- Жа, унчалик эмасди, - тўнғиллаб қўйди Матлуба.
- Шунақа эди, - чўрт кесиб гапирди Нигора. - Охирги марта қачон эринг билан мириқиб суҳбатлашдинг? Ёки ёш келиндек нозландинг? Ёш боладек эркаланиб бўйнига осилдинг? Эсингда борми? Эслай олмайсан, ҳам. Тан ол, бу ҳақиқатни! Мана шунақа муносабатлар эр-хотинни боғлаб туради, аслида. “Фарзанд - оилани боғловчи ришта, деймиз. Тўғри, бола оилани мустаҳкамлайди. Лекин оилани, эр-хотин муносабатларини мана шунақа нозлар, сирлашишлар, ширин суҳбатлар ушлаб туради. Агар бунақа бўлмаганида тирик етим болалар бўлмасди. Агар инсон ширин гаплар, илиқ муносабатлар шайдоси бўлмаганида эр-хотинлар ажраб кетмаган бўларди. Сенинг эринг ҳам ўша ёш хотинга кетмасди.
- Қизиқмисан? Унақа нарсалар ёшликда бўлади-да... – уялгандек деди Матлуба.
- Бекор айтибсан! Сен шунақа ўйлайсан! Бахтли оилаларга ҳеч эътибор қилганмисан? Чол-кампир бўлишсаям бир-бирини авайлайди, ширин суҳбатлар қуради, буришиб-тиришиб қолган бўсаям кампир чолига қараб ишва қилади, эркаланади. Бу кўнгил Матлу. Кўнгил қаримайди. Ростини айт, сен эринг билан талабаликдагидек энтикиб суҳбатлашишни истамайсанми? Ўшандагидек уни ром қилишни хоҳламайсанми?
Матлуба хўрсинди. Оғир ютинди. Ҳақиқат қаршисида бош эккандек, бўйни қисилиб, боши хам бўлди.
- Кўрдинг, - унинг ҳолатига мос равишда деди Нигора. – Ўртаняпсан. Чунки, сенинг ҳам дилингда бор шу истаклар! Аслида бизнинг энг кўп эркаланадиган, энг кўп дардимизни айтадиган, энг кўп суянадиган, энг кўп суҳбатлашадиган одамимиз эримиз бўлиши керак. Чунки энг яқин одамимиз аслида улар. Шунинг учун ҳам бунга энг кўп биз ҳақлимиз. Кўчадаги жанонлар эмас!
Матлуба енгилгина “уҳ” тортди. Гарчи кўзлари кўрмаса-да, бошини кўтариб, Нигора томонга юзини бурди:
- Гапларинг нотўғри деёлмайман. Лекин ўшанда мен қишлоққа кетмасам, эримнинг топгани етмасди, рўзғорга.
- Нега? Сен шунақа ўйлагансан. Бир хонали уйда ижарада турарди эринг. Болаларинг билан сиғармидинг? Сиғардинг! Эринг уйга келиб овқат пиширмасди, кўчадан ўн-ўн беш мингга овқатланганми? Овқатланган! Ўша пулга нон, картошка, тухум, гуруч-пуруч олса, сен овқат қилсанг, бўлармиди? Бўларди! Ҳаммангнинг қорнинг тўярди. Хўш, сенинг кетмаслигингга имкон бўлган эканми? Ўша имконнинг сен ўзинг ўзингга бермагансан. Бора бора эринг билан узоқлашиб боравергансан. Қарабсанки, кейин биттаси ишва билан эрингнинг рўпарасидан чиққан. Ит ётиш, мирза туриш қилиб яшаб юрган киши учун саҳрода сувни кўрган каби қувонч берган.
114-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- У пайтда топмаган уни. Яқинда топган. Энди уйланаман, деб қолди-ку! – эътироз билдирган бўлди Матлуба.
- Топишига замин қачон яратилган? Ким шароит қилиб берган? Сенми? Агар доим ёнида бўлсанг, ҳаётида, хаёлида бўлсанг, бошқасига қарармиди, эринг?
- Билмадим-ей, - бошқа тоқат қила олмай қолди Матлуба. – Ундан кўра менга қандай уриштиришни ўргат, мен кетай. – Гулюзнинг дарси тугаган бўлса, ҳозир олиб кетгани келиб қолади.
- Мен билмайман. Каллам ишламаяти, - асабийлаша бошлади Нигора. - Сен ўзинг, шу ерда ўтириб ўйлаб тур. Менинг ҳам мижозларим кутиб қолди. Уларни қабул қилавераман. Ҳалал бермайсан-ку!
- Қабул қилавер, ўзи сени ишдан қолдирдим.
- Ишдан қолганим йўқ, - ўрнидан турди Нигора. – Сен ҳам битта мижозим-да!
Пошнали туфлисининг “тақ-туқ” қилган овозидан Матлуба унинг эшик томон юраётганини сезди.
- Мени каридорга чиқариб қўйсанг, қизимни кутиб ўтирардим, - ўрнидан турди Матлуба.
Нигора эса таққа тўхтади. Ўрнидан туриб, атрофини пайпаслаётган дугонасини бироз кузатди. Сўнг буйруқ оҳангида деди:
- Ўзинг чиқ. Кўзим бироз сезяпти, дединг. Гулюзгаям айт, келмасин. Мустақил юришни ўрган энди. Айтганча, мен ишчи ўринларимни кенгайтиряпман. Иккита эшик наридаги хонани ҳам ижарага олдим. Эртага мебел олиб келишади. Ўша ерга келиб ишласанг бўларди.
- Устимдан куляпсанми? –қулоқлариг ишонмади Матлуба.