Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Сурхондарё вилояти Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
https://www.qiziriq.uz
Мурожаат учун: +998909286162

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


"Зарoбод"да "Сайхунобод тажрибаси" ни жорий қилиш борасидаги аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Туман ҳокими "Зарoбод" маҳалласида "Сайхунобод тажрибаси"ни жорий қилиш борасидаги ишлар билан танишди.

Аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорликка йўналтириш орқали даромадини ошириш борасидаги ишларни кўздан кечирилиб, маҳалла тажрибасини кенг жорий этиш бўйича масъулларга бир қанча топшириқлар белгилаб берилди .

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган муаммолар бартараф этилмоқда

Туман ҳокими Анвар Орипов куни кеча вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида туманда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш учун ҳудудлардаги дала майдонларини кўздан кечирди.

Муаммоларни белгиланган муддатда бартараф этиш, етиштирилаётган маҳсулотлардан мўл ҳосил олиш, агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


Қизириқ қовунлари экспортга чиқади.

Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва аҳолининг реал даромадларини оширишда ишлаб чиқарилаётган, етиштирилаётган маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борадаги изчил ислоҳотлар навбатдаги манзилда муҳокама қилинди.

Туман ҳокимининг навбатдаги ўрганиш манзили "Сурхон лочин" фермер хўжалиги бўлди.

Ушбу хўжаликда экспортбоп қовун етиштириш жараёнлари билан танишилиб, қовунларни экспортга йўналтириш ва қовун етиштириш тажрибасини туманда кенгайтириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


"Такия" маҳалласида бирорта фуқаро ишсиз қолмаслиги керак"

Бугун Қизириқ тумани ҳокими Анвар Орипов "Такия" маҳалласида жойлашган "Такия ота" зиёратгоҳида бўлиб, қурилиш объекидаги йўл қўйилган камчиликлар ва қилиниши лозим бўлган ишлар билан яқиндан танишиб, бир қанча топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ҳолатларини ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар билан танишиб, масъулларга ҳудудни янада обод масканга айлантириш ва фуқароларни фаол тадбиркорликка жалб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


СИЁСИЙ-МАЪРИФАТ СОАТИ.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маърифий ва маънавий билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати” ўқув машғулотининг жорий ҳафтага мўлжалланган навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотларини туман ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Бугунги ўқувда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ахборотлар берилди.

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📚 2024 йилнинг 22-26 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади

——————

📚 2024 yilning 22-26 aprel kunlari Surxondaryo viloyatida “Kitobsevar millat” shiori ostida “Kitobxonlik haftaligi” oʻtkaziladi

Telegram | Facebook | @AOKASURXONDARYO' rel='nofollow'>You Tube | Web-site‌‌


Forward from: АОКА | Сурхондарё
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Татаристон делегацияси Термизга ташриф буюрди

Бугун Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Делегацияни Термиз халқаро аеропортида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Шерзод Ражабов ва Шерали Жўраев кутиб олди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Ал Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишиб, мажмуа билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида эркин иқтисодий зона ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув ҳамда икки томонлама ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 март куни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан вилоятимизда бўлган эди.

Telegram | Facebook | @AOKASURXONDARYO' rel='nofollow'>You Tube | Web-site



8 last posts shown.