Umida Rustamova || Psixolog


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Esoterics


🧕🏻 Psixolog Umida Rustamova rasmiy telegram kanali
✅ O'z ustida ishlab rivojlanishni istaganlar uchun

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Esoterics
Statistics
Posts filter


Hayot sizga nimani o'rgatdi?!

Hayot menga dunyo o'tkinchiligini,
Nafs bir kun kelib, jarlikka uloqtirishini,
Nafsimni rohatlanishiga izn bermaslikni,
Har bir sinov ortidan, albat bir rohat borligini,
Mashaqqatlar ortida, go'zal natijalar borligini,
Hech bir narsa behikmat bo'lmasligini,
Har bir ixlos-la qilgan niyating, har qadamlaringda mujassamlashishini,
Oq-qorani ajratishni,
Insonlarning soxta munosabatlarini,
Ayrim insonlar faqat o'z manfaati uchungina yaqin bo'lishini,
"Tushunaman" deganlar baribir tushunmasligini,
Me'yoridan oshgan har bir narsa, har bir holatning oxiri zavolga aylanishini,
Haq bo'la turib, jim turishlikni,
Bilsam bilmasam, indamaslikni,
Ota-onani haqiqiy chin qalbdan hurmat qilishni,
Va eng muhimi, eng asosiysi, Robbimning Robligini Uning O'zigina anglatdi, o'rgatdi... Qalbimga shunday bir nurni kirittiki, aynan o'sha nur ila,ota - onam, ustozlarimning duolari ila, men hozir "men" man..

Sizgachi, hayot nimani o'rgatdi ?!


Bu dunyoda tasodif yo'q! barchasi yo sinov, yo jazo, yo oldindan ogoxlantirishdir.


ХОТИРЖАМЛИК СИРИ НИМАДА?

Ҳозирда кўп одамлар моддий фаровонликка эришиш пайида туну кун елиб-югурмоқда, яхши еб-ичишга, чиройли кийинишга, ҳашаматли уйлар қуришга ҳаракат қилмоқда. Аммо тараққиёт чўққисига чиққан кўп мамлакатлардаги ҳаёт ҳозирги кунда унчалик хотиржам эмас, кишиларда руҳий сокинлик йўқолиб боряпти. Яқин тарихга мурожаат қилсак, хонадондан бир киши деҳқончилик, боғбонлик ёки ҳунармандчилик билан рўзғор тебратар, унинг бир мавсумда топгани бутун бошли оиланинг йиллик сарф-харажатларига етарди. Ҳатто муҳтож қариндошларга ҳам ёрдам қилинарди.

Аммо бугунги кунда оилада ҳамма – эр ҳам, хотин ҳам, ҳатто болаларгача тирикчилик ғамида тиним билмай ҳаракат қилади. Шунга қарамай хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат йўқ...

Хотиржам яшаш учун мол-дунё топиляпти, “Бойлик тўплаб олай, кейин хотиржам яшаймиз” деб орзу қилиняпти, “Мана шу ишни қилиб олсам, кейин хотиржам бўламан”, деб ўйлашяпти. Аммо бу иш кўпинча ортидан бошқа юмушларни етаклаб келади.

Аслида тинчлик-хотиржамликка Аллоҳни зикр қилиш билан эришилади. Ҳар соатда, ҳар сонияда Яратганнинг бирлигини, борлигини ўйлаб, барча ишларида Парвардигорига таваккал қилган
қалбларгина ўзи истаган хотиржамликка эришади.

Ақлли инсон ўзига берилган мол-дунёни Аллоҳнинг омонати деб билади, топаётган мол-дунёсида ўзгаларнинг ҳам ҳақи бор, деб ишонади, бойлигини керакли жойга, айникса Унинг розилиги учун сарфлайди. Шу билан кўнгли таскин топади.

Агар танасида дард бўлса, буни синов деб сабр қилади, дардига даво излайди. Мўмин киши буларнинг барчаси тақдирдан деб ишонади.

Банда Аллоҳга таваккал қилмаса, Парвардигорига суянмаса, ожиз-нотавон бўлиб қолади. Зеро, дунё ҳаёти шу қадар мураккабки, бунда биз Олий Зотнинг мададига, Қудратли Аллоҳнинг қўллаб-қувватлашига жудаям муҳтожмиз. Аллоҳга таваккал қиларканмиз, зинҳор ўзимизни ёлғиз ҳис этмаймиз, ҳар дамда Аллоҳ биз билан эканини, бизга ёрдам беришини қалбдан сезиб турамиз. Мана шу ишонч бизга руҳий далда беради, кўнглимизни кўтаради.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Твое положение не вечное…

Сегодня ты богат, завтра беден. Сегодня здоров завтра болен. Аллах дает тому кому пожелает и лучшим из его рабов являются те кто благодарен.

https://t.me/psixolog_umida




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жума кунингиз барокатли бўлсин.

Қалбингизни гўзал, ўзингизни тўғри йўлдан бошлашига Ўзи мададкор бўлсин 💫✨




Hamma eshiklar yuzinga yopilsa ham,
Yaratganning eshigi doimo ochiq.
Insonlardan qayta qayta so'rasang yoqmaydi, bosh tortishadi yordam beraverishdan
Ammo Robbing
- " So'ra bandam, so'ra beraman " deydi.
Shunday mehribonimiz bor ekan insonlarga xojatimiz tushishi to'g'rimi?
- Yo'q !!!
Doimo duoga qo'l ocharkanmiz ;
- Yo Allohim, xojatimni xech bir bandanga tushirma, so'rasam yolg'iz O'zingdan so'ray. Zero, ular ozor beruvchi,minnat qiluvchi. Sen esa doimo meni tushunuvchisan, marhamati kengimsan. Robbim, hamma meni yolg'iz qoldirganda, menga xech kim ishonmaganda ham, yagona yonimda bo'lgan Zot O'zing eding. Yolvoraman Allohim meni Sensiz qoldirma, meni nazaringdan bir lahza ham xoli qo'yma Robbil a'lamin ! " deb so'raymiz. Ayting shunday duodan keyin ham insonlarga xojatimiz qolarmidi ?
- Yo'q, zero Robbim hammadan mehribon U marhamatini ayamaydi.

( Butun dunyo meni suyib, Seni nazaringdan chetda bo'lishdan ko'ra, hamma mendan yuz o'girib Sen yonimda bo'lishing avzal
)


Азизларим, энергия йўқми?
Ишни эса биринчи ўринда мана бундан бошлаймиз:


"Шукр! Шукр! Шукр СубҳанАллоҳим", дейишдан❤️✨

❤️Бугун, ётишдан аввал ҳаётингизда сизни қувонтирадиган 50 та сабабни ўйланг, истасангиз уни ёзиб чиқинг! Нима сизни хурсанд қилади, нима учун шукр қилиш арзийди, нима билан фаҳрланасиз, хуллас 50 та асосий сабабни топинг ва ҳар бир шукр қилиш сабабини ўйлаганда ич-ичингиздан «МИННАТДОРМАН РОББИМ» денг.

❤️Бир нарсани тушунинг, юраётган оёқларингиз, шу сатрларни ўқиётган кўзингиз, хотирангиз, онгингиз, дунёнинг овозини эшитаётган қулоқларингиз, сочингиз, бармоқларингиз, уриб турган юрагингиз, соғлом танангиз, ТИРИК жонингиз, уйғоқ руҳингиз, ҳамма ҳамма миллионлаб нуқтангиз ва миллиардлаб клеткангиз сизнинг раҳматингизга муҳтож улар сизга беминнат, шартсиз хизмат қилаётгани ва сизни яхши кўргани учун қадрланишга арзийди ва эътиборингизни кутаяпти...

❤️Бу вазифа ҳамма учун! Танасидан алоҳида яшаётган, руҳини унутаётган, қалбини эшитмаётган ҳар биримиз учун❤️✨


☕️ CHOY ICHIB SHIFO TOPAMIZ

1. Uyqisizlikda – Ramashkali choy

Ramashka (romashka) choyi tinchlantiruvchi ta’siri bilan mashhur bo‘lib, asablarni bo‘shashtiradi va uyquga ketishni osonlashtiradi. U uyqu sifati yaxshilanishiga yordam beradi va stressni kamaytiradi.

2. Tomoq og’rig’ida – Zanjabilli choy

Zanjabil yallig‘lanishga qarshi kuchli vosita hisoblanadi. Tomoq og‘rig‘i, shamollash va yo’talni davolashda foydali bo’lib, immunitetni kuchaytiradi va issiqlikni pasaytiradi.

3. Teridagi toshmalarda – Ko’k choy

Ko’k choy antioksidantlarga boy bo‘lib, terini himoya qiladi va yallig’lanishni kamaytiradi. Teri muammolari va toshmalarni kamaytirishga yordam beradi, hujayralarni yangilaydi.

4. O’t qopi shamollashda – Namatakli choy

Namatak (itburun) mevalaridan tayyorlangan choy vitamin C ga boy bo‘lib, o’t yo‘llari va qopi kasalliklarida shifo beradi. Tananing yallig’lanish jarayonlarini kamaytiradi va immunitetni kuchaytiradi.

5. Asabiylikda – Lavandali choy

Lavanda choyi asablarni tinchlantiradi, stress va asabiylikni yengillashtiradi. Kayfiyatni yaxshilaydi va umumiy dam olishga yordam beradi, bu esa tinch uyquni ta’minlaydi.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Xayrli kun uchun 5 tavsiya!

1️⃣ Uyqudan uyg'onishingiz bilan yaxshi narsalarni o'ylang. Yengil jismoniy tarbiya mashqlarini bajaring. Chunki jismoniy faollik organizmda qon aylanashini yaxshilab, yaxshi kayfiyat gormonini oshiradi.

2️⃣ Tabassum qiling! Ruhshunoslar fikricha ertalab ko'zgu qarshisiga turib, o'ziga-o'zi tabassum ulashish terapiyasi inson umrini 5 yilga uzaytiradi. Ma'qul keldimi, unda ishga kirishing!

3️⃣ Hech bo'lmaganda 5 ta yaxshilik qiling. Shunchasini qayerdan olaman deysizmi?! Birinchisi, yaqinlaringiz bilan yaxshi muomala bo'lsa, qolganlari sog'lig'ingiz, ishingiz va farzandlaringiz uchun atalishi mumkin. Eh-hey, istasangiz bir kunda o'ndan oshiq yaxshilik qila olasiz.

4️⃣ Ishlaringizni rejalashtiring. Hayotda tartibli bo'la olsangiz, qolgan barcha masalalarda muammo bo'lmaydi.

5️⃣ Ikkilanishlarni unuting! Oson bo'lmasligi rost. Ammo kunni shu zaylda qarshi olishdan nima naf? Yaxshisi, «qanday bo'larkin» degan savolni, «albatta, uddalayman» kabi so'zga alishtiring.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Allohdan hamma narsani so’ra!

-Kuch so’ra
-Sog’liq so’ra
-Baxt so’ra
-Muhabbat so’ra

O’zing uchun so’rashga nimadir topa olmasang..
Boshqalar uchun so’ra!

Biroq aslo o’lim so’ray ko’rma

Yashash hamma narsadan qattiy nazar go’zal bo’ladi. O’lim esa uning taqdiri. Taqdiringga yozilgan vaqt kelganda nima istasang ham
Ul Zotning aytgani bo’ladi…


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✨Аффирмация дня✨


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#KUN_MOTIVATSIYASI

📹 Milliarderlarning YAGONA va ZARUR odati-Mell Robbins
👤 #psixolog_umida


Доимо яхши нарсалар ҳақида ўйланг, ижобий фикрланг, чунки нима ҳақида кўп ўйласангиз ўша нарсани ўзингизга тортаверасиз.👇

••••━━━❉♡🌸♡❉━━━••••


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллох карами кенг ва хикматли Зотдир💛

@psixolog_umida


#тавсия

Муаммога кирганингизни ва қийналиб қолганингизни айтиб одамлардан ёрдам ва хамкорлик кутманг. Агар фаросатли одам бўлса сизни бу холатга тушганингиз учун кўпроқ ёмон одатларингиз сабаб бўлганини билиб қолишади ва айнан шу сабаб сизга ишонишмайди. Ёрдамни фақат Аллохдан сўранг ва ёмон одатларингизни йўқотинг


Ҳаётий энергияни кўпайтиришнинг Экспресс-методи

(ТEЗ ўзингизга келишга ёрдам беради)

Энергияни кўпайтиришнинг икки хил йўли бор:

Биринчиси, уни ТEЖАШ ва иккинчиси ИШЛАБ ЧИҚАРИШ(кўпайтириш)

ТEЖАШ УСУЛЛАРИДАН бошлайман:
Оғир энергетик ахволдан чиқиб кетишга ёрдам беради, 1-3 кун амалга оширишингиз мумкин. Хаттоки 2 соатгина қилсангиз ҳам эффект бўлади.

1. ЖИМЖИТЛИК ПРАКТИКАСИ:
Иложи борича Гапирмаслик. (Телефон, телеграмда ёки жонли.) Айнан оғзимиз орқали кўп энергия чиқиб кетади. Ғийбат ёки бошқа бекорчи гапларга кўп энергия кетади. Бир кун умуман гапирманг, энергиянгиз шунақанги кўпаяди.

2. МАЪЛУМОТ-ДИEТАСИ:
Бир икки кун умуман ҳеч қандай ёзув, расм ва сонларга қарамаслик. Хаттоки кўчадаги рекламага ҳам кўзингиз тушмасин, телевизор экранигаям. Бу дегани телефон ва интернетни ҳам ўчириб қўйиш. Эътибор - ичимизда. Эътибор қаерга кетса - ўша ерга энергия кетади. Эътиборимиз танамизда бўлса, тана гўзаллашади. Қалбимизда бўлса, энергияга тўламиз. Ҳамма интернетдаги ва кўчадаги маълумотларга кетадиган энергиянгиз - ўзингизга қайтиб, тўлдиришни бошлайди. Шунақанги мазза қиласиз, синаб кўринг.

3. СУВ БИЛАН БУТУН ТАНАНИ ТЎЙИНТИРИШ:
Ҳар ярим соат ярим стакан сув ичиш. Ёнингизга графинда сув тайёрлаб қўйинг. Организмни 1-2 кун сув билан тўйинтиринг, худди сўлиган гул ўзига келгандек, сиз ҳам тетик бўлганингизга ҳайрон қоласиз.

4. ЕНГИЛ ОВҚАТЛАНИШ:
Гўшт ва оғир овқатларни ҳазм қилишга ҳам энергия сарфлаймиз. 1-3 кун енгил фойдали овқатлар енг, енгиллашиб кайфиятингиз яхши бўлаётганини сезасиз. Тез тез аммо фойдали сабзавот ва мевалар.

5. НEГАТИВ ҲАЁЛЛАРНИ ҲАРАКАТ БИЛАН АЛМАШТИРИНГ:
Сизга ёрдам бераман, энг зўри, уйингизни ортиқча ҳамма нарсадан халос қилиш ишлари билан банд бўлинг. Палиенко фикрича ҳаётни эски ва фойдаланилмаётган нарсаларда халос қилиш, катта энергия билан тўлдиради!

20 last posts shown.