«ПсихоБлог»


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Садриддин Шамс блоги
Психологияга оид нимаики билсам, ўргансам ёзаман

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Д И Қ Қ А Т !!! Социологик сўровнома. Масалан, давлат кўп фарзандли бўлишингиз учун сизни рағбатлантирса, ҳар бир туғилган болангиз учун яхшигина пул тўласа, 5-6 та фарзанд кўрармидингиз? Сўровномада кўпроқ одам қатнашиши учун тарқатинг, илтимос!
Poll
  •   🙋🏻‍♂: Ҳа, албатта.
  •   🙅🏻‍♂: Йўқ, асло.
  •   🙋🏻‍♀: Ҳа, албатта.
  •   🙅🏻‍♀: Йўқ, асло.
183 votes


ЁПРСТ!!!

Илёс Сафаровнинг Ватандош подкастида профессорлар дебатини кўрдим. Кўришни қаттиқ тавсия қиламан.

Кўтарилган масала, Ўзбекистонда кетма-кет бир неча йилдан буён туғилиш пасаймоқда. Бу яхшими ёмонми деган савол ўртага ташланди.

Устоз Зарифбой Ибодулаевнинг позицияси шундаки, аёл киши учта туғиши унинг организми, саломатлиги учун нормал. Шунда боласига вақт ажрата олади. Тарбия қила олади. Олий маълумотли қила олиш учун моддий ресурслари ҳам етарли бўлади. Бироқ, 5-6 та бўлса, оиланинг иқтисодий аҳволи кўтара олмайди. Буни натижасида биз четга мардикор етиштириб чиқарамиз деяпти. Шунингдек, 35 ёшдан кейин аёл фарзанд кўриши даун синдромли бола туғилиш эҳтимоли ошишини ҳам айтмоқда.

Барногул Саноқулова эса кескин фикр билдирмоқда. Давлат туғиш ва туғдиришни рағбатлантириши керак. Негаки, бундан буёғига инсон капитали учун кураш кетади. Иқтисод ҳаракатланиши учун эмоционал истеъмолчи керак. Хитой 1977 йилда бир оилага бир фарзанд сиёсатини жориб этиб, аҳоли сонини назорат қилмоқчи бўлиб катта хатога йўл қўйди. Буни жабрини тортишни бошлади. Биз ҳам Хитой хатосини такрорламаслигимиз керак демоқда.

PS.: Очиғи, мен бунақа эмоционал баҳс анчадан бери кўрмагандим. Дилимни хира қилган нарса олим одамлар бир-бирини эшитмасдан шахсиятга ўтишлари бўлди. Фақат социолог домла оғир босиқ вазмин эканлар. Зарифбой ака ҳам Барногул опа ҳам жуда ўзларини ёмон тутишди. Лекин фикрлари жуда қизиқ ва асосли ҳам эди.

Дебатни кўриш учун линк👇
https://youtu.be/JJJitifOZ5E?feature=shared

@psixobloguz


Time-management

Агар инсон ўртача 70 йил умр кўрса, бу умрининг муайян қисмини доимий равишда такрорланадиган физиологик эҳтиёжларга – яъни уйқу ва овқатланишга сарфлайди. Ушбу оддийдек туюлган жараёнлар аслида ҳаётимизнинг катта қисмини эгаллайди. Ўртача умрни ҳисобга олсак, инсон ҳаётининг 24 йили уйқуда, 5 йили эса овқатланишда ўтади. Яъни, ҳаётимизнинг 29 йили атиги икки фаолиятга – ухлаб дам олиш ва танамизни озиқлантиришга сарфланади. (Ҳали бошқа фаолиятлар ҳисобланмади) Бу рақамлар ҳаётимизни қандай бошқараётганимизни ва вақтимизни қандай баҳолаётганимизни яна бир бор ўйлашга ундашга мажбур қилиши лозим.

Бугунги кунда экологик муаммо қанчалик долзарб бўлса, айни кундаги одамларнинг муаммоси деб айнан танқидий тафаккур, стрессни бошқариш, EQ, SQ, ва time-management илми йўқлиги деб айтишим мумкин. Блогимда танқидий тафаккур нечоғлик муҳимлиги тўғрисида кўп ва хўб гапирганман. Стрессни бошқариш, EQ, SQ ҳақида эса кейинги постларда гаплашамиз.

Бугунги постимда эса вақтни бошқаришга ёрдам берувчи бир техникани кўриб чиқамиз. Бундан аввалги постимда Эйзенхауэр матрицасини кўриб 'https://t.me/psixobloguz/1765?comment=11102' rel='nofollow'>ўтгандик.

Time-management таърифини кўриб чиқсак:

Time-management – бу вақтдан максимал даражада самарали фойдаланиш, мақсадларни амалга ошириш ва унумдорликни ошириш жараёнидир. Бу фақат режалаштириш эмас, балки вақтни онгли равишда бошқариш, устувор вазифаларни аниқлаш ва чалғитувчи омилларни минималлаштиришни ўз ичига олади.


Вақтни бошқаришга ёрдам берувчи техникани кўриб чиқамиз:

"Помидор усули" — 1980 йилларнинг охирида Франческо Чирилло томонидан таклиф этилган вақтни бошқариш техникасидир. Бу методика чуқур эътибор ва қисқа танаффуслар орқали камроқ вақт сарфлаб, иш самарадорлигини оширишни кўзда тутади. Анъанавий техникада вақт бўлаклари — "помидорлар" ярим соат давом этади: 25 дақиқа иш ва 5 дақиқа дам олишдан иборат.

Асосий тамойиллир:

1. Бажаришни режалаштирган вазифаларингизни аниқлаб олинг, устуворликларни белгиланг (Эйзенхауер матрицасига 'https://t.me/psixobloguz/1765?comment=11102' rel='nofollow'>қаранг)
2. Таймерни 20-25 дақиқага қўйинг.
3. Таймер сигнал бергунча ҳеч нарсага чалғимасдан ишланг.
4. Қисқа танаффус қилинг (5 дақиқа).
5. Ҳар тўртинчи "помидор"дан кейин узоқ танаффус қилинг (15-30 дақиқа).


Чирилло ҳар қандай чалғитувчи омилни 20-25 дақиқага кечиктириш мумкинлигини таъкидлаган ва таймерни тўхтатиб қўйишни тавсия этмаган. Агар кутиб туролмасангиз, таймерни ўчириб, зарур ишни бажаришингиз ва сўнгра таймерни бошидан ишга тушириб, яна вазифангизга қайтишингиз керак.

Прокрастинацияга йўл қўймаслик учун ҳатто муайян вазифа устида ишлаш тугагандан кейин ҳам таймерни вақтидан олдин ўчириш тавсия этилмайди. Кейинги масала ёки келажак режаларни тузиш билан шуғулланиш лозим.

P.S.: Play market'да ушбу техникани қўллашга ёрдам берувчи махсус таймер бор. Шахсан синаб кўрдим.

@psixobloguz




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🐺 Американинг Colossal стартапи бундан 12 000 йил олдин йўқ бўлиб кетган даҳшатли бўриларни «тирилтирди».

Олимлар оддий кулранг бўриларнинг генетик кодини қадимги бўриларнинг (Dire wolves) ДНК'сига ўхшатиш учун ўзгартиришди ва кейин таҳрирланган тухумларни суррогат онага жойлаштиришди. Натижада учта бўри туғилди — иккита ўғил ва бир қиз. Улар аллақачон оддий кулранг бўриларнинг болаларидан 20-25% каттароқдир.

Келажакда улар худди шундай йўл билан додо қушларини ва мамонтларни ҳам «тирилтиришни» режалаштиришган.

PS. Ювал Ноа Харари ўзининг "Sapiens" китобида неандерталь одамларни тирилтириш мақсад қилинганини айтган эди. Бизни келажакда оламшумул кашфиётлар кутмоқда дўстлар!

@psixobloguz


Эйзенхауер матрицаси

Бугунги замонавий дунёда одамларда вақтни тўғри ва оқилона тақсимлаш, бошқариш муаммоси мавжуд. Ўз вақтида бажарилмаган вазифалар ўзи билан бирга юкламалар ошишига, стресс, чарчоқ, ҳафсаласизлик, ҳаётдан қониқмаслик ва хкз каби психологик ҳолатларни эргаштириб келади. Бироқ, психология илми бу борада ўз ечимларини ҳам таклиф этган. Децилион марта афсуслар бўлсинким, мактабларда Time management — вақтдан унумли фойдаланиш илми ўргатилмайди. Психология дарслари ташкил қилиниши керак. Бундай дарслар замонавий дунёда керак бўлувчи кўникмаларни ривожлантиришар эди. Аввало ўқитувчиларни муштумзўрлардан асрашни ўргансак, балки, бу масалалар ҳам кун тартибига чиқиб қолар.

Бугунги постимда "Эйзенхауер матрицаси" ҳақида гаплашамиз👇


Аҳамиятсиз ва ихтиёрий бўлган спонтан хоҳишлар ёки ҳатто зарарли, аммо севимли ишлар бўлиб, улар қадриятларимизга деярли таъсир кўрсатмайди ва тезкор ҳаракатни талаб қилмайди. Булар рўйхатимиздаги энг осон ва ёқимли ишлардир, шу сабабли баъзи одамлар кунни айнан шу вазифалардан бошлаб, ўзларининг энг самарали соатларини уларга сарфлайдилар.


Идеал ҳолда, бу квадрант бўш қолгани маъқул. Бу машғулотлар билан соатлаб вақт ўтказамиз, аммо узоқ муддатли истиқболда улардан амалий наф кўрмаймиз.


Чарчаган пайтингизда D блокидаги вазифалар билан шуғулланманг. Энг тўғри қарор - сифатли дам олишни тўғри режалаштириш (Муҳим, лекин шошилинч эмас).


@psixobloguz


Эйзенхауер матрицаси

Бугунги замонавий дунёда одамларда вақтни тўғри ва оқилона тақсимлаш, бошқариш муаммоси мавжуд. Ўз вақтида бажарилмаган вазифалар ўзи билан бирга юкламалар ошишига, стресс, чарчоқ, ҳафсаласизлик, ҳаётдан қониқмаслик ва хкз каби психологик ҳолатларни эргаштириб келади. Бироқ, психология илми бу борада ўз ечимларини ҳам таклиф этган. Децилион марта афсуслар бўлсинким, мактабларда ҳам болаларага Time management — вақтдан унумли фойдаланиш илми ўргатилмайди. Мактаб вазири бўлганимда мактабларда психология дарсларини ташкил қилардим. Бундай дарслар замонавий дунёда керак бўлувчи кўникмаларни ривожлантиришар эди. Аввало ўқитувчиларни муштумзўрлардан асрашни ўргансак, балки, бу масалалар ҳам кун тартибига чиқиб қолар.

Бугунги постимда "Эйзенхауер матрицаси" ҳақида гаплашамиз.

Мазкур матрицанинг асосий моҳияти барча ишларни оқилона тақсимлашни ўрганиш, муҳим вазифаларни шошилинчларидан фарқлаш, шошилинч бўлмаганларини энг кам аҳамиятлиларидан ажратиш, ҳамда сезиларли натижа бермайдиган ҳар қандай ишга сарфланадиган вақтни иложи борича қисқартиришдан иборат.

Эйзенхауер матрицаси — бу АҚШ қўмондони ва президенти Дуайт Эйзенхауерга нисбат бериладиган қуйидаги иқтибоснинг амалий мосланмасидир: "Менда икки хил муаммо мавжуд: шошилинч ва муҳим. Шошилинч муаммолар муҳим эмас, муҳим муаммолар эса ҳеч қачон шошилинч бўлмайди."

Матрица A, B, C ва D блокларидан иборат. Ҳар бир блокларни кўриб чиқамиз.

А БЛОК: МУҲИМ ВА ШОШИЛИНЧ

Инқироз квадрати


Бу назоратдан чиқиб кетган ёки тўсатдан пайдо бўлган жуда муҳим вазифалардир. Уларни салбий оқибатларнинг олдини олиш учун дарҳол бажариш зарур. Бундай вазифаларни ўз вақтида бажармаслик мақсадларимизга эришишимизга салбий таъсир кўрсатиши ва кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.


Мазкур квадратга иложи борича камроқ ишларни қолдиришга интилинг. Бу квадрат имкон қадар бўш бўлиши керак, аммо ундаги вазифалардан қочиб бўлмайди, чунки бошқариб бўлмайдиган вазиятлар ёки воқеалар ҳар доим юз беради.
Ушбу квадратда узоқ қолиш одатда стресс билан кечади ва бу "burn out"га олиб келиши мумкин. "Муҳим ва шошилинч" ишларни бошқаларга топшириш мумкин, бироқ буни жуда эҳтиёткорлик билан амалга ошириш лозим.


B БЛОК: МУҲИМ, АММО ШОШИЛИНЧ ЭМАС

Стратегик квадрат


Бу квадрат устувор ва истиқболли вазифалар бўлиб, улар мақсадларимизга бевосита эришишга қаратилган ҳамда белгиланган вақтда режалаштирилиши ва бажарилиши лозим. Бу ишларга имкон қадар кўпроқ эътибор қаратиш ва вақт ажратиш керак, чунки улар энг қимматли натижалар билан узоқ муддатли мақсадларга эришишда ёрдам беради.


Агар бундай вазифалар кўпни бўлса, сиз ресурсларингизни муҳим деб ҳисоблаган нарсаларга сарфлайсиз. Бунинг натижасида стресс даражангиз пасаяди ва биринчи натижаларни кўрганингизда ўзингизни янада яхшироқ ҳис қиласиз.


B блокдаги ишлар шошилинч бўлмаса-да, уларни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас, чунки улар А блокка ўтиб қолиши мумкин. Шуни ёдда тутингки, шошилинчликнинг йўқлиги вазифаларни ҳал қилишга янада оқилона ва самарали ёндашиш имконини беради.


Бу эса ўз салоҳиятингизни тўлиқ намоён этиш, фаолиятингизнинг барча нозик жиҳатларини мустақил равишда ўйлаб кўриш ва ишларингизни вақтида бошқариш имконини яратади. Аслида, бундай масалаларни майда қисмларга бўлиб, А блокига ўтказиш энг тўғри ёндашувдир.


C БЛОК: МУҲИМ ЭМАС, АММО ШОШИЛИНЧ.

Иллюзия квадрати


Тезда бажарилиши лозим бўлган, бироқ қадриятларимизга деярли таъсир кўрсатмайдиган вазифалар. Шуни англаш муҳимки, бу вазифаларга сарфланган вақт аслида мақсадларимиздан олинган вақтдир.


Бу ишларга минимал эътибор ва вақт ажратиш, шунингдек уларни бошқаларга топшириш, автоматлаштириш (масалан, интернет ёки коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш учун автотўловни созлаш қулай) ёки оптималлаштириш мақсадга мувофиқ.


C квадратидаги вазифаларни А квадрати билан адаштириш осон, чунки тафаккуримиз туфайли барча шошилинч ишлар одатда муҳим бўлиб туюлади, гарчи аслида ундай бўлмаса ҳам. C квадрати самарали иш иллюзиясини яратиб, бизни ҳақиқатан ҳам муҳим нарсалардан чалғитади ва ҳаётимизни яхшиламайди.


D БЛОК: МУҲИМ ЭМАС ВА ШОШИЛИНЧ ЭМАС.

Вақт қотили


Болангиз тез ва осон ухлаши учун оқ шовқинни синаб кўринг.

Она қорнида бўлганида бола доимий шовқин(юрак уриши, қон айланиши)ни эшитгани учун оқ шовқин унга таниш ва таскин берувчи муҳит ярата олиши мумкин. Шу сабаб бола тезда ухлаб қолади.

https://youtu.be/WDTbuQG3fT8?feature=shared

@psixobloguz


Шайтоннинг адвокати

“Шайтоннинг адвокати” (Devil’s advocate) – бу қарор қабул қилиш ёки муҳокама жараёнида атайин қарама-қарши фикр билдирадиган, таклиф ёки ғоянинг заиф томонларини топишга ҳаракат қиладиган шахс (ёки махсус берилган рол).

Мазкур тушунча аввалига дин (хусусан, католик черковида кимнидир авлиёлар рўйхатига киритиш жараёнида) амалиётида пайдо бўлган бўлса-да, ҳозирги кунда бошқарув, жамоавий муҳокама ва ижодий фикрлаш жараёнларида кенг қўлланилади. Шайтоннинг адвокати ролидаги инсон бошқаларнинг ғоясини “яхлит кўриш” ёки “қўллаб-қувватлаш” эмас, балки уни ҳар томонлама синовдан ўтказиш, соғлом танқид қилиш, шу тариқа хавф-хатарларни олдиндан аниқлаш ва энг яхши ечимни топиш мақсадини кўзлайди.

Муҳокама бошида кимдир (ёки кимлар) “шайтоннинг адвокати” ролини бажариши тайинланади. Бошқалар эса бу шахс ёки шахслар томонидан билдираётган қарама-қарши фикрларни шахсий адоват ёхуд рад этиш деб эмас, балки муҳокама сифатини яхшилашга бўлган ҳаракат сифатида қабул қилишлари керак.

“Шайтоннинг адвокати” одатда бирор муқобил таклиф кирита олади ёки жамоа аъзоларини шундай таклиф излашга ундайди. Бу жараён ижодкорликни кучайтиради, инновацион ва замонавий ечимларни кашф этишга ёрдам беради.

Қачон керак бўлади?

Масалан, Groupthink феномени олдини олишда асқатиши мумкин. Чунки, гуруҳнинг ҳаддан ортиқ ҳамжиҳатлиги туфайли танқидий ёндашув сўниб қолиши ва нотўғри қарорлар қабул қилиниши мумкин. Шайтоннинг адвокати бу вазиятда “душман” эмас, балки ўзига хос захира ролини бажаради.

@psixobloguz


Агнец - Константин Коробов

«Дўстларинг кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтаман» Жалолиддин Румий.

Эътибор бериб қарасангиз, бир бўрининг нигоҳида агрессивлик йўқ. Айнан унинг нигоҳи ҳам қўзичоққа қадалган. Ижтимоий-психологик таҳлил қилсак, бўри бу ерда конформизм таъсирида. У қўзичоққа озор бергиси йўқ. Лекин ўз ижтимоий муҳити таъсиридан ҳам қочиб кетолмайди. Унинг эгоси эрксиз. Унинг индивидуаллиги коллективизм таъсирида қолган.

Албатта, ҳайвонот оламида бунақа ҳолат учрамайди. Бу ердаги метафора инсонлар учун ишлатилган. Негаки, айнан биз ўз "мен"имизни жамият таъсирида йўқ қиламиз.

Бўрининг ҳолати Чўлпоннинг мисраларини эслатиб юборади "Кирмайман кўчанинг боши беркига, чунки таслим бўлдим муҳит эркига".

@psixobloguz


Табиий танланиш

Фирибгарларга алданиб, шўри қуриб, жисмоний ва руҳий соғлиғидан ажраб қолаётганлар шунчаки табиий танланиш натижаси холос.

Табиий танланиш нима?

Бу мослашувчанлар ер юзида омон қолишини англатувчи тушунча. Кимки, ўзгариб бораётган муҳитга мослаша олмаса, ўша индивид йўқликка маҳкумдир. Ўзини ривожлантирмагани учун яшашга нолойиқдир!

Мослашувчан бўлиш учун замонавий жамиятда энг керакли қурол бу танқидий тафаккурдир. Бугунги кунда ахборот кўп, лекин унинг тўғрилигини ажрата олиш ва мустақил фикрлаш инсоннинг "мослашувчанлиги"ни белгиловчи муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Яшашга лойиқлигингизни исботлаш учун ривожланинглар дўстлар!

@psixobloguz


Тўғриси, одамларга уларни қандай аҳмоқ қилишаятганини айтишдан чарчадим. Бугунги кунда интернетда машҳур аксарият "психологлар" фирибгар аслида десам, баъзилар мени ундайларни кўролмасликда айблайдимией. Айниқса бундайлар талабалар орасида кўп.

"Шу фалонча одамларга ростан фойда берса, нега бундайлар дунё илм-фанида тан олинмайди? Буларни бирорта илмий сайтларда ишлари ёритилмаслигини ўйлаб кўрмайсизми?", - десам "Уларга бу керак эмас-да" деган заҳарханда жавобни олдим бир сиртқида ўқийдиган бўлажак психологдан яқинда.

Мана Кун.уз сайти ўзини психолог, психохимик деб одамларни шўрини қуритаёзган фирибгар ҳақида дастур тайёрлабди.

Кўринг, хулоса қилинг. Пулларингизни фирибгарларга топшириб алданиб қолманг.

https://youtu.be/iTEWCojw0Ac?feature=shared


Ученые провели множество интересных экспериментов, исследуя, как ваши реакции на любую социальную ситуацию могут испытывать влияние таких когнитивных факторов, как внимание и память (например, Donders, Correll & Wittenbrink, 2008; Sharif & Norenzayan, 2007; Trawalter, Todd, Baird & Richeson, 2008).

В одном таком эксперименте исследователь просил старшеклассников ответить на вопрос о том, насколько важно зарабатывать много денег в будущем (Roney, 2003). Одни ученики отвечали на вопрос, находясь в комнате с представителями противоположного пола, а другие – только с представителями своего пола. Как видно из рис. 1.1, присутствие мальчиков не влияло на ответы девочек-старшеклассниц. Но в присутствии девочек мальчики-старшеклассники завышали ценность, которую они придавали деньгам.

Исследователь также установил, что просмотр рекламы, показывающей молодых привлекательных женщин (в отличие от рекламы, показывающей более зрелых людей), побуждало студентов Чикагского университета представлять себя более амбициозными и придавать большее значение своему финансовому успеху.

Исследователь объяснял эти результаты действием простых когнитивных механизмов: вид привлекательных молодых женщин вызывает у молодых мужчин мысли о свидании с ними. Это, в свою очередь, порождает ассоциированные размышления о том, «чего хотят женщины», в том числе и о склонности женщин придавать большое значение финансовому успеху своего спутника жизни (например, Li et al., 2002).

Роберт Чалдини «Социальная психология»


Ва ниҳоят мазкур дарслик қўлимга тегди. Бу китобни ўқишни қанчалик истаганимни билсангизлар эди.


БЕГОНАЛАШУВ ВА ЎЗЛИК ИНҚИРОЗИ

Одам ўзи яшаб турган жамиятдан бегоналашади баъзида. Бу бегоналашув аввал фикрда пайдо бўлади. Яъни ўзингиз яшаб турган жамиятдаги одатлар, ишончларни қабул қила олмаганингизда бошланади. Фикрий бегоналашув кучайиб борса, хулқий бегоналашувга ўтади. Бу ҳол узоқ давом этса, сўнгидан ёлғизлик келади — атрофинг тўла одам, аммо ёлғизсан.

Ана шу ерда яна бир муаммо юзага келади: ўзлик инқирози (identity crisis). Одам ўзининг кимлигини, дунёдаги ўрнини йўқотиб қўяди, чунки суяйдиган, маънан дастаклайдиган жамият йўқ. Одам ижтимоий жонзот, жамоасиз у қандайдир нонормал вазиятга тушиб қолади.

Баъзида жамият расво бўлиши, ўша бегоналашган одам эса аҳлоқан тўғри йўлда бўлиши ҳам мумкин, баъзан эса бунинг акси. Майли, бу қадриятлар ва аҳлоқ масаласи. Гап бегоналашув ҳақида эди.

Хуллас, илгари асосан нисбатан ўқимишли, мустақил ва саркаш фикрловчиларда бегоналашув кузатилар эди. Ҳозир эса… Ҳозир улар сони анча кўпайган.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар қадриятлар плурализмини яратди. Уйингиздан чиқмай бутун дунё қадриятларидан бохабар бўлиш, турли пропагандалар таъсирига тушиш мумкин. Илгари замонларда кўп саёҳат қиладиганлар ахлоқий ва маданий жиҳатдан ўз туғилиб ўсган жамиятидан узоқлашарди. Ҳозир узоққа кетиш шарт эмас. Камига одамларнинг юзма-юз мулоқоти виртуалга кўчгач, жамиятнинг ахлоқий босими ва таъсири камаяди. Ана шунда жамиятда турфа ўзликлар тарқайди. Бу жараённинг, дейлик, ўсмирларга таъсири асорати бир умрлик бўлиши мумкин. Яъни биргина жамиятда ўзаро бегона авлод етишади. Жамият ўзаро бегоналашган одамларнинг тирикчилик учунгина ҳамкорлигидан иборат бўлиб қолади. Ўзлик инқирози ўткир тус олади, депрессияга чалинганлар сони ортади.

Хуллас, илгари оз сонли одамларнинг муаммоси бўлган масала анча кўпроқ одамлар бошоғриғига айланиши мумкин. Аввалги постимда социал медиани “буюк тенглаштирувчи” деган эдим. Ҳа, у ҳатто бегоналаштириш ва ўзлик инқирози масаласида ҳам ҳаммани тенглаштирмоқда.

Мен жамиятда фикрлар, эътиқодлар плурализми бўлиши тарафдориман. Аммо барча турфахилликлар асосида уларни бирлаштириб турувчи фундаментал қадриятлар бўлиши зарур. Масалан, ваъдага вафони ва ростликни ана шундай қадрият ҳисоблайман. Ўзганинг ўзгага зарар бермайдиган хулқига нисбатан толерантликни ҳам фундаментал қадрият деб биламан. Аммо ана шундай фундаментал қадриятлар йўқолса, бундай шароитдаги плурализм шунчаки ижтимоий парокандалик бўлади. Меъёр - ўта бирхиллаштириш ва ўта фрагменталлаштириш оралиғида, фақат уни аниқлаштириб олиш зарур.

Жонатан Ҳаидтнинг "Anxious Generation" китобида буни тасдиқловчи кўплаб тадқиқотлар келтирилган. Менимча, шу китобни ўзбекчага ўгириш керак. Китобда келтирилган ҳолатларга ўзимизда жуда кўп гувоҳ бўлаяпман.

Манбаа:
@khurshidyuldosh


Суҳбатларнинг бирида шундай савол тушди:

– Устоз, травмасиз инсон мавжудми?

– Йўқ, травма ҳаммада бор. Фақат ҳар биримизда турли даражада травма мавжуд. Кимдадир кўп, кимдадир кам. Кимлардир травмаларини ўзи енга олади, кимлардир эса ёрдамга муҳтож бўлади.

Психолог Карл Юнг "Инсон психотерапияга бориши учун ота-онасининг бўлиши етарли", -деган гапи бор эди. Ота-онаси бўлганлар ҳам психотерапияга эҳтиёжманд бўлса, ота-онасиз ўсганларни тасаввур қилаверинг энди.

Келинг, бир фикрий эксперимент ўтказамиз: Мен сизни бир тарсаки урдим дейлик. Эҳтимолий реакциянгиз кўз ёш тўкиш ёки ўз ҳуқуқини билган фуқаро сифатида мени судга бериб яхшигина маънавий зарар ундириш бўлади. Иккинчи вариант орқали қайсидир маънода қасд оласиз. Психологик дискомфортдан қутилиб, кўнглиз жойига тушади. Ва бу энг оқилона йўл.

Бу билан нима демоқчиман.

Травмасини енгиб чиққанлар бу шахсиятини чиниқтирган, травмаларига қоқилиб қолмаган кишилардир. Менда травма бор дея ҳар ёққа кўз ёш қилмай, балки, ҳаётдан маънавий зарарни бирор соҳада омадга эришиш орқали қасд олувчи кишилардир. Шу орқали ўз травмаларини компенсация қилишади.

@psixobloguz


Фарзандингизга мактуб тайёрланг

Йилига бир марта фарзандингизга хат ёзинг. Бу хатни у катта бўлганида ўқийди. Унга шу йил давомида бўлиб ўтган қизиқарли воқеаларни, қийинчиликлар ва ҳурсандчиликларни, сизнинг ва унинг ҳаётида муҳим бўлган нарсаларни, келажак ҳақидаги ўй-фикрларингизни ва бошқаларни сўзлаб беринг.

Хатга расмлар, табрик хатлари, қисқа ёзувлар ва вақт ўтиши билан йўқолиб кетиши мумкин бўлган бошқа эсдалик нарсаларни ҳам қўшинг. Албатта, уни қанчалик яхши кўришингизни айтишни унутманг.

Папкага солиб, кўп йилларга олиб қўйинг. Ҳар йили шундай қилинг. Фарзандингиз вояга етган куни унга шу папкани совға қилинг. Бу унинг учун ота-она меҳри ва болалик хотираларининг бебаҳо хазинасига айланади.
Ҳақиқий мўжиза!

@psixobloguz


Интилганга — толе ёр. Бахт бахтлини топар, бебахтлик бебахтни. Бетолеман деб ўзингизни ишонтирдингизми, тамом — бетолесиз. Ҳеч ким сизга даво бўлолмайди. Хуштолеман, деб ўзингизни ишонтирсангиз — хуштолесиз. Киши бахтли яшаш имконига доимо эга, бироқ ҳамма гап ўзида, руҳиятида. Ёрман десангиз дунё сизга — ёр. Ёвман десангиз дунё сизга — ёв. Истакларимизга ҳаёт бефарқ. Демак, ситамгар ҳам ўзингизга ўзингиз, халоскор ҳам ўзингизга ўзингиз.

Виктор Алимасов

@psixobloguz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гуманист психологлар шуни таъкидлашдики, қийин вазиятга тушиб қолган одам тезда ундан чиқиб кетишни хоҳламайди - у кимдир унинг гапларини тинглашини ва қўрқуву ташвишларига ҳамдард бўлишини истайди. Тасаввур қилинг, янги бошлиқ тажрибангизни қадрламагани ва ҳамма нарсани ўз кўрсатмаси бўйича бажаришни талаб қилгани сабабли ишда доимий зўриқиш бор. Айниқса нохуш кунлардан биридан сўнг телефонни олиб, дўстингизга қўнғироқ қиласиз. Аммо дўстингизнинг сизга на вақти, на кучи бор, шунинг учун у гапингизни бўлиб, дарҳол муаммонгизни ҳал қилишга уринади: "Хўп, тушундим. Дўстим, икки йўлинг бор: ё ишдан кетасан, ё айтганини қиласан. Сенинг ўрнингда бўлганимда ишдан кетган бўлардим." Бироқ бу ёрдам бермаса керак. Ҳақиқий дўст сабр қилган ва маслаҳат беришга шошилмаган бўларди. У шикоятларингизни тинглаган ва хавотирларингиз ҳамда зиддиятли ҳис-туйғуларингиз тинчлангунча кутган бўларди.

Ювал Ноа Ҳарари. Хомо Деус

@psixobloguz

PS: ушбу китобдаги парча қуйидаги видеони эслатиб юборди👇🏻

20 last posts shown.