⚫️Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар
кўриб чиқилди.⚫️Келгуси йил тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби жорий қилинади.
⚫️2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан янги шифохоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, тиббий кўрик қамровини кенгайтириш режалаштирилган.
⚫️Ҳудудларга бўлаётган эътибор изчил давом эттирилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади. Марказлашган лаборатория хизматлари кенгайтирилади. “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади.
⚫️Яна 35 та йўналишдаги 400 та миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилади. 7 та ихтисослашган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк