Қодирова | таҳрирчи


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Ҳаётга муҳаррир, саҳифаловчи ва копирайтерча қарашлар жамланмаси.
Буфетчи опа)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Бу қалин қорлардан бехабар эдик,
Билмовдик умримиз ростми-йўлғонми.
Талашиб-тортишиб, алқашиб едик
Косамиз тагида қолган ёвғонни.

Алданган дарахтдек эрта гулладик,
Ҳафсала пир бўлса, бари беҳуда.
Қандай гўзал бўлсам, шундай – типпа-тик
Баҳорга киришни хоҳловдим жуда.

Алдамчи ёмғирлар, қор ҳам тўхтади,
Коса оқармади, ёвғон ҳам йўқдир.
Олдинда даҳшатли бўшлиқ бор энди,
Биз бир вақт суянган ёлғон ҳам йўқдир.

Бу қалин қорлардан бехабар эдик…

Меҳриноз Аббосова


Қизим жуда қайсар ва "ўткир". Тутган ерини узиб олади.

Боғчасида кимнидир туғилган куни нишонланибди. Торт ейишибди. Шундан бери менгаям торт деб қулоқ-миямни еди. Ўзи ёзда туғилган. Боғчасига иккита торт қилиб берганман. Ҳисобмас.

Аҳийри бугун туғилган куни бўлмаса ҳам жумалик дея торт лақабли пирожний пишириб, ҳамма болаларга совға-салом билан ташлаб келдим.

Тортни аҳволи бу. Ёзувини "ёрворибманми?" Мастер тортчилар кўрса қотиб қолади кулавериб. Лекин мазасига жавоб бераман. 100% қаймоқли 😋

Ташқи кўриниш муҳим. Аммо ички гўзаллик унданам ортиқ. Кўринишидан мукаммал кимсанинг гап-сўзидан маъно топмасангиз, фикрлашолмасангиз маймундан баттар кўриниб кетади.

Лекин барибир ҳар иккиси бирида мужассам бўлса нур устига аъло нур.

@qodirova_g


Эрталабдан сизларга энергичний шарки кўтариб келдим.

Беш йил аввалги ҳолатни қандай эслайсиз? Кечагидекми?

Ана шундай. Вақт тез ўтиб кетяпти. Кечани гапи бугунга тўғри келмай қолаётган замонда эртага биз бугунгидек ёш, қувватли бўлолмаймиз. Шундай экан ҳозир яшайлик, ҳозирни ҳис қилайлик.

Ғийбатларми? Ҳа, улар сизни ўзингизни ёмон деб ўйлашингизга, ишончсизликка сабаб бўлади. Аммо унутманг, эътибор беришингизга арзимайди, арзийдиганлар эса ғийбат қилмайди. Юзингизга айтади.

Аразламанг! Бу фақатгина ўзингиздан энергияни сўриб олади. Ёмон энергия чиқариб, атрофдагиларни сиздан аразлашига сабаб бўласиз.

Кечиринг! Кечиролмайсизми? Унутинг, эътибор қилманг.

Билиб қўйинг, дунёда ўзингиздан ўзгага ўйлаганингиз қадар қизиқмассиз, муҳиммассиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Ҳаммасига "хайрлиси" дейишни ўрганинг. Хайр изласангиз, уни албатта кўрасиз. Менга ишонинг!

@qodirova_g


@EzozxonIS эшитяпсизми? 😁


Forward from: Maftuna Nazarova
Mazza, rahmat sizga, shu kanalga hatto yillab post yozilmagan vaqtlaram chiqib ketmagan har onimga roziman 😂😂😂😂
Maza qilaman, shu kopirayter ustozizga meni nomimdan alohida rahmat ayting, shundan keyin sizni asli "basharayiz" ochilib post joylaydigan bo'ldizaaaaa, undan avval studentlik vaqtlarizda shunaqa har kun postlar yozilardi 😅


Аноним сўровномага Хўжайинингизнинг омади бор экан, хўжайинингизга ҳавас қилса арзийди деётганларга менинг сўзим:

Хўжайинимга ҳавас қилиш билан бирга, ачининглар ҳам.
Тўйимиз бўлган чоғда сочлари қалингина эди. Бошига бахт қўнғизи бўлиб қўнганимдан сўнг сочлари уни тарк эта бошлади 🤭

@qodirova_g

318 0 0 12 52

11-синф бола келиб айтяпти:

— Опа, холоделникдаги муздек пепсидан беринг! Ичим ёняпти.

Бердим. Туриб-туриб дардини ёргиси келдими, билмадим, гапира кетди:

— Опа, нимага қизлар шунақа-а?
— Қанақа?
— Хуллас, кеча севган қизим ёзди. Мазам йўқ, кайфиятсизман. Уч-тўрт кун ёзмай туринг, деди. Шу билан ёзмас эканман деб ёзмадим. Кейин бир соат ўтиб жанжал қиляпти. Нимага ёзмайсиз, шунақа эътиборсизсиз. Мени севмайсиз, туда-суда дейди. Шу билан аразлашдик йўқ жойдан. Нега шунақа?

— Шунақамиз-да, — деб кулиб қўявердим. Гап сотгим келмади-да индамай ишимни қилдим. У бола чиқиб кетди.

Аслида унга айтар сўзим бу эди:

"Эҳ овсар, дунёда аёл тили деган жуда мураккаб ва шу билан бирга ўта содда бир тил бор. Уни тушуниб оласан ҳали.

У қиз аслида касалман, ёзманг дегани "сенга жудаям муҳтожман ҳозир, кўпроқ ёз. Менга эътибор қарат, ҳолимни сўра", деганидир.

Сен унга: "Тинчликми? Нима бўляпти, ўзингни эҳтиёт қил, ҳозир анча яхшимисан? " деган жумлаларни ёзишинг керак эди, ҳомкалла. Ҳечқиси йўқ, пишиб кетасан.

Нега шунақамиз-а, қизлар?))

@qodirova_g

357 0 9 36 63

Хурматли эркаклар! Аёлнинг муаммоларини жим туриб эшитинг.

Улар бидир-бидир қиларкан, муаммони айтиш чоғидаёқ ечимини ҳам ўзлари топиб олишади.

Сиз туриб берсангиз бас. Биз ана шундай жонзотмиз. Қулфимиз ҳам, калитимиз ҳам ўз ичимизда))

@qodirova_g

341 0 4 27 58

Хўжайиним узоқроққа кетди. Кетишда айтар сўзи шу бўлди:

Мен кетиб, очиқ эшиклар куни қилиб юбормагин-а?

Кафени кўпинча қулфлаш эсимдан чиқиб кетиб қолишимни яхши биладида😁
Олд эшик очиқ қолиб, орқани ёпиб "сурворадиган" одатим бор))

@qodirova_g

447 0 0 11 56

Буни мен "олтин рокавина" деб атайман.

Бошқа вақтларда ётиб ўйласам ҳам келмайдиган фикрлар, ғоялар, режалар айни шу жойда, идиш ювиш жараёнида келиб қолади.

Бошқаларни билмадиму менда илҳом жисмоний меҳнат жараёнида оқади. Бир текисда бажарган ҳаракатларим мазза қилиб ўйлаш, таҳлиллаш шароитини яратади негадир.

Аудио китоб тинглаб иш қилганимда китобдаги воқеалар ўша паллада бажарган ҳаракатларим билан тўлиқ ёдимда қолади.

Шу сабабдан ҳам қўй боқишга деса, мен, чорбоқ чопишга деса, мен, беда ўришга деса, мен, пахта теришга деса, мен деявераман.

Тўхтовсиз қилинган жисмоний меҳнат кишини ёввойилаштиради, доимий ақлий меҳнат асабни адо қилади. Аммо иккаласи бирлаштирилса, ҳақиқий мўъжизаларни туғдиради.

Айни постим ҳам шу идишларни ювиш чоғида ўйланди, бўлгач ёзилди 😊

@qodirova_g

467 0 2 14 46

Янги қўшилганларга ўзим ҳақимда:

Мен Гуласал Қодирова Алишер Навоий номидаги ТошДЎТА университетнинг филология факултетини тамомлаганман. Ўқишни якунлагач, тақдир тақозоси ва мажбурияти билан Фарғонага қайтдим ва турмуш ўртоғим билан биргаликда "Урфон" буккафесини ташкил қилдик.

Айни пайтда кафеда ўзим ишлайман. Ундан ташқари муҳаррир, мусаҳҳиҳ, саҳифаловчи, таҳлилчи журналист ва копирайтер сифатида онлайн фаолият юритаман.

Канални юритишимдан мақсад: соҳам бўйича билганларимни бўлишиш, шахсий фикрларим, ҳаётий кўникмаларим орқали кишиларга мотивация бериш.

Мен билан эканингиздан хурсандман ва сизларни ҳам ҳурсанд қилиш ҳаракатида бўламан!

@qodirova_g

498 0 4 18 40

Шундай ҳолатларни кўриб, тарбиямизга ачиниб кетаман.

Аммо "ҳеч бўлмаса, қизимни кўчага ахлат ташламай, менга кўтариб келадиган ёки ахлат қутига ташлайдиган қилиб тарбиялаяпман-ку", дея виждонимни тинчлантираман.

@qodirova_g

542 0 0 19 38

Болаларга еб-ичганларини хато ҳисоблаб юбордим. Болалар ҳайрон. Қайта ҳисоблашиб, тўлаб чиқиб кетишди.
Қараб турган хўжайиним:

Гуласал, унақа қилма, бўлмаса, сен университет тугул мактабда ўқиганинггаям ишонтиролмай қоласан буларни, деди. 😂

Математика билан чиқишолмаслигим рост)

@qodirova_g


Ҳот-дог буюриб ярим дақиқа ўтар-ўтмас, тайёр бўлганини сўраб нолийдиган асаббузар мижозларимга доимги гапим:

— Кўриб турибсиз-ку, мазза қилиб ўйнаяпман. Ўйнаб тўйсам, тайёрлаб бераман. Сизларни пешонамда олиб ўтириш менга завқ бағишлайди. Ҳусн-жамолларингга тўйиб олай дейман.

Бу гаплардан кейин мижоз дув қизарганча дами ичига тушади ва кейинги сафар қачон тайёр бўлишини сўрамайди.

Тилим заҳар менинг, тилим заҳар. Вақт сайин дозаси ошса ошяпти, камаймаяпти(

@qodirova_g

725 0 0 19 33

#nazm

Ba’zida shunchaki charchaysan,
Ko’zingdan qon oqar, shunchaki.
Nafratdan o’lardek yashaysan,
Joningni ishq yoqar, shunchaki.

Suv eding aslida, erkin suv,
Ta’qiqni, to’siqni istading.
Kuz kabi to’kilging kelaru,
Bahordek gullamoq – qismating.

Oyoqqa qalqasan qaytadan,
Bekordir yengildim deganing.
Yodingga tushadi daf’atan
Sevgiling yodida ekaning…

✍️ MehrNoz

@qodirova_g


Гўзал хатолар бор.

Биласизми улар қанақа хато?
Уни қилганингиздан афсусланмайдиган, яна қилишга тайёр бўладиган, такрорланишини истайдиган хатолар.

Бундай хатолар сабаб қайсидир маънода ҳаётингизга нур кириб келган бўлади ёки бутун умрга арзийдиган хулосалар олган бўласиз.

Ўша хатонгизни эслаганингизда, сен менинг гўзал хатомсан деб жилмайиб қўясиз. Борми сизда шунақа хато?

@qodirova_g


Қўрқувнинг яхши ва ёмон тарафлари бор:

🔆 Ёмон томони шундаки,
қўрқув бизни:
• саросимага солади;
• ақлимизни олади;
• тўғри томондан чалғитади;
• ўзимизга нисбатан ишончсизликни оширади.
Бу носоғлом қўрқувдир.

🔆 Яхши томони эса:
• ҳаракатга ундайди;
• сергаклантиради;
• масъулиятни оширади;
• шахсиятимиз устида ишлашга ундайди.
Бу соғлом қўрқув белгиларидир.

Сўровномадан кўриниб турибдики, кўпчилигимиз ўлим, келажак ва молиявий қийинчиликдан қўрқув ва хавотирда эканмиз.

Энди шахсий фикримни айтадиган бўлсам, айни шу нарсалардан ўзимдаям кўп хавотирланиш бўлиб туради. Аммо қазойи қадар, дуо ва Аллоҳнинг ваъдасидаги ризқни ўйлагач қўрқувларим бирдан тарқаб кетади.

Тақдиримизга қачон ўлим топиш ёзилган бўлса, қочолмаймиз. Аммо яхши амаллар учун бизда доим имкон топилади. Охиратга ҳамённи тўлдириш йўлларини ҳам яхши биламиз. Шайтон қурғурнинг кўзини шамғалат қилишга куч топишимиз керак холос.

Дуо тақдирни ўзгартириш қудратига эканини ҳам яхши биласиз-а? Шу қурол билан сиз бевақт ўлимдан, ночорлик ва имконсизликдан қутулиб қолишимиз муқаррар.

Умид ва ишонч билан очилган қўллар, ихлос билан қилинган таваккаллар жавобсиз қолдирилмаслигига инонаман. Шахсан ўзим тамомман, ўлдим, тугадим деган жойларимдан Аллоҳнинг инояти билан чиройли ечим топганман.

Асли ҳаёт жудаям чиройли, яшаш гўзал, дунё кенг ва мўъжизаларга бой. Фақат уни ўзимиз бузиб, кўзимизга тор қилиб, яшашни мураккаблаштириб юборамиз. Ҳаммаси ўтади, вақт кўп нарсани даволаб тузатади. Ҳали келмаган бахтсизликларга жонимизни сиқиш ҳожати бўлмаган ишни тиғиз вақтда тиқиштириб бажаришга ўхшайди.

Ҳозир яшанг, ҳозирни ҳис қилинг, ҳозир ҳаракатга тушинг. Келажакни ҳозир яратинг.

Туринг!

@qodirova_g


Келинг, қўрқув ҳақида гаплашамиз.

Сизнинг нимадан қўрқув ёки хавотирингиз мавжуд? Аноним сўровномада шахсингиз менга билинмайди. Ўзингизни эркин ҳис қилинг. Ўртоқлашамиз.

Қандайдир гапингиз бўлса, шу ердаман...

http://t.me/questianonbot?start=1830161893h


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу алоҳида бир қўшиқми ёки шеър шунчаки оҳангга солинганми билолмадим.

Ҳатто чолғу асбобларининг иштироки ҳам йўқ. Аммо қўшиққа энг керакли нарса — дард бор экан. Шеърида ҳам тўла маъно.

Айтгандим-ку, юракдан чиққани юракка етиб боради барибир...

@qodirova_g


Соддалик гўзалликдан кўра қийматлироқ. Юракдан чуқурроқ жой олади.

@qodirova_g

20 last posts shown.