Forward from: UZ24
Тонгги хабарлар ☕️
🗻5 март куни соат 00:01 дан бошлаб «Қамчиқ» довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилди. ФВВ хабарига кўра, «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз қор ёққани ва натижада қор кўчиши хавфи ошгани сабаб бўлган.
🏍Отабек Умаров Жанубий Кореяда даволанмоқда. У 13 февраль куни «Пушкин» метро бекати яқинида мотоциклда Epica билан тўқнашган. Epica ҳайдовчиси Бобур Маматов Отабек Умаровни зудлик билан шифохонага етказган. Бобур Маматовнинг эгаси «KorrespondentUz» нашрига берган видеоинтервьюсида ҳодиса ҳақида ижтимоий тармоқлар ва бир қатор ОАВларда тарқалган тасдиқланмаган хабарларни рад этди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким вафот этмаган. Маълум бўлишича, Умаров ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда, шу кунга қадар у икки ҳафталик карантинда сақланган. 4 мартда операцияси ўтказилиши кутилаётган эди.
💉 600 минг нафардан зиёд фарғоналик COVID-19’га қарши вакцина билан бепул эмланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси маълум қилди. Бунда биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган шахсларни эмлаш назарда тутилган. Вилоятда мазкур тоифага кирадиган ва эмланиши режалаштирилган 187 минг 830 нафар 65 ёшдан ошган кекса, 310 минг 534 нафар сурункали касалликлари бор шахс, 51 минг 260 нафар тиббиёт ходими, 107 минг 164 нафар мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ходими мавжуд.
🛣Пойтахтнинг Амир Темур ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишмасида йўл ўтказгичдаги таъмирлаш ишлари якунланиб, транспорт ҳаракати учун очилди.
@uz24xabar