ИЖАРА
Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Очиб олай меҳр ва бахт корхонасин.
Эзгуликдан алвон-алвон гилам тўшаб,
Умидимла безаб қўяй остонасин
Ҳасратларга тўла диллар келиб майли,
Насияга қувончимдан олиб кетсин.
Бир кам дунё армонлари армон бўлиб,
Инсонларнинг ўтмишида қолиб кетсин!
Кўзларимга жойлаб тонгнинг ойдинлигин,
Киприкларим найзасига ғамни илай.
Кўнгил кемтикларин ямаб меҳрим билан,
Ўлгунимча яхшиликка хизмат қилай.
Тадбиркорлар нусха олиб корхонамдан,
Саҳоватнинг бўлимлари илдиз отсин.
Кибру-ҳаво, манманликнинг куни битиб,
Инсонларнинг бир-бирига меҳри ортсин!
Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Орзуларим сира тинчлик бермаяпти.
Меҳрингизнинг тармоғидан қувват олай,
Тор кўнглимга ниятларим сиғмаяпти.
Кўнглингизни ижарага бериб туринг..!
Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Очиб олай меҳр ва бахт корхонасин.
Эзгуликдан алвон-алвон гилам тўшаб,
Умидимла безаб қўяй остонасин
Ҳасратларга тўла диллар келиб майли,
Насияга қувончимдан олиб кетсин.
Бир кам дунё армонлари армон бўлиб,
Инсонларнинг ўтмишида қолиб кетсин!
Кўзларимга жойлаб тонгнинг ойдинлигин,
Киприкларим найзасига ғамни илай.
Кўнгил кемтикларин ямаб меҳрим билан,
Ўлгунимча яхшиликка хизмат қилай.
Тадбиркорлар нусха олиб корхонамдан,
Саҳоватнинг бўлимлари илдиз отсин.
Кибру-ҳаво, манманликнинг куни битиб,
Инсонларнинг бир-бирига меҳри ортсин!
Кўнглингизни ижарага бериб туринг,
Орзуларим сира тинчлик бермаяпти.
Меҳрингизнинг тармоғидан қувват олай,
Тор кўнглимга ниятларим сиғмаяпти.
Кўнглингизни ижарага бериб туринг..!