112-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Бироз дам олай, - Гулҳаё матони нари сурди. - Эскизни олиб, анув матонинг устига жойланг. Мен қараб тураман.
- Аввал чой ичиб олинг.
- Майли, - деди Гулҳаё сал наридаги стулга чўкаркан. - Бугун дугонамни қариндошлари дарсдан олиб чиқиб кетишди. Отасининг мазаси йўқ эди. Ўшанга хавотир оляпман.
- Тинчлик бўлсин, - деди аёл эскизни олиб катта бичув столи устига қўяркан. - Ҳозир чой олиб келаман.
Гулҳаё тин олаётганидан фойдаланиб, Зилолага қўнғироқ қилди. Узун-узун гудоклар жавобсиз. Қизнинг хавотири янада ортди. Зилолага хабар юборди: «Тинчмисан?»
Смсга жавоб келмади.
- Ҳар эҳтимолга қарши ломбард учун пул топиб қўйишим керак, - хўрсинди қиз. Ўтган ой тўлашмаган эди. Бу ой икки ойлик фоиз, яна икки кишиникини тўлашга тўғри келади. Бир миллион сўмга яқинлашиб қолгандир?
«Нима қилсам экан? - ўйланди қиз. - Ойимга айта олмайман. Асабийлашиш мумкин эмас. Дадам рўзғорни ўйласинми, ўқишимизни ўйласинми, ойимни ўйласинми, менинг муаммомними? Гулюзда пул йўқ. Уйдан чиқмаса у. Гулрангда бормикан? Умидда-чи? Яхшиси, Умидга айтаман. Йўқ, унга ҳам айтиб бўлмайди. Янги клубга ўтган, ўз устида ишлаши керак. Чалғитмаганим маъқул... Нима қиламан, эй Худо?»
* * *
- Яхши ўзгаришлар кўп дугон. Кўринишинг ҳам ажойиб! - Нигора Малубанинг гапларини эшитиб анча хурсанд бўлди. - лекин ҳали сира озмабсан. Овқатингни ярмини еяпсанми?
- Ҳа, энди бошладим. Икки кун бўлди.
- Айтган пайтимда бошлаганингда ҳозир анча озган бўлардинг. Пардозинг ёқдими, Аббосга?
- Билмасам, кўрмаса кўзим. Гапидан ёққанга ўхшади. Э, айтганча кўзим сал-пал кўришни бошлаяпти-ёв. Биринчи бўлиб сенга айтаяпман. Шарпаларни сал-пал сезяпман. Аббосгаям айтмадим, ҳали.
- Айтма, тузалгунингча айтма. Кўзинг кўрмаётгани учун кўнглингга қараётганидан фойдалан. Ҳар куни уйда эканлигидан шайдо қилишга тириш. Агар кўраётганингни билса, кетади ўшанисининг олдига. Кейин думиниям тутиб бўпсан!
- Тўғри айтасан. Ўзи ўша мегажинга телефон қилсамми, деяпман. Телефон рақами бор, - деди Матлуба пайпаслаб сумкасидан телефонини қидираркан.
- Нима дейсан?
- Эримни тинч қўй, дейман. Шармандангни чиқараман, дейман.
- Бу нотўғри йўл, - деди Нигора ишонч билан. - У қўнғироқ қилганингни жабрдийда сифатида эрингга айтади. Эринг «Ҳар куни ёнингда бўлсам, рўзғор бут бўлса, яна нима истайсан», деб сенга бақиради. Ўртада сен ёмон бўлиб қоласан. Эринг билан уришганинг қолади. Қайтанга, эринг билан уни уриштириш йўлини қидир...
Нигора ҳақ. Матлубанинг Аббос билан уришганидан кўра, ўша аёл билан жанжаллашгани унга кўпроқ фойдали. Лекин қандай қилиб? Нима қилса, эри ўша аёл билан тескари бўлади, кўнгли совийди? Аввалгидек оиласи бағрида бўлади? Аввал ҳам Аббос оилам бағридамиди?
113-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Янаям чуқурроқ ўйга толди Матлуба. Болалари кичкина, уйлари йўқ. Ижара уйда яшашгани боис Аббоснинг топгани ҳеч нарсага етмасди. Унга енгиллик бўлиши учун Матлуба болаларини олиб қишлоққа – қайноналарининг ёнига кетарди. Аббос топганини уйнинг ижара пулига, бозордаги молини айлантиришга, ейиш-ичишига сарфларди.
- Нега жимиб қолдинг? – Нигоранинг овози унинг хаёлини бўлди.
- Қандай қилиб уриштирсам, эримни уйга қайтарсам экан, деяпман-да, - нурсиз кўзларини дугонасига тикди Матлуба. - Аслида ўйлаб қарасам, Аббос ўзи оилам бағрида бўлмаган экан. Доим мен болалар етаклаб қишлоққа чопган эканман.
- Ана-а-а, энди ўзингга келяпсан. Ўшандаям мен сенга айтардим, “Матлу, эринг билан бўл. Бу қадар енгиллик берма, оилани, болаларни ўйлашни ўргансин”, дердим. Нима қилардинг, сен? “Вой, бир ўзи қай бирини қилсин, биз қишлоқда туриб турайлик. Уй олсак, келамиз”, дердинг. Эринг бир оила бўлиб яшаш бахтини, масъулиятини деярли ҳис қилмади. Аёлнинг меҳрини, эркаликларини, нозларини кўрмади, ҳисоб. Ора-сира айланиб, ота-онаси баҳона қишлоққа бориб қолса, сен шўрлик ҳомиладор бўлиб олардинг. Бўлмаса, шу болаларинг ҳам йўқ эди, сенинг, - кулди Нигора.