АЖОЙИБ ҚИССА!Кунларнинг бирида қурбақаларнинг тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди.
Барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб, «Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар, ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ" дер эдилар. Узоққа бормай икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди.
Иккинчи қурбақа эса тинмай сакрашда давом этар эди. Ҳар сафар сакраганда, илгаригисидан баландроқ сакрар эди. Аммо, юқоридаги
қурбақалар ҳамон: "Бўлди қил энди, фойдаси йўқ" деб такрорлар эдилар.
Кўп ўтмай бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда
ундан сўрашибди: "Қандай буни уддалай олдинг?!"
У жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан.
Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, қўллаб-қувватламоқдалар деб ўйлаб, бу мушкул ишнинг уддасидан чиққан экан.
«Балки, энг зўри бўлишингизга инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилаётгандир»...👉
@QITMIR_HAZIL