йил аввал вафот қилганлар?
Poll
  •   1 йил
  •   3 йил
  •   5 йил
  •   Энди билиб оламан
592 votes


Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ нима деб аталган? 
Poll
  •   Сария
  •   Ғазот
  •   Фатх
  •   Энди билиб оламан
573 votes


Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг Муҳр узукларига масъул бўлган саҳобанинг исми?
Poll
  •   Зайд ибн Ҳориса розиялллоҳу анҳу
  •   Усмон ибн Аффон розиялллоҳу анҳу
  •   Муъайқиб ибн Абу Фотима Давсий
  •   Энди билиб оламан
559 votes


#Намоз

Бомдод намозини адо этишни унутманг!


https://t.me/Qorirovotuz


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й.   12 Февраль
Хижрий  1446 й.  13 Шаъбон


Чоршанба


****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 06:08  *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 18:11  *
****

🌘 Тонг - 06:13
🌞 Қуёш - 07:31


Намоз вақти (Каттақўрғон):


⭐️ Бомдод  -  06:50

⭐️ Пешин  -  13:00

⭐️ Аср  -  16:45

⭐️ Шом  -  18:15

⭐️ Хуфтон  -  19:45


"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇
https://t.me/Qorirovotuz






🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛

😀 Хайрли тун!



🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇


Telegram 👈


📹 Youtube 👈


📸 Instagram 👈


💬 Facebook 👈



https://t.me/Qorirovotuz


Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?
Poll
  •   Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
72 votes


Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Poll
  •   Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
72 votes


🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


#дуо

КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّتَ إِلَّا بِاللهِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алука мин хойри маа са‘алака минҳу набийюка Муҳаммадун соллаллооҳу алайҳи васаллам ва наъуузубика минҳу набийюка Муҳаммадун соллаллооҳу алайҳи васаллам ва антал-мустаъаану ва ъалайкал-балаағу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа билллааҳ”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! мен Сендан набиййинг Муҳаммадун соллаллооҳу алайҳи ва саллам сўраган яхшиликларни сўрайман ва набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сендан паноҳ тилаган ёмонликлардан паноҳ тилайман. Албатта, Сен ёрдам бергувчи Зотсан, етказувчи Зотсан. Барча куч-қувват фақат Аллоҳ тарафидандир”.


https://t.me/Qorirovotuz


Агар ер юзида биргина тарбия маскани бўлса, у сўзсиз масжид бўлади.


https://t.me/Qorirovotuz


Қадр-қимматинг қачон тушади?

    Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!



https://t.me/Qorirovotuz


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”.
Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.

☪️ «Астағфируллоҳ» - أسْتَغْفِرُ اللهَ


☪️ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ» -

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ.


https://t.me/Qorirovotuz


#Рамазон_яқин
🗣Шаъбон кичик Рамазондир

📚Ҳилол кўринишидан олдин "сиём"дан олдин рўза тутганларга, "қиём"дан олдин қоим бўлганларга, тилини эса гуноҳлар ва "қийлу қол"дан поклаганларга олқишлар бўлсин!

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
Изоҳ: Рамазон ойи бошланишидан олдинроқ шаъбон ойидан бошлаб нафл рўза тутаётганларга, таровеҳ, хатмлар бошланишидан аввал нафл намозларда қоим бўлганларга ва тилини рўза бошланишидан олдин турли ғийбат ва бекорчи сўзлардан поклаганларга мақтовлар бўлсин, дейилмоқчи. Валлоҳу аълам

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️
🟢Солиҳ салафлар Шаъбонда
Шаъбон ойи келса, Ҳабиб ибн Абу Собит: «Бу қорилар ойи», – дер эди.
* * *
Амр ибн Қайс эса эшикларини тамбалаб олиб, Қуръон қироатига киришар эди.
* * *
Ҳасан ибн Шуҳайл раҳимаҳуллоҳ Шаъбонда кўп Қуръон ўқир ва: «Раббим, икки улуғ ойни менга манфаатли қил», – дер эди.
Ибн Ражабнинг «Латоифул маориф» китобидан


https://t.me/Qorirovotuz

20 last posts shown.