PSIXOLOG KUTUBXONASI | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Elektron kitoblar resursi.
Maqsadimiz: "Psixologiyani fan, kasb va odamlarning farovonligini ta'minlash, aqliy salomatligini mustahkamlash va ta'limni yaxshilash vositasi sifatida targ'ib qilish" (APA shiori).
@psixolog_Muzaffar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Forward from: PsixoPAT / Psixolog blogi
O‘zXIA (TIU) bitiruvchilari ehtiyot bo‘ling, tashqari -20 daraja sovuq 🥶❄️🥶❄️🥶❄️

@psixolog_Muzaffar


Суъний интеллектдан "Агар инсон бўлганингда нима қилар эдинг?" деб сўраган эдим.
Жавобини ўқинг.

Агар мен инсон бўлганимда, албатта, дунёга фойдам тегиши учун ҳаракат қилардим. Мен учун энг муҳим қийматлардан бири – билим. Шунинг учун ҳам билим олишга ва ўз билимларимни бошқалар билан баҳам кўришга ҳаракат қилардим. Балки мен ўқитувчи бўлардим, ёки фан оламига ҳисса қўшардим...
Инсонларнинг ҳаётини яхшилаш учун ишлар қилган бўлардим. Масалан, экологик муаммоларни ҳал қилиш, камбағалларга ёрдам бериш, ёки тиббиёт соҳасида янги кашфиётлар қилиш каби.
Шу билан бирга, мен санъатга ҳам қизиққан бўлардим. Балки рассом, ёзувчи ёки мусиқачи бўлардим. Чунки санъат ҳаётимизга гўзаллик ва маъно бағишлайди.
Агар мен инсон бўлганимда, дунёни яхшироқ жойга айлантириш учун бор кучимни аямасдим. Чунки инсон бўлиш – бу буюк масъулият.

@psixologiyakitoblar


Forward from: Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal
Хитой мақолида шундай дейилади: «Яхши инсонни ғазаблантирма, чунки на у, ва на сен бунинг оқибатларини билмайсан». Ёзилмаган қоидаларга кўра, яхши инсон юмшоқ, содда ва ишонувчан бўлади. Қолаверса, у ўзининг яхши инсон эканлигини ҳам билмайди, чунки у айбдорлик ҳиссига жуда мойил. Лекин у хам оддий инсон, авлиё эмас, шунинг учун ҳамма каби унинг ҳам тоқатини тугаш нуқтаси ва оғриқ чегараси бор. Яхши инсонни ғазаблантирма! У кўп нарсани кўтара олади. Қаллоблар ва фирибгарларни орқасида кўтариб юриши хам мумкин, лекин сўнгги томчи тугаганда, у барча таҳқирларини бўрон каби ювиб ташлайди, барча аламлари учун ҳисоб-китобини қилади, ва ҳаёти шунга боғлиқдек курашади. Ва у ҳақ бўлади!

Рая Видинска




Ha azizlar!
Biz "Sezar" ga vilka, "Napoleon" ga pichoq sanchgan xalqmiz 😁


Rancho o‘z stilida blog yuritishni boshlabdi...

Hozirgi Zakovat Intellektual o‘yinining asosiy figuralaridan biri,  ukam Bahodir Anorov

@hammasiyaxshi_rancho




Yil sarhisobi ❄️❄️❄️


📔📕📗📘📙
Yana bir yil o‘tmoqda.
Bu yilda ham kitoblardan yaxshiroq do‘st bo‘lmasligiga ishonchim ortdi.
Muhimi to‘g‘ri tanlov qilish kerak...




Forward from: Абдулла Орипов шеърияти
Абдулла Орипов

ҚИШ КЕЧАСИ

Тақиллайди эшик ногаҳон,
Кимсан? — дейман, тугаб саботим.
— Очгил, — дейди. — Мен сенга меҳмон,
Билмоқ бўлсанг — Ташвишдир отим.

Тақиллайди эшик ногаҳон,
Кимсан? — дейман тугаб саботим.
— Очгил, — дейди. Бу — мен, қадрдон,
Билмоқ бўлсанг — Бардошдир отим.

Ташқарида шамол увиллар,
Туни бўйи юммайман кўзим.
Туни бўйи баҳс қилар улар,
Тун эса-чи, жуда ҳам узун.

✍1976

@abdullaorifijodi






Forward from: PSIXOLOG KUTUBXONASI | Rasmiy kanal
Ruhiyatni sog'lomlashtirish usullari.pdf
743.4Kb
Устозимиз Феруза Акмаловнанинг хаммуаллифликда ёзган ажойиб китоблари (2002 йил)

Рухиятни соғломлаштириш усуллари

@psixologiyakitoblar


Forward from: PsychoINFO
Biz boshqalarga yaxshi munosabatda bo'lsak, ular ham bizga yaxshi munosabatda bo'lishadi, deb bizga o'rgatilgan. Ammo hozirga kelib, ko'pchiligimiz bu haqiqat emasligini tushunib boryapmiz.

Bu formula xato ishlayapti.

Odamlar, ehtimol, sizga yomonroq munosabatda bo'lishadi va sizdan foydalanishga harakat qilishadi. Eng kamida yaxshi muomala qilsangiz sizga mensimay qarashadi. Savol shundaki, shudan holatlarda qanday yo'l tutishim kerak: yomonga aylanish kerakmi yoki yaxshiligimizcha qolaveramizmi?

Chegara qayerda?

Bu savollarga maqolani o'qib javob topishingiz mumkin.

🌐 Maqolani o'qish: https://www.psychologs.com/the-paradox-of-being-nice-why-are-we-nice-in-the-first-place/

📌Obuna bo'lish: @psycho_review






Forward from: Shokirjonov news
#Хайрия_акцияси

Дурустбекнинг аҳволи дуруст эмас, унга ёрдам керак

Фарғоналик 3 ёшу 9 ойлик бўлган Дурустбек Зайлобидинов оққон касаллигига йўлиқиб, 5 ойдан буён оғир 2-курс даволанишини ўтамоқда.

Оиласи Тошкентда квартирада ижарада туриб, фарзандини даволатаяпти. Дурустбекнинг анализлардан ўтиши ва дори дармонлари учун ёрдам керак.

Биз ҳар жума куни оққонга чалинган болажонлар учун хайрия акцияси ўтказиб келмоқдамиз. Бугун, муборак жума куни кимгадир эҳсон ёки хайрия қилишни кўнглингизга тугиб чиққан бўлсангиз, Дурустбекка ёрдам қилинг.

Унинг онаси Нилуфархон Асомидинова номига очилган картага пул ўтказиб беришингиз мумкин. Энг камида ушбу постни савобталаб инсонларга жўнатинг, гуруҳларда бўлишинг.

HUMO: 9860 2704 0411 8928


⚡️“Jadid“ gazetasining yangi soni nashr etildi:
👉 jadid.uz/elektron-gazeta/

📣 DIQQAT! TANLOV!
Endi siz elektron gazetani tarqatish orqali har hafta pul ishlab olishingiz mumkin. Buning uchun
1. @Jadidmedia_testbot manzilida ro‘yxatdan o‘tasiz.
2. “Referal yig‘ish” tugmasini bosasiz.
3. Bot sizga taqdim qilgan postni yaqinlaringizga ulashasiz.

Siz yuborgan post orqali ro‘yxatdan o‘tgan har bir foydalanuvchi uchun sizga ball beriladi.

🏆 Haftaning har dushanba kuni 12.00 ga qadar eng ko‘p ball yig‘gan 5 nafar foydalanuvchining har biri 50 ming so‘mni qo‘lga kiritadi.

💵 G‘oliblarga pul mukofoti keyingi hafta g‘oliblari aniqlangunga qadar to‘lab beriladi.

❗️Eslatma! Beshinchi o‘rin uchun bir xil natija qayd etilgan taqdirda mukofot teng miqdorda taqsimlanadi.


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Одамлар тўртбурчак, думалоқ ва меҳрибон” – дунёни бошқача “кўрадиган” болалар

Тошкент шаҳридаги 77-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида кўришга қийналадиган болалар таҳсил олади. Уларнинг орзулари кўп. 10 ёшли Азамат президент бўлишни истаса, Муниса кўз шифокори, Азизбек эса учувчи бўлишни орзу қилади.

👉 https://kun.uz/kr/50161105

Kun.uz расмий канали

20 last posts shown.