Qashqadaryo 24/7


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Қашқадарёга оид воқеалар ёритиб борилади. Таклиф, реклама ва мурожаатлар учун: @HusanKomiljonov га ёзинг.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


❗️ЭРТАГА ҚАРШИ ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

Юқори босимли газ тақсимлаш қурилмасидаги носозликни бартараф қилиш мақсадида 2025-йил 18-февраль куни (эртага) соат 09:00 дан 17:00 га қадар, туманнинг “Батош“, “Мирмирон“, Алишер Навоий, “Мевазор“, “Равот“, “Хитойкенти“, “Яккаёғоч“, “Бунёдкор“, “Шойхўжа“, “Ғубдин“, “Тинчлик“, “Нукрабод“, “Ертепа“, “Навбаҳор“, “Бодомзор“ маҳалласидаги 8996 хонадон ва юқоридаги ҳудудларда жойлашган 78 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

https://t.me/qarshiliklar

5.9k 0 152 8 13

Маиший газ баллондан фойдаланиш қоидалари.

https://t.me/qarshiliklar


Қарши шаҳрининг асосий кўчаларида жойлашган чорраҳаларга қоидабузарликни қайд қилувчи камералар ва рақамли светофор ўрнатиш ишлари бошланди

Ушбу хабарни автомобили бор танишларингизга жўнатинг.

https://t.me/qarshiliklar

12.1k 0 267 11 39

2025-йилнинг май ойида юртимизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови ўтказилар экан

Навбатдаги сайловда вилоятимиздаги 828 нафар фуқаролар йиғини раиси сайланади.

https://t.me/qarshiliklar


Долли Аллаев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

https://t.me/qarshiliklar

7.1k 0 111 22 93

❗️Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025-йил 1-мартдан ва 1-августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

https://t.me/qarshiliklar

9.5k 0 151 25 32

«Янги Ўзбекистон» массивидан чегирма, фоизсиз бўлаб тўлаш, субсидия ва кредит асосида уй ҳарид қилишга шошилинг

Қарши шаҳрида "SXF VOHA GAVHARI" томонидан қурилаётган, барча инфратузилмага эга, 10 қаватдан иборат (биринчи қавати нотурар жой) «Янги Ўзбекистон» массивидаги дўконлар ва хонадонлар сотуви бошланганидан хабарингиз бор.

Янги хонадонларни 18 ойдан 24 ойга бўлаб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

-15% - 20% гача бошланғич тўлов
-Кредит ва субсидия тартибида ҳарид қилиш имкониятлари бор.
«Янги Ўзбекистон» массивидаги қулайликлар билан танишинг.

«Янги Ўзбекистон» массивидаги қулайликлар билан танишинг.
   
1) Тадбиркорлар учун қулай таклиф. Биринчи қаватдаги нотурар жойлардан дўконлар сотувга чиқарилмоқда.

2) Ичимлик сув, иссиқ сув,табиий газ, янги канализация тармоғи, электр энергия тизими билан тўлиқ таъминланган массив.

3) Мактаб, боғча, поликлиника, йирик гиппермаркет ва автомобиллар учун тураргоҳлар, спорт майдонлари.

4) Массивдаги аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун, болалар ўйингоҳлари, фавворалар, яшиллик ҳамда 35 гектарлик «Экобоғ» ташкил қилинади.

Манзил: Қарши шаҳри, Хонабод йўли, Шаршара чорраҳаси.

Боғланиш:
+998953021111

Локация.

https://t.me/qarshiliklar

11k 0 136 1 38

Ва ниҳоят долзарб масала ўз ечимини топадиган бўлди. Куннинг энг яхши хабари деса ҳам бўлади

Муротжон Азимов имзолаган қарор билан, барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:

санитария-гигиена хоналарининг (хожатхона) техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштирилиши белгиланди.

P.S Мана шу масала аслида доим жуда долзарб бўлиб келган. Қўпол қилиб айтганда хожатхоналарнинг ховли ичида жойлашгани сабабли, қишда совуқ, санитария-гигиена талабларига очиғини айтиш керак айримлари жавоб ҳам бера олмаганлиги сабабли, нафақат тиббиёт, таълим соҳасида ишлайдиганлар иш вақтида  соғлик учун муҳим бўлган сувни кўпроқ ичишдан ўзларини тийиб келганлар (ким қишда совуқ, ёзда эса бадбўй (айримлари назарда тутилмоқда) ховлидаги хожатхонага чиққиси келади). Танага етарли сув бормагач турли касалликларни келиб чиқиши бу янгилик эмас. Бу қарор инсон саломатлигини асрашдаги муҳим қадамлардан бири деб биламан.

https://t.me/qarshiliklar

9.4k 0 44 12 72

Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуриш тарғиб қилинади

Қашқадарё вилояти ҳокими қарори билан масъулларга ушбу вазифалар юклатилди.

“Яшил“ транспортда, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш;

-пластик маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш;

-озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш;

-сув, газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш;

-чиқиндиларни турларига қараб саралашни йўлга қўйиш;

-оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг самарали тизимини жорий этиш;

-кўп тармоқли марказий поликлиникалар фаолиятини марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика поликлиникаси сифатида йўлга қўйиш;

вилоят даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини зарур ўрин-жойларни (койка) яратган ҳолда бошқарув, молия ва ташкилий жиҳатдан замонавий кўп тармоқли клиникалар шаклида қайта ташкил этиш;

вилоятда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига бириктириладиган “яшил“ техникумлар фаолиятини йўлга куйиш;

вилоятнинг ҳар бир туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолиятини ташкил этиш;

“Камбағалликдан фаровонлик сари“ дастури доирасида камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишларини ташкил этиш;

2025-йил 1-мартга қадар тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтирсин.

Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида:

-қўл ювиш жойларининг зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминланиши;

-санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштирилиши;

-йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш белгилансин - Муротжон Азимов.

https://t.me/qarshiliklar


Миллий кийимларингдан сени ЎЗБЕГИМ!!!

Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим.
..

Фарзандларимиз устидаги миллий либосларни кўриб, беихтиёр эээ отангизга раҳмат дегингиз келадия!

Келажакни миллий қадриятлар билан қурамиз!

#ўзлигингни_йўқотма

https://t.me/qarshiliklar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дарахтларни экиш, суғориш, парваришлаш фақат маҳаллий ҳокимиятлар ва катта раҳбарларни иши эмас - бу юртимизда яшовчи ҳар бир фуқарони вазифаси бўлиши керак - пульмонолог Азамат Шарипов.

https://t.me/qarshiliklar


Қашқадарё вилоятида 2025-йил 10-февралдан 10-мартга қадар ҳар бир хонадон, кўча ва қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этилади

2025-йил баҳор-куз мавсумларида вилоятдаги барча маҳаллаларнинг ички кўчалари ва аҳоли хонадонларида мевали ва манзарали дарахтлар, бута кўчатларини ҳамда райҳон, гултожи, атиргул ва бошқа гуллар, шунингдек, қаламчаларни экиб, парваришлаб борилади.

“Обод хонадон“, “Обод кўча“ ва “Обод маҳалла“ мезонларини жорий этиш мақсадида 2025-йил 10-февралдан 10-мартга қадар ҳар бир хонадон, кўча ва қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этилишини;

“Наврўз байрамига қадар маҳаллалар ўртасида “Обод хонадон“, “Обод кўча“ ва “Обод маҳалла“ кўрик-танловлари ўтказилишини таъминласин.

Бунда мазкур бандда назарда тутилган тадбирлар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин - Муротжон Азимов.


https://t.me/qarshiliklar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё ҳокими Косон туманининг «Эсабой» маҳалласида хурмо ва анжир дарахтлари кўчатларини экиш тадбирида.

https://t.me/qarshiliklar


#LIVE

Қарши шаҳрининг Хонобод кўчасидан ўтувчи марказий қувурларни янгилаш ишлари якунига етмоқда.

Эндиликда, ёз ойларида шаҳарнинг эски шаҳар қисмидаги маҳаллалар ва Мағзон, Хонтепа, Каманди, Қиличбек қўрғонча ҳамда Бўстон маҳалаларининг ичимлик сув таъминоти янада яхшиланади.

Энг асосийси бу ишлар якунлангач, сув қувурларига юқори босим билан сув етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.

https://t.me/qarshiliklar


Тадбиркор аёллар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Халқ банки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси томонидан Қарши шаҳрида “Тадбиркор аёлларнинг бизнес ғоялари” мавзусида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинар давомида хотин-қизларга бизнесни молиялаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

👉 Батафсил.

https://t.me/qarshiliklar


⚡️Камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

https://t.me/qarshiliklar

9.5k 0 56 12 29

Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

➖ Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

➖ Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

https://t.me/qarshiliklar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев билан мулоқот қилди.

https://t.me/qarshiliklar



19 last posts shown.