Нима учун ақлли инсонлар хафа бўлишмайди?
Ҳаётни хафагарчиликлар учун сарфлаш унчалик тўғри эмас, чунки биз яшаётган ҳаёт жуда қисқадир.
Баъзан бошимиздаги тўлиб кетган муоммоларни сеҳрли дори билан биттада ечилишини истаймаймиз. Бирор нарса доимо нотўғри кетади, ҳудди барча сизга қаршидек туюлади ва у билан курашиш жуда қийиндек кўринади. Атроф рангларсиздек ва ҳамма нарса оқ ва қора бўлиб кўринади.
Биз буларнинг барчаси тезда якунига етиши хоҳлаймиз. Аммо вақт сизнинг хоҳишингиз бўйича тезлашолмайди ёки бирданига ёрқин келажакка ўтиш мумкин эмас.
Хафагарчиликга ўхшаш ҳис-туйғулар сизнинг нафас олишингизга имкон бермайди ва кулранг қоплама билан кўзларингизни ёпади. Лекин бундай ҳис-туйғулардан қутилиш мумкин. Бунинг учун сиздан ҳар куни талаб қилинадиган ҳаракатни қилишингиз керак.
Хафагарчилик қаердан пайдо бўлади?
Сизга яқин бўлган одамларнинг ҳаракати сизнинг талабларингизга мос келмаганда хафагарчилик пайдо бўлади. Улар шундай деб номланади: беҳуда кутишлар.
– Сиз ёрдамга муҳтож бўлганингизда севимли инсонингиз сизни тушунишини кутасиз ва унга бу ҳақида гапиришга ҳожат йўқ деб ўйлайсиз…
– Сиз боланинг отаси боғчадаги ёки мактабда байрам вақтини унутганлари учун хафа бўласиз…
– Ота-оналар сизга ёрдам беришини кутасиз..
– Сиз ўз дўстингиз сизни тушунишини кутасиз, аммо у ўз шахсий муаммолари билан банд…
.. ва яна кўплаб мисолларни келтириш мумкин, аммо уларнинг ҳар бирида умидсизлик ва хафагарчилик мавжуд. Бундан ташқари, агар сизнинг хафагарчилик қанчалик кучлироқ бўлса, у шунча узоқ давом этади.
Нима учун ақлли инсонлар хафа бўлишмайди?
Кутишлар қаердан пайдо бўлади?
Тез-тез хафа бўладиган одамлар, ҳудди атрофдагилар ҳамма инсонлар уларга нимадир қилишлари шарт деб ишонишади.
– Эр хотинининг ётигига қаҳва олиб келиши ва доимо қўлида кутариб юриши керак…
– Болалар ўз ота-оналарига итоат қилишлари ва яхши ўқишлари керак…
– Дўстлар қийин пайтларда ёрдам беришлари керак…
– Ота-оналар болаларни севишлари ва уларга ёрдам беришлари шарт…
Булар сизга танишми?
Агар инсоннинг кутишларига қарши воқеалар содир бўлса, у жуда катта умидсиз ва хафагарчиликка дуч келади. Инсон хафагарчиликнинг сабабларини ташқаридан қидиришни бошлайди. Қидиради ва топади! Ва шу пайтда у ўз қўли билан ўзига зарар етказишини тушунмайди.
Қайта такрорлаймиз: Сиз хафа бўлганингизда, ўзингизга зарар етказасиз ва сиз ўзингиз қилмаган ишни бошқалардан кутасиз.
Ассаламу алейкум азизларим ✨
T.me/rivojakademiyasi