Психолог Дилфуза Аббосхоновна


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Бу каналда психологик ва мотивацион постларни укишингиз мумкин. Психолог билан онлайн ва оффлайн тренингларда учрашиш имкониятига эгасиз.
Admin @dilfuza_abbosxonovna

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Сизни кутмаган жойга
ошиқманг, борманг!
Сиз учун ёпилган эшикни
таққиллатманг, очманг,
хақиқийлари сиз билан
қолади, сохталари барибир
кетади..
Қичкирманг, фарёд урманг
сизни тушунадиганлар охиста шивирингизни, гохо
сукутингизнида тушунадилар кимга сиз қадрли бўлсангиз
улар сиз учун албатта вақт
топадилар,
Ёнингиздаги инсонларни
қадрланг.

Шошилманг ҳамма
нарсани ўз вақти бор.
Ҳаёт аслида жуда оддий
Биз уни ўз дунёқарашларимиз билан, ўзимиз учун ясаб олган муаммоларимиз билан
мураккаблаштирамиз холос!

Чиройлигим, Сиз ҳаётга кулиб боқсангиз, у ҳам сизга худди шундай жавоб қайтаради....


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча дуолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмагунча маҳжубдир, тўсилгандир”, дедилар.

Дайламий “Муснадил фирдавс”да Анасдан, Байҳақий “Шуъабул иймон”да Алийдан мавқуф ҳолда ривоят қилганлар.


ЁКИМЛИ ХАВО...
КАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИ..

МУХАММАД & ДИДИ БУВИ...❤️❤️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Мана хакикий Бахтчалар...
ХОНЗОДА, ЗУБАЙР, МУСТАФО, УМАР, МУХАММАДИМ...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одамлардан фаришталикни талаб қилманг! Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас. Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз билиб билмай кимнингдир кӯнглига озор берамиз. Лекин, кӯнглимизга озор берган ӯша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати.
Биз учун энг мукаммал бӯлган инсоннинг ҳам бир ёмон одати булади! Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун унутиш ва кечириш туйғулари берилган. Агар кечирмасак, демак биз хам яхши одам эмасмиз.

Шундай экан ёмон одамлар йӯқ. Шунчаки ёмон одатлар бор холос. Яқинларингиздан ва дӯсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг. Кечиринг ва унутинг!❤️


Синдирсалар қўлларида ифорин қолдирадиган гулдек бўлинг!
Ҳеч кимга ёмон сўз айтманг.
Ҳеч кимнинг озорига озор билан жавоб қайтарманг!

Аксинча улар ҳаққига юракдан дуода бўлинг, шунда қалбингизни нафрат эгаллаб олишидан қутқарасиз...


Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ.

Бутун оламга нафислик ато этиб отган яна бир тонг, дилингизга ажиб бир ҳиссиётларни инъом этсин!

Янги тонг барчангизнинг оилангизга  тинчлик, хонадонингизга файз, умрингизга мазмун ва барокатни олиб келсин.

Ҳаёт давом этади, кунлар  ўтади...
Атрофга табассум ила боқинг...
Яхши кунларга шукурда бўлинг...
Қийинчиликларга, синовларга саботли бўлинг, сабр ва муросада бўлинг...

Зеро, сабр Бахтга элтади...
Кун давомида аъло кайфият ва давомий хурсандчилик асло сиз азизларни тарк этмасин.
  
Бошланган кунингиз омадли, сермазмун, сердаромадли бўлсин, ҳар бир бошлаган  ишингиз кутилганидан-да зиёда натижа берсин.

Бугун қиладиган ҳар бир эзгу ишларингиз ажр-у савобларга тўла бўлсин!!


Гўзал қизим!

Саодатли бўлишни хоҳласанг, орқангдан гапирганларга парво қилма...

Бировнинг ризқига кўз олайтирма...

Бошқаларнинг насибасига қарама.

Ғийбатчининг сўзига парво қилма.

Юрагингни ғаш қиладиган миш-мишларга эътибор қилма.

Сени эътироф этмаганнинг, танқидига аҳамият берма.

Осмонга қара...

Дарахтларга қара...

Қўлингдаги неъматларга қара...

Товоғингдаги ризққа қара...

Ойна қаршисига ўт, бу дунёда биттагина бўлган ўзингга қара...

Сени севган Роббингнинг раҳматига қара...

Ким нима деса десин, сен фақат ўз амалингга қара...

Сўнгра ўтир, ўгирилиб қалбингга қара, ана саодат, мана ҳаловат, ана шукр, мана улкан ташаккур!..


​​​​Ҳаёт бебаҳо ва у қайта берилмайди!

Инсон тугамайдиган ҳаёт ташвишлари билан бир умр курашади. Гўёки, бир кун келадию хамма ташвишлари тугаб ўзи ҳоҳлагандек яшайман деб ўйлайди. Аммо ўша кун келмаслиги хам мумкин. Келган тақдирда хам ўша кунларнингда ўзига яраша ташвиши бўлади...

Шунинг учун, яшашни бугундан бошлаш керак. Ширин ҳаётингизни ўзингиз учун бебаҳо деб билинг ва бир дақиқасини хам зое кетказманг!


2025 йил Омадли ва барокатли йил бўлсин.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ

Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!


​​Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан:
«Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!

Бу оқшом Сизга тилагимиз:
Ёмонлик сиздан етти чақирим наридан тегмасдан ўтиб кетсин...

Яхшилик эса эшигингизни қийналмай топиб келсин!

Болаларингиз топганини Сизга илинадиган кунларга етинг!

Ота-онангиз дуоси ижобат бўлган лаҳзалар сизга пешвоз чиқсин...

Туғишганлардан ўтадиган қадрдонлар топинг, жигарларингиз оқибатли бўлсин!

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек гуноҳсиз ўтган кунларингиз - байрамларингиз кўп бўлсин!

Янги йил тонгида ғойибона кўришгунча Аллоҳга омонатсиз!


18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳана Таолога беҳисоб ҳамд-у саънолар бўлсин. Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин.

Карами кенг Парвардигор барчамизга мелодий 2025 йил билан чиройли юзлашишликни ин шаа Аллоҳ насиб этсин. Кириб келаетган йилда хаммамизнинг хонадонимизга файз-у баракот олиб кирсин. Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Ҳамиша Аллоҳнинг зикрида, шукрида юришликка, ҳар куни  инсонларга яхшилик қила олишликка қодир қилиб қўйсин. Фарзандларимизни бир - бирларига меҳр-оқибатли, ақли-заковатда тенгсиз, тақволи, намозли килсин. Яқинларимизни биз учун соғ - саломат асрасин. Умрларини зиёда, мартабаларини улуғ, танларини соғ қилсин. Ўзи берган азиз неъмат оиламизни ўз паноҳида тутсин. Амийн.




Барака - Аллоҳнинг лашкаридир

Солиҳлардан бири: "Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб: "Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот: "Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.

Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.






Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Чиройлиларим бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ ёр бўлсин!
Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Сизга яхшиликлар тилайман 😍

20 last posts shown.