Қашқадарё Шифокори | | Ниқоб тақинг!


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги: Қашқадарё вилояти шифокорлар жамоаси.
Тижорий ҳамкорлик: @reclame_agency

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Қашқадарё тиббиёт маркази аҳоли саломатлигини асрашга хизмат қилмоқда

Бугун юртимизда тиббиёт соҳасида кенг миқёсли ўзгаришлар бўлмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам уларни кўриш мумкин. Муассаса замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ошмоқда.

Айтиш лозимки, жорий йилда марказнинг жарроҳлик бўлимларига 900 миллион сўмлик, шундан умумий хирургия, урология, проктология, қон-томир хирургияси, йирингли хирургия, травматология бўлимларига операцион столлар, операцион лампалар ва коагулятор аппарати харид қилинди.

Бундан ташқари, физиотерапия бўлими учун физиотерапевтик аппаратлар ва урология бўлимига “Трансуретал резекциялар аденомалари” операцияларини бажариш учун резектоскоп жамланмаси олиб келинди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудуди 6 гектардан иборат бўлиб, 439 ўрин мавжуд.

Бундан ташқари, жорий йилда марказда хўжалик ҳисобидаги 18 ўринли реабилитация бўлими ҳам ташкил этилди.

Таъкидлаш лозимки, марказ хориждаги нуфузли тиббиёт муассасалари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликда меморандумлар имзолаган.

Вилоят аҳолисига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни ҳудудлар бўйича чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш ва ҳудудларнинг ўз хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда хасталикларни олдини олиш, касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва даволашнинг замонавий ва илғор усулларини амалиётга тадбиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда марказдаги урология, нейрохирургия, пульмонология, аллергология, нефрология, гастроэнтерология ва гематология бўлимларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, малакали мутахассислар ва замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, минтақавий филиаллар очилди.

Бундан ташқари марказда фаолият юритаётган ходимлар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт инвентарлари билан таъминланган спорт зали ишга туширилди.

— Марказимиз Германиянинг KFW банки молиявий маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган “Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш” лойиҳасига киритилган, — дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. — Шу пайтгача мазкур лойиҳа доирасида марказнинг нейрохирургия бўлими кўчма рентген-ташхислаш тизими ва портатив рентген аппарати билан таъминланган эди.

Яқинда бу хайрли тадбирнинг узвий давоми сифатида лойиҳа доирасида марказга Нидерландияда ишлаб чиқарилган “Philips” фирмасининг 1 миллион евро қийматига тенг замонавий МРТ ускунаси келтирилди, ўрнатилди ва ишга туширилди.

Шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт туризм йўналиши бўйича олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида марказнинг барча бўлимларида чет эл ва маҳаллий сайёҳлар учун 2-3 кишилик, барча қулайликларга эга VIP палаталар ва махсус парҳез таомлар ҳам ташкил этилган
.

Маълумки, 2020-2021 йиллар жаҳон миқёсида юзага келган коронавирус пандемияси туфайли барча давлатлар учун мураккаб ва синовли йиллар бўлмоқда.

Коронавирус пандемияси мамлакатимиз тиббиёт тизими учун ҳам жиддий синов, ҳам улкан тажриба мактаби бўлди.

Энг муҳими, коронавирусга қарши курашда туну кун метин ирода билан фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш доимий эътиборда бўлиб турибди. Коронавирус пандемияси бизга инсон саломатлиги, ҳаётини асраш учун ўзи ва яқинлари ҳаловатидан воз кечаётган, жонини таҳликага қўяётган оқ либос соҳибларининг меҳнати нақадар улуғ эканини яна бир бор эслатиб қўйди.

Ушбу тиббиёт муассасасида касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарув тизимини жорий қилиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда ва бу борада келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тиббиёт ходимларининг диққат марказидадир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


❗️Диққат!

🏃‍♂2021-2022 ўқув йили учун қабул давом этмоқда.

🥇Кимё фанидан индивидуал тайёрланинг.

📝Дарслар 16-августдан бошланган.

Aбитуриентларни 3 хил типдаги гуруҳларга бўлиб ўқитилади.

📕A-гуруҳ. Нолдан бошлаб кимёни энди бошлаганларга.
📒Б-гуруҳ. Ўрта ҳолдаги билимга эга бўлганларга.
📗C-гуруҳ. Кучли ва йиқилган абитуриентларга.

🧐Ҳар бир бола билан индивидуал шуғулланамиз.
👨‍👨‍👧‍👧Мавзулар гуруҳ бўлиб ўтилади.

🧭Манзил: Самарқанд шаҳар.Умар банк орқа томонида Гранд таълим ўқув маркази.

Мурожаат учун:
📞+998976130345

Телеграм:
@Ulugbek_Oltiboyev

👉Каналимиз:
t.me/grandkimyo1

Реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарёда мураккаб кардиожарроҳлик операцияси амалга оширилди.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


ДИҚҚAТ❗️

1,2,3,4,5-сентябр кунлари барча реклама тарифлари учун 15% лик чегирма эълон қиламиз.

Мурожаат:
@reclame_manager

Батафсил:
@reclame_agency


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Инновацион янгилик.

Супер хотира. Видеони албатта кўринг!

Нжи-Дил
✅Aқлий қувват ва хотирани кучайтиради;
✅Жисмоний қувватни оширади;
✅Чарчоқни олади;
✅Иммунитетни фаоллаштиради.

Таркиби:
☑️Седана
☑️Женшен
☑️Сумбула
☑️Соя
☑️Левзия.

💰 137 000 сўм
(эски нарх 178100 сўм)
✅Тўлов сиз истаган усулда.

📆 Кунига 2 та капсуладан эрталаб асал билан ичилади.

☝🏻 Сиз ҳам синаб кўринг.
📄 Маҳсулот сертификатланган.
🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз албатта, БЕПУЛ.

БУЮРТМА УЧУН:
https://sotuvchi.com/s/5C4X8

Реклама


Муносабат

ВИЛОЯТ ОНКОЛОГИЯ ШИФОХОНАСИ ШИФОКОРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ МУРОЖААТИГА ДОИР

Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали бўлим бошлиғи Абдисалим Мўминов вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, бўлимда шу пайтгача фақат пойтахт клиникаларида бажариб келинган мураккаб жарроҳлик амалиёти – қизилўнгач операцияси муваффақиятли тарзда амалга оширилганини қайд этиб, шифохонанинг моддий-техника базасини ривожлантиришда, хусусан, лапараскоп тиббий ускунаси билан таъминлашда ёрдам сўраган. Мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.


Дарҳақиқат, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида жорий йилнинг 8 июнь куни шу пайтгача Тошкентда бажариб келинган мураккаб қизилўнгач операцияси (торакофрениколапаротомия, қизилўнгач пастки кўкрак қисми, меъда кардиал ва кичик эгрилиги резекцияси. Эзоофаго гастроанастомоз қўйиш) муваффақиятли амалга оширилган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мазкур жарроҳлик амалиётини бажарган шифокорлар жамоасини рағбатлантириш чоралари кўрилган, хусусан, улар давлат мукофотига тавсия этилган.

Жорий йилнинг 14 май куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар, Президентимизнинг 2021 йил 27 май кунидаги “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5130 сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ижроси доирасида филиал моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.

Хусусан, филиалда 2021 йил январ ҳолатида 4 турдаги кимё дори воситалари мавжуд бўлган бўлса, бундай воситалар таъминоти 14 турга етказилди, шунингдек, 3 турдаги таргет терапия дорилари ажратилди.

2020 йилда филиал биноларини жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 110 миллион сўм ажратилган бўлса, 2021 йилда беморларнинг яқинларига қулайлик яратиш мақсадида кутиш зали қурилиши учун 200 миллион сўм, филиал ҳудудида ландшафт ишлари учун ва ўриндиқлар ўрнатиш учун 100 миллион сўм, филиал биноларини жорий таъмирлаш учун 500 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни пайтда филиалнинг аёллар репродуктив системаси ўсма касалликлари, болалар ўсма касалликлари бўлимларида жорий таьмирлаш ишлари тўлиқ якунланган, торако-абдоминал бўлимида таьмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Президентининг юқоридаги қарорига мувофиқ 1 дона мобиль маммограф ускунаси, онкомаркерларни аниқлаш учун 20 та реактивлар тўплами, 2 дона камерали микроскоп, 1 дона қон компонентларини ажратиш сепаратори, 1 дона иммуногистокимёвий тадқиқотлар учун реактивлар тўплами маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилиниши режалаштирилган. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан юқоридаги тиббий ускуналар хариди учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 6 миллиард 705 миллион сўм маблағ ажратилган.

2021 йилда шифохона ҳаётида яна бир улкан янгилик содир бўлди. Ислом тараққиёт банки инвестицияси асосида жорий йилнинг июнь ойида онкологияда ноёб ҳисобланган масофавий нур-терапия ва брахиотерапия ускуналари келтириб ўрнатилди.

Филиал моддий-техника базасини ривожлантириш борасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Шу билан бир қаторда келгусида лапараскоп ускунасини келтириш бўйича ҳам зарур чоралар кўриш кўзда тутилган.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сочларингиз нимжон ва сийракми?
Кўп тўкилиб сизни безор килдими?
Дагал, қурук, ёки жуда кўп ёғ ажраладими?

Оқарган сочларни табиий корайтириш учун RAPM - малхамли шампуньлари!

Таркиби:
- Занжабил илдизи
- Женьшен илдизи
- Тхужа шарқий экстракти
- Тоғ гули
- Соч учун зарур бўлган Витаминлар (А, В, С, Е, К гурухлари)
- Микро элементлар
- Аминокислоталар
- Эфир мойлари

Сочларингизни тузилишини тиклайди, бош терисидаги қон айланишин яхшилайди, соч ўсишини тезлаштиради, ички томондан фоликулани мустахкамлайди, янги соч фоликулаларини ривожлантиради, соч тўкилишини дархол тўхтатади. Сочларни жингалак зичлик ва соглом порлашини тиклайди, Сочларни синувчан ва нимжонлигини тиклайди!

Нархи: 177 000 сўм
❗️ Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

👉БУЮРТМА ҚИЛИШ:
https://sotuvchi.com/s/bjx3n

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!

Реклама


ҚАШҚАДАРЁДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ ИЛК ТИББИЁТ МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Қарши шаҳрида Қашқадарёдаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган илк тиббиёт муассасаси — "Durbek Med Servis” кўп тармоқли тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.


Ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди...

▶️Батафсил

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️#Тезкор #Диққат

Бугун эрталаб «Қашқадарё» вилояти, «Китоб» туманида рўй берган 42 яшар эркак киши, ўз ўғли ва хотинини кўз олдида вафот этганлиги мени кўнглимни ларзага солди ))) энг манга азоб берган жиҳат шу бўлдики, «Врач» "ўткир қорин синдроми" билан укол қилиб беморни уйга юборганлиги...
Совет даврида тиббиёт институти 3-курс талабалари ҳам "ўткир қорин синдромида" оғриқ қолдирувчи укол мумкин эмаслигини биларди
беморга аниқ ташхис қўйилмагунча...

❗️Врач хатоси туфайли бемор вафот этса, Ҳукумат ҳам айбдор, деб топилсин (08.08.2021).

Ўзбекистон республикасининг «невролог» олимларидан бири, тиббиёт фанлари доктори, профессор: Зарифбой Ибодуллаев жуда ҳам аччиқ гапларни гапириб ўтдилар.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


#Кун_рақами

💉 Айни пайтда коронавирусга қарши вакцина партияларини олиб келиш ишлари давом этмоқда. Шунга кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши вакцина захираси – 7 млн 580 минг дозани ташкил этмоқда.

💉
Шу кунга қадар тўлиқ эмланганлар сони эса 985 минг 157 кишидан иборат.

©
Манба

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Коронавирусга қарши курашда нафас олиш машқларининг ўрни беқиёс. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уй ва стационар шароитида даволанаётган беморлар учун жуда фойдали бўлган ушбу машқларни мунтазам амалга оширишни тавсия қилади.

Бу каби машқлар беморнинг нафас олишини яхшилаши, ўпкани асоратсиз даволаши билан бирга унинг асаб тизимига ҳам ижобий таъсир қилади.

Тўғри нафас олинг, вирусдан фориғ бўлинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Муносабат

МИРИШКОР ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТУҒРУҚ БЎЛИМИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУРОЖААТГА ДОИР

Ижтимоий тармоқларда Миришкор тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими навбатчи ҳамширалари номидан ёзилган мурожаатда ҳар бир ходим донор топиш ёки 150 минг сўм беришга мажбурланаётганлиги, маошлари касалхона таъмири ва ҳар хил йиғимларга кетаётганлиги, навбатчиликдан кейин туғруқхона ер участкасида мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги қайд этилган. Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур мурожаат туғруқ бўлими ходимларининг умумий йиғилишида атрофлича муҳокома этилди. Йиғилиш иштирокчилари мазкур мурожаат бўлим навбатчи ҳамширалари томонидан ёзилмаганлиги, унда келтирилган ҳолатлар бўлимда кузатилмаганлигини ва асосссиз эканлигини қайд этишди.

Йиғилиш иштирокчиларига агар донор топиш, пул йиғишга мажбурлаш ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари кузатилса, бундай вазиятда дарҳол туман тиббиёт бирлашмаси маъмуриятига ёки бирлашма касаба уюшма қўмитасига хабар берилиши зарурлиги, бунга йўл қўйган мутасаддиларга қонуний тартибда чора кўрилиши тушунтирилди.

©qashqadaryo_ssb

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Forward from: Qashqadaryo_ssb
ВИЛОЯТ КЎП ТАРМОҚЛИ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ЯНГИ БЎЛИМ ИШ БОШЛАДИ
Вилоят кўп тармокли тиббиёт марказида хўжалик ҳисобидаги 18 ўринли реабилитация бўлими фаолияти йўлга қўйилди.
-Вилоят аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча имкониятлар яратиш, беморларга замонавий, сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлимда тиббиёт ходимлари учун янгидан 10 та қўшимча иш ўрни яратилди, - дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. – Муҳими, бу бўлим марказимизнинг ички имкониятлари ҳисобидан ташкил этилди.
Реабилитация бўлимида барча турдаги беморлар саломатликларини тиклашлари мумкин.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана тез ёрдам машинасига қандай қилиб йўл бериш керак (маданиятли бўлайлик, ҳурматли хайдовчилар)

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


#Кун_саволи

❓Яқинда вакцина олганимдан сўнг совуқ сувга қўлингизни тиқманг ва ичманг, дейишди. Бу маслаҳатлар қанчалик, тўғри?

❗️– Коронавирусга қарши вакцина олган фуқаро 3 кун мобайнида чўмилиши, офтобда юриши ёки оғир жисмоний меҳнат қилиши мумкин эмас. Иложи борича, шу муддат давомида ўзини эҳтиёт қилиши талаб этилади.
Сизга совуқ сувдан фойдаланманг ва ичманг деганида ҳам маъно бор. Негаки шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши, яъни салқин тушиши кузатилди. Бундай пайтда совуқ ичимликларни ичиш оқибатида томоқ оғриши ёки шамоллаш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб берди.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Forward from: Qashqadaryo_ssb
Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида ўтказилган йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси ва кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги раҳбари Шавкат Гаппаров таништирилди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков, Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур тиббиёт бирлашмасига бириктирилган вакил Ахмат Дурсунов ва бошқалар туманда тиббиётни ривожлантириш борасидаги вазифалар хусусида тўхталиб, янги раҳбарга бу борада омад тилашди.

Йиғилишда узоқ йиллар давомида ҳудудда тиббиёт равнақига катта ҳисса қўшган фидойи шифокор, улкан салоҳиятга эга олим, тиббиёт бирлашмасининг собиқ раҳбари Абдуҳаким Саидовнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, унга эҳтиром кўрсатилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb


ҚАШҚАДАРЁДА БИР ҲАФТАДА
18 811 НАФАР БЕМОР ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Охирги бир ҳафта давомида вилоятимизда жами 18811 нафар бемор чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 1282 нафар фуқаро стационарда даволаш учун шифохоналарга ётқизилди. Уларнинг 958 нафари туман, 240 нафари вилоят шифохоналари, 75 нафари хусусий ва 9 нафари республика клиникаларида даволанмоқда. 152 нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида амалга оширилди.

Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган 52 нафар бемор Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилди.

Ушбу текширувларга асосланиб, беморларнинг 12 нафарида коронарография ва стентлаш, 24 нафарида очиқ турдаги кардиожарроҳлик амалиёти ва 16 нафарида консерватив даво ўтказилиши режалаштирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 253 нафар беморга вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан жами 8 турдаги 124 926 000 сўмлик реабилитация техник воситалари етказиб берилди.

Шунингдек, 85 нафар беморга сиҳатгоҳларга йўлланма берилди. Вилоят бўйича рўйхатга олинган 270 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекса, пенсионер ҳамда ногиронлиги бор шахс 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва санитар-гигиена воситалари билан таъминланди.

Вилоят бўйича III ва IV хавф гуруҳига мансуб бўлган беморларнинг 442 нафарига республика ва 428 нафарига вилоят тиббиёт муассасаларида даволанишлари учун имтиёзли ордерлар берилди.

Вилоятда яратилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тизими бўйича ишлаш йил охиригача изчил давом эттирилади.

©Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


10 минг қадам юрганларга пул тўловлари қандай тўланади?

"Соғлом турмуш тарзи" платформаси 10 майдан тест режимида, 1 июндан бошлаб тўлиқ фаолияти ташкил этилади.

Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
👉 туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
👉 вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
👉 Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori


Қашқадарёда ПЗР-тест натижасини сохталаштириб сотаётган хусусий клиника раҳбари ушланди

Қашқадарёда ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб, фуқароларга сотаётган хусусий клиника раҳбари ҳамда Санитария эпидемиология станцияси лабораторияси катта ҳамшираси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 26 апрель куни Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда капитан А.Т. шартли харидор сифатида вилоят СЭС лабораториясида катта ҳамшира бўлиб ишловчи 1976 йилда туғилган Қарши туманида яшовчи Н.С. билан уч нафар танишига ПЗР-тести натижаларини сохталаштириб беришига келишади.

Шартли харидор унга уч нафар танишига тегишли бўлган паспорт нусхаларини Telegram орқали юбориб, ҳар бир тест натижаси учун 195 минг сўмдан пул тўлашга розилигини айтади.

Тадбир давом эттирилиб, 27 апрель куни эрталаб соат 08:00 лар атрофида Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашган «Мурод мед стар» хусусий тиббиёт клиникаси ёнида ушбу клиникада ишловчи 1994 йилда туғилган Косон туманида яшовчи Б.Ш. келишилган фуқароларнинг номига расмийлаштирилган 3 та ПЗР-тести бланкаларини катта ҳамшира Н.С.га бераётган вақтда қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида Н.С.нинг ёнидан 3 дона ПЗР-тести маълумотномаси ҳамда тадбирга ажратилган 150 минг минг сўм пул олинди.

«Мурод мед стар» хусусий клиникаси раҳбари Н.М. ўз ихтиёри билан ИИБ ходимларига 450 минг сўм пулни қайтариб берган ва улар далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларга улашинг:
@qashqadaryoshifokori

20 last posts shown.

103

subscribers
Channel statistics