Муаммолар ечими учун хонадонма-хонадон борилмоқда
Қарши туманида аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида, маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилган. Шу хусусда, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш бўлими бошлиғи О.Раҳмонов ҳамда депутат, Нуронийлар жамоатчилик
Кенгаши раиси П.Тўлиевлар фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини ўз жойига бориб ўрганмоқда. Шу мақсадда Керайит, Муллақувват ҳамда Ҳилол қишлоқларида бўлишди. Мурожаат қилган фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, муаммолар юзасидан амалий чоралар кўрилди. Мурожаатга кўра, фуқароларнинг уй таъмири учун қурилиш материаллари, уй-жойни расмий ҳужжат қилиш ҳамда моддий кўмак берилди.
Каналга уланиш👉http://t.me/qarshituman