ЭслатмаАллоҳ таоло айтади:
“Қанчалар оз шукр қиласизлар-а?!”, А
ъроф сураси, 10 – оят.Муъминуун сураси, 78-ояти, Сажда сураси, 9-ояти ва Мулк сураси, 23-оятларининг мазмуни ҳам шундай. Аллоҳ жалла жалалуҳу, У сизларни яратган ва сизларга улар ила эшитишингиз учун қулоқлар, улар ила кўришингиз учун кўзларни ва улар ила ақл юритишингиз учун қалбларни бергандир. Сизлар эса У зот ато этган неъматларига қанчалар оз шукр қиласизлар?!
«Мухтасарит тафсир»дан.🔖
Шукр - қалб Аллоҳнинг неъматларини эътироф этиши, улар учун Аллоҳга сано, мақтов айтиши ҳамда у(неъмат)ларни Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида сарф этишидир.
Куфрона неъмат
(ато этилган неъматларни инкор қилиш, тан олмаслик) бунинг зиддидир. У Зотга энг суюкли бўлган халқи, яратгани шукр сифати ила сифатланган кишидир. Шу билан бирга, У зот энг ёмон кўрган халқи эса, Унга итоат қилмайдиган ва унинг зидди билан сифатланган кишидир.
(Ибн Қоййим ва Саъдий тафсиридан)▪️Изоҳ: Шукр эришилган неъматлар учун уларни эҳсон қилган Раббга сўз, феъл ва хатти-ҳаракатлари билан холисона бандалик қилишдир. Шукр – неъматларнинг ҳақиқий эгасини таниш ва Унга қулликдан иборатдир. Яна шукр – Аллоҳ таоло лутф этган неъматлар билан Унга осий бўлмаслик ва ўша неъматларни маъсиятга сармоя қилмасликдир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyhttps://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy