"QIZILQUM" jome' masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Учқудуқ тумани "Қизилқум" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.
Бош имом хатиби: Турдиев Абдужалол домла
Тел: +998933189765

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


🤲Эртага сешанба!
✅Яқинларга эслатинг!
🌙Шаъбон ойи нафл рўзаси!

🗓04.02.2025-йил
УЧҚУДУҚ ВАҚТИ БИЛАН:
⌚️Оғиз ёпиш: 06:29
⌚️Оғиз очиш: 18:11


Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,


мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Қайси банда ҳар куни тонг ва кечқурунда “Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул алийм” ни уч марта айтса, (Аллоҳнинг қудрати билан) унга бирор нарса зарар етказмайди”
(Имом Термизий ривояти).

Мазкур дуонинг маъноси:
“Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


🇺🇿04.02.2025-йил
1446 (х.й) 05-ШАЪБОН ойи
Ҳафтанинг СЕШАНБА куни
учун НАМОЗ тақвими

🤲🌙🧎‍♀️"Аҳлингизни намозга (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
📖ТОҲА СУРАСИ 132-оят.

🕋⏰БОМДОД - 07:10
🔊⏰АЗОН  - 06:38
🕋⏰ПЕШИН - 13:20
🕋⏰АСР - 16:40
🕋⏰ШОМ - 18:20
🕋⏰ХУФТОН - 19:50


Дўстларга ҳам улашинг!!!
🕌
https://t.me/Qizilqum_uz


#эътироф

Шайх Тантовий айтадилар:
«70 йилдирки, китоб ўқийман. Ибнул Жавзийнинг шу сўзидан кўра ҳикматли
сўз кўрмадим:

«Ибодатларнинг машаққати кетади, савоби қолади. Гуноҳларнинг лаззати кетади, азоби қолади».

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Шаъбон – Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўриш ойи


Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман», дедилар.

✍Имом Насоий ривояти.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Банда бир амални қилганида Аллоҳ таоло унга: «Сен хушҳол бўлдинг, сенинг юришинг ҳам хушҳол бўлди ва жаннатдан бир манзилни эгалладинг», дейди. У қайси амал? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Poll
  •   Беморни зиёрат қилиш
  •   Садақа қилиш
  •   Бир инсоннинг айбини беркитиш
  •   Энди билиб оламан
81 votes


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси дарахт ҳақида: «У мусулмонга ўхшайди. Роббининг изни ила доим меваларни бериб туради. Бироқ барги тўкилмайди», деганлар? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Poll
  •   Ток
  •   Хурмо
  •   Анжир
  •   Энди билиб оламан
80 votes


Қайси кунлари жаннат эшиклари очилади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Poll
  •   Душанба ва пайшанба кунлари
  •   Сешанба ва жума кунлари
  •   Ҳар куни
  •   Энди билиб оламан
94 votes


Фарзанднинг ота-онаси ҳаққига
ҳар кунлик қиладиган дуоси:


«وَٱخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ ٱلذُّلِّ مِنَ ٱلرَّحْمَةِ
وَقُل رَّبِّ ٱرْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِى صَغِيرًا»

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт.
📚(Исро сураси 24-оят)

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Имом Бухорий ва Муслим келтирган ривоятда шундай дейилган:

Умар розияллоҳу анҳу Ҳажарул асвадга қараб:🕋

"Албатта, сен фойда ҳам, зарар ҳам бера олмайдиган бир тошсан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўпганларини кўрмаганимда сени ўпмас эдим" деди ва уни ўпди🥹

Аллоҳ таолонинг амри ила Ҳажарул асвад тоши жаннатдин келтирилди.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


#дуо

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا
Роббанаа ҳаб ланаа мин азваажинаа ва зурриййаатинаа қуррота аъйунив важаълнаа лил-муттақийна имаамаа.


Маъноси: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга аёлларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувончини ҳадя этгин ҳамда бизларни тақводорларга етакчи қилгин».
(«Фурқон» сураси, 74-оят)

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً.

«Аллоҳумма, инний ас’алука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан».

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва мақбул бўлувчи амал насиб қилишингни сўрайман».

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
👋Ассалому алайкум азизлар!!!

🌅.... ХАЙРЛИ ТОНГ.... 🌅


Саҳарларда турганларни, асрасин
Аллоҳ🤲
Сафарларда юрганларни асрасин
Аллоҳ🤲
Отам деб, Онам деб, яқинларим деб,
Ё, Раб деб юрганларни асрасин
Аллоҳ🤲

❤️ Қалбингиз иймонга
🕌 Уйингиз қувончга
😍 Юзингиз нурга
📿 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ
🤲 амалларга тўла бўлсин.


Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


🕌Бизнинг бу даргоҳимиз умидсизлик даргоҳи эмасдир,

🕌Юз бор тавбангни бузган бўлсанг ҳам яна кел.

✍ Жалолиддин Румий

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


🤲Эртага душанба!
✅Яқинларга эслатинг!
🌙Шаъбон ойи нафл рўзаси!

🗓03.02.2025-йил
УЧҚУДУҚ ВАҚТИ БИЛАН:
⌚️Оғиз ёпиш: 06:30
⌚️Оғиз очиш: 18:10


Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
(Ибн Можа ривоят қилган).
Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Шайтон беш нарса боис шақий
(дўзахий) бўлди:

❌ Хатосини тан олмади;
❌ Пушаймон бўлмади;
❌ Нафсини койимади;
❌ Тавбага ёндошмади;
❌ Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
✅ Хатосини тан олди;
✅ Пушаймон бўлди;
✅ Нафсини койиди;
✅ Дарҳол тавба қилди;
✅ Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


🏠Бегона ховли.

Отанг бор ховлига, кирасан эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Қучоғин кенг очиб, кутса хам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас, тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Қулоққа кирмайди, уканг гаплари.
Тамоқдан ўтмайди, пишган ошлари.
Уйқу хам келмайди, қолсанг тунлари.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегана ховлинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Бу сўзим тушунар, бошга тушганлар.
Уларсиз ховлига, мехмон бўлганлар.
Мехмон бўл! Кўп бора хаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


#зарурий_дуолар

1. «Роббана атина милладунка роҳматав ва ҳаййиълана мин амрина рошада».


Эй Роббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни
Ўзинг тўғирлагин!(Қаҳф сураси 10-оят).

2. «Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн».

Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим.
(Анбиё сураси 87-оят).

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيْم ..

🌸Ассалoму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸 Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ қилсин!

🌸 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоатла мунаввар бўлсин!


​​🌹🤲 Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в)нинг Ахлоқи,
🌹🤲 Ҳазрати Сулаймоннинг саодати,
🌹🤲 Ҳазрати Аюбнинг сабри,
🌹🤲 Ҳазрати Юсуфнинг гўзаллиги,
🌹🤲 Ҳазрати Хамзанинг жасорати,
🌹🤲 Ҳазрати Умарнинг адолати,
🌹🤲 Ҳазрати Усмоннинг ҳаёси,
🌹🤲 Ҳазрати Алининг илми,
🌹🤲Сизга ҳамиша ҳамнафас бўлсин.
🌹🤲Кунингиз хайрли ўтсин азизлар!!!

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


Эрга ёрдамчи бўлишнинг баракаси

Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қизи Асмо розияллоҳу анҳога уйланди. Зубайрнинг мол-мулки ҳам, қуллари ҳам йўқ эди. Битта оти бор эди холос.
Асмо розияллоҳу анҳо турмуш машаққатларини кўтаришда унга жуда яхши ёрдамчи бўлди. У эрига хизмат қилар, отига қараб турарди. Буғдой янчиб, нон ёпарди. Жуда намунали жуфти ҳалол эди.
Асмонинг эрига кўрсатган ёрдами ва итоаткорлиги баракасидан уларнинг оиласига кўп яхшиликлар ёғилди. Бу оила мингдан ортиқ қул ва жория, мўл-кўл ноз-неъматларга эга бўлишди. Аллоҳ уларни шундай гўзал тарзда ризқлантириб қўйди.


“Энг гўзал қиссалар”


Орифлардан бири айтади:

"Кўнгил бўлмаса, ишқ қаерни ватан айлар? Ишқ бўлмаса кўнгил нима ишга ярар?"


Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


#БИЛИБ_ҚЎЙГАН_ЯХШИ

Усмонийлар давлати даврида:

– Дераза олдида сариқ гул турган бўлса, бу уйда оғир касал бор. Уй олдида ва ҳаттоки бу кўчада шовқин-сурон қилма деган маънони билдирган...

– Дераза олдида қизил гул турган бўлса, бу уйда турмушга чиқиш ёшига етган, бокира қиз бор. Уй олдидан ўтаётганингда гап-сўзингга эътиборли бўл, деган маънони билдирган...

– Қизга совчи бўлиб келган йигитнинг намозхон ёки бенамоз эканлигини билиш учун шимининг тиззасига эътибор беришган...

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 63 ёшда вафот этганликлари хурматига, 63 ёшдан ошган улуғларимиздан ёшлари сўралганда нимхижолат ила “Ҳаддан ошдик”, дейишарди

– Кичиклар катталар йўлини кесиб ўтмасдилар ва уларнинг олдига тушиб юрмас эдилар...

👉 Фитр садақаси, Закот молларини Рамазондан аввал – Шаъбон ойида бериларди, “Фақиру фуқаро Рамазонга тўқлик билан кирсин”, дейишарди.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz


“Албатта, Аллоҳ чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади”
(Бақара сураси, 222)


📌 2025-йил, 31 январь куни Навоий вилояти Учқудуқ тумани "ҚИЗИЛҚУМ" жоме масжиди бош имом хатиби Абдижалол домла Турдиев жума намозини Хатирчи туманидаги "Тангриберди Бобо" масжидида адо этдилар.

📌 Жомега йиғилган жамоат жума намозидан олдин Абдижалол домланинг “Динимизда саломатлик ва покликнинг аҳамияти” мавзусидаги суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

Дўстларга ҳам улашинг!!!
🌐
https://t.me/Qizilqum_uz

20 last posts shown.