‼️Деярли ҳар биримиз эрталаб иссиққина ўрнимиздан туришни ҳеч хоҳламаймиз.
Шундай экан, бу мақоладан сиз қандай қилиб осонгина ва яхши кайфиятда уйғонишни, кунни ҳам енгил ўтказишни билиб оласиз.
💢1. “Яна беш дақиқа ухлай”, деган иборани эсингиздан чиқаринг. Будильник чалиши биланоқ ва айниқса, бир вақтда туришга одатланинг. Ишонинг, бу ишингиз учун танангиз сизга, албатта, раҳмат айтади.
💢2. Тонгги машғулотлар билан шуғулланинг! Тўғри, дастлабки бир неча кун, ҳатто бир ҳафта оғир ўтиши мумкин. Аммо, танангиз тезда тонгги югуришлар ёки йогага ўрганиб қолади. Қандай машғулот билан шуғулланишингизга қарамай бундай жисмоний фаоллик сизга кун давомида куч бериб турувчи тетиклик тақдим этади.
💢3. Деразаларни очамиз.
Эрталаб туришингиз биланоқ ёки имкони бўлса, ухлаганингизда ҳам деразаларни очиб қўйинг. Қуёш нури ва тоза ҳаво сизни табиатнинг жўшқин энергияси билан тўлдиради ва сиз ўзингизни, албатта, тетик ва кучга тўлган ҳис қиласиз.
💢4. Дам олиш кунлари учун уйқу жадвалини тузинг. Уйқу режимига амал қилиш фойдасини ҳаммамиз биламиз. Шундагина тезроқ уйқуга кетиб, осонгина уйғониш мумкин. Дам олиш кунларида киши кечроқ ухлашни ва тонгни ҳам кечроқ қарши олишни истайди. Шунинг учун бу кунлар учун ҳам алоҳида жадвал тузиб чиқинг. Тўғри, дам олиш кунлари бўлгани учун сиз бу жадвалга ҳамиша ҳам риоя қилмаслигингиз мумкин, лекин иложи борича унга амал қилганингиз мақсадга мувофиқ.
💢5. Уйғонишингиз биланоқ 3-5 марта чуқур нафас олишга одатланинг. Шунда сизнинг танангиз кислородга тўйинади. Бундан ташқари, чуқур нафас организм учун уйғонганликни англатувчи сигнал вазифасини ўтайди.
💢6. Кроватингиздан оёғингизни пастга туширинг. Бу уйқу режимидан сергаклик режимига ўтишнинг энг яхши ва тезкор усулидир.
💢7. Будильнигингиз қўшиғини ўзгартириб туринг. Бугунги кунда будильникка миллионлаб қўшиқ қўйиш имкони бор. Унга шундай қўшиқ ўрнатингки, токи у сизни қайта ухлашга эмас, туришга ва кунни табассум билан бошлашга ундасин.
💢8. Душ қабул қилинг.
Душни контраст ҳолатда, яъни иссиқ ва совуқ сувдан алмаштириб фойдаланинг. Ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкинки, у сизни тезда сергак тортишингизда кўмаклашади.
💢9. Барча зарур ишларни кечқурун ҳал қилинг. Одатда бизни тонгда бир дунё ишлар, вазифалар кутиб турганини билганимиз учун ҳам ҳеч уйғонгимиз келмайди. Вазифаларингизни осонлаштиринг: ҳали бир кун олдин кечқурундан сумкангизни, ишга олиб кетадиган тушлигингизни тайёрланг, кийимларингизни дазмолланг, зарур электрон хатларни жўнатиб қўйинг. Бу билан тонгги уйғонишингизни янада ёқимли бўлишини таъминлашингиз тайин.
💢10. Қандайдир ёқимли нарсани кутиб уйғонинг. Бунда исталган нарсани ўйлашингиз мумкин: сиз севган омлет ёки нонушта қилиш учун бирор шинам кафега боришингиз, келаётган ярим соатда сокинликда ҳали энди босилган газета ўқишингизни режа қилинг.
❤️Эр хотин муносабати
✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1