Prezident Komandasi/расмий 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор Ва Фармонларининг ижросини назоратини кучайтириш ва оммага хавола этиш.
Каналга мурожаат йўллаш учун. @boo_tPrezidentKomandasi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


#тахрирсиз_узатилди

Ассалому алайкум таҳририят Наманган туман тиббиёт бирлашмаси Марказий стерилизация пункти катта хамшираси Акрамжон Болтабоев тўғрисида маълумот берган эдик, лекин мурожаатимиз қониқарсиз тарзда Акрамжонни фойдасига хал бўлиб кетди. Ходимларни қўрқитиб тушунтириш хатлари назорат остида олинди, яна эски тос эски тоғара. Яна аппаратлар бузилса ходимлардан пул йиғиш холатлари давом этиб боряпти, ўзи арзимаган ойлик маош олсак, ШИФОХОНА ўзи қилиши керакку бу қанақаси энди. Коррупцияни йўқотиб бўлмас эканда Ўзбекистонда. Ким ёзганини билиб қолсам йўқ қилиб юбораман, қанча пул кетса хам деб юрибдилар Акрамжон. Ишхонада хаммаси аёллар бўлса уларни қўрқитиб пул йиғаверса. Оилаларимизни қандай боқамиз. Бизга ёрдам берасиз деган умиддамиз. Болтабоев Акрамжон ўз эгаллаб турган вазифасига нолойиқ, ўрнига инсофли инсон хам ишлаши мумкинку ахир!!!!!!!!!

@pressa01


#тахрирсиз_узатилди

Assalomu aleykum Men Andijon viloyati Oltinkoʻl tumanidan
Boymirzaeva Nilufar

Murojaatim Aliment masalasida
Oktyabr oyidan buyon sarsonman Prezident partaliga bir necha marotaba murojaat qildim Tuman Prokuraturasigayam chiqdim xech qanday natija boʻlmadi

Oltinkoʻl tuman Ijrochilari xar xil vajlar b.n Aliment dan qarizdorligi bor Egamov Karimberdi dan undirib berisholmayotganligi sababli

Yuqorida turuvchi Raxbarlarimizdan Bola taminoti u.n berilishi kerak boʻlgan Otasidan Bolasini pullarini toʻlalicha undurib berishlarini soʻrayman
Aloqa U.n tel raqam +998972323322

@pressa01


#тахрирсиз_узатилди

Фарғонадаги 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига  реконструкция қилиниб, икки йил олдин тўлиқ жиҳозланган Жамоат саломатлиги институтини (давлатники) вилоятдаги қайсидир бойга “совға қилишмоқчи” бўлаётганликлари ҳақида инсайд хабар келиб тушди.

Браво. Таълим ўлиб бўлди, ундан баттар қилинглар жаноблар!

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


#тахрирсиз_узатилди

Жалакудук туманида фаолият олиб бораётган хозирда Хитой давлатидан келган чет эл инвесторлари учун фермер хужалик ер майдонлари олиб куйилаётган, халол, пешона тери билан оила тебратаётган оддий фермерлардан барчага хайирли тонг.
Жалакудук тумани хокимининг кишлок хужалиги масалалари буйича уринбосари вазифасини вактинча бажарувчи Б.Мусаев тумандаги фаолият юритаётган 43 нафар фермерларни ерини олиб Хитой давлатидан келган ивесторларга бергунча узингизга тегишли болган "Яшасин фахри" хамда "Махаммаджон Хусниддин даласи" фермер хужаликларига тегишли болган ер майдонларини беринг. Ушбу фермер хужаликлари 3 йилдан буён Президентимиз томонидан олиб бораётган сиёсатни куллаб кувватламасдан на ёшларга на аёлларга на темир дафтарда руйхатта турган кам таьминланган фукароларга 1 сутик ер ажратилмаган.
Президентимизнинг тегишли карорига асосан чет эл инвесторларига янги узлашаётган ерлардан ажратиш белгиланган, аксинча бизни туманда яхши унумдор ерлардан Хитойлик инвесторларга берилмокда. Жалакудук тумани хокими Х.Латипов биринчи навбатда туман фукаролари манфатини химоя килинади кегин чет эл инвесторлари манфати.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


ФАРҒОНАДА МЎМИНБОЙНИНГ ҚАРИНДОШ УРУҒЛАРИ ЧИМЛИК СУВИДАН ҲОХЛАГАН МАҲАЛДА ҲОҲЛАГАНЧА ФОЙДАЛАНИБ УЛАРГА ФАРҚИ ЙЎҚ ҚИШ БЎЛАДИМИ МУЗЛАМА БЎЛАДИМИ ҲОҲЛАСА СОАТЛАБ КАНАЛИЗАТЦИЯГА ОҚИЗИБ ҚЎЯВЕРИШАДИ ИЧИМЛИК СУВИНИ СИЗ ШУНДАЙ ҚИЛИБ КЎРИНГ ЎЗ ЖИҒИЛДОНИНИ ЎЙЛАГАН ПОРАХЎР ВАЛЛОМАТЛАР ДАРРОВДА МИЛИСА ТОҒАЛАРИГА АЙТИРИБ ЖАРИМГА ТОРТИШАДИ

https://t.me/pressa01


Фарғонада портлаган пропан газ қуйиш шаҳобчасини пропан сотишга руҳсатномаси ҳам бўлмаган!

Руҳсатномаси йўқ бўлганидан кейин биржадан пропан газ сотиб ололмаган бўлиш керак. Пропан газни нарҳлари баланд бўлишига газ биржага қўйилмасдан тўғридан тўғри сотилган, улар газни биржасиз тўғридан тўғри сотиб олиб келишган.

Портлашдан кейин пропан нарҳи сезиларли пастлади, фақатгина пропан заправка эгалари эмас, балки уларга шу шароитни яратиб берганлар ҳам жавоб бериш керак!

Энергоинспекция деган ташкилот қаерга қараган? Уларни хам жавобгарлик доираси белгиланиши шарт!

Бунақанги лицензиясиз заправкалар жуда кўп бўлиши керак, шулар биржасиз савдони амалга ошириб келишган, натижада пропан нарҳи бензин нарҳи билан тенг бўлиб қолган эди, шуларни олдини олиш учун Фарғонада юз бергандай ҳолат бўлиши шартми.

Икки кундан бери интернетда, мудхиш заправка бузиб ташланаётгани акс этган видеолар ва мурожатлар, шу билан талофат кўрганларни оилалари гўёки хотиржамлик топадигандек айланиб юрипти.

Ёниб кул бўлган заправка шундоқ хам бузилмаса бўлмайдиган холатга келганидан кейин бузилмай, шундай қолармиди ё шу холатда ишлатилармиди?! Албатта бузиладида, бу ерга бошқа заправка очилмасаям ўша бўш ерини ё сотворади ё кўп қаватли дом куриб юборилади. Эгаси тийин хам на моддий, на манавий зарар кўрмай қолаверадими?!

“Ё заринг бўлсин, ё зўринг бўлсин” - деган замон шунақа бўладиканда…

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Энди ҳоким бобо нима десалар шу деб, ноқонуний топшириғини қилиб қўйманглар, қамалиб кетишларинг мумкин.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аудиодаги раҳбар кимлигини билолмадик-у, аммо халқни ўйлаётгани учун ким бўлса ҳам барака топсин!

"Ўчир ҳамма ташкилотларни газини биринчи уринда аҳолига берларинг газни.

Биттанг хам ўйин қилмаларинг. Аҳмоқгарчилик қилмаларинг.
Мурожаатлар келиб тушмоқда кўзингни очиб одам бириктирларинг.
Ҳеч қайси мурожаат жавобсиз қолмасин"

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган аудио овозда АҲОЛИ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШИ ШАРТЛИГИ АЙТИЛГАН.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Ёзувчининг вазифаси муаммони ҳал қилиш эмас, балки уни кўрсатишдир.

© Антон Чехов

@pressa01


Қодирий, Чўлпон, Усмон Носирлар ҳам ўз даврида жиноятчи, деб топилиб сургун қилинган, отилган. Уларнинг тарафини олганлар эса жиноятчидан "қаҳрамон" ясашда айланиб, сиқувга олинган.

Улар замонавий фикрлагани, одамларни кўзини очмоқчи бўлишгани, янгиликка интилишгани ортидан жисмонан йўқ қилинди.

Бугун ўша жиноятчилар аслида қахрамон бўлишганини тушуниб етдик, ишларини ўрганиб, номларини абадийлаштиришга интилмоқдамиз.

Шу боис, унутмайлик: ўз вақтида жиноятчи дейилганларнинг ҳаммаси ҳам жиноятчи эмас, аслида ҳақиқатдан қаҳрамон бўлиши мумкин.

Ким жиноятчи, ким қахрамон, ким сотқин бўлганини вақт кўрсатади...

Расул Кушербаев

@pressa01


Андижондаги корхона раҳбари "BMW X5"ни хатланишига яқин қолганда жаримани тўлади

МИБ маълумотига кўра, Андижондаги йирик корхона раҳбарига суд томонидан 48 млн сўм жарима тайинланган.

Белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмагани сабабли, унинг "BMW X5" автомашинасини хатлаш жараёни бошланган.

Шундан кейингина қарздор барча жаримани тўлаб, масала ҳал қилинган.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Газчилар роса штраф ёзишади...

Кўп қаватли уйларда айрим хонадонлар газ плитасини ошхонадан балконга олиб чиқиб ўрнатишади, ошхонада ўрнида ўтирадиган жой қилиш учун.

Текширувчилар "Газ плитасини жойини алмаширгансизлар" деб жарима қилишади.

Шу тўғрими?

Ахир, уйни ўзимиз сотиб олганмизку, газни балконга кўчирсак нимаси нотўғри?

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


Ўз хоҳиши билан ариза ёзиб ишдан бўшаган, 7 ойдан кейин суд орқали ўз ишига тикланган

Бизга ажойиб ҳужжатлар келиб тушди: Термиз шаҳридаги "Эски шаҳар" маҳалласи раиси Мамасаидов Шавкат Хайдарович 2024 йил 1 майда ўз хоҳишига асосан ишдан бўшатишларини сўраб ариза ёзган.

Эътибор беринг, Ш.Мамасаидов аризани шахсан ўз қўллари билан ёзган, имзолаган.

Орадан 7 ой ўтиб ФИБ Термиз туманлараро судининг 2024 йил 12 декабрдаги қарорига асосан Ш.Мамасаидов "Эски шаҳар" маҳалласи раиси лавозимига тикланган.

Тушунарсиз ҳолат:  шахсан ўзи ариза ёзиб ишдан бўшаган бўлса, нега суд орқали ишга тикланди?

Кўпчилик "аризани мажбурлаб ёздиришган" дейишлари мумкин. Лекин, пешонасига қурол тираб ёки қўлларини ушлаб, ручка тутқазиб ёздиришмагандир...

Умуман олганда, айби йўқ одам ҳеч қачон  ўз хоҳиши билан ариза ёзмаса керак.

ХУЛОСА ЎЗИНГИЗДАН...

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


#пора_олманг

Республика суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Жиззах филиалининг 2 нафар давлат суд тиббий экспертлари 4 млн сўм олгани учун 5 йилга қамалди.

Улар пул эвазига чақалоқнинг ўлими туғруқ бўлими шифокорларининг айби билан юз берганлиги тўғрисида хулоса ёзиб беришни ваъда қилганликда айбланган.

@pressa01


Метанга навбатда турганингизда ёки иссиқхонангиз газдан узилган бир пайтда газ экспорти ошишда давом этмоқда

Иссиқхоналардан тортиб цехлар, маиший хизмат ва умумий овқатланиш корхоналари ва ҳатто бутун бошли улкан заводлар газдан узилган ноябрь ойида газ экспорти тўхтамай давом этган.


Нафақат давом этган, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан оширилган ҳам.

Демак, ноябрда 53 млн.долларлик газ экспорт қилинган, бу ўтган йилнинг ноябридаги экспортга нисбатан 1,8 млн.долларига кўп. 11 ойда 593,4 млн.долларлик газ экспорт қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 84,0 млн.долларга ёки 16,5%га кўп.

Ишончлироқ бўлган Хитой статистикаси бўйича Ўзбекистон экспорт қилаётган газ экспорти янаям кўпроқ - 667,3 млн.долларга етган (ноябрда 79,4 млн.долларлик)

Ҳажм ҳисобида яширин қарорлар билан олигархик структуралар экспорт қилаётган ва катта эҳтимол билан солиқ тўловчилар ҳисобига субсидияланган бу газ камида 3 млрд.куб ёқилғи дегани. 3 млрд.куб газ ички эҳтиёжга ишлатилганида, масалан, GTL заводи йил давомида узлуксиз ва тўлиқ қувватда ишлаган, пропан ва дизель бўйича умуман муаммолар бўлмаган, иссиқхоналар газдан узилмаган ва шундан кейин ҳам бир неча юз миллион куб газ ортиб қолган бўларди.

Ўзимизнинг газни четга сотиб, бунинг ўрнига шимолдан каррасига қиммат нефть ва нефть маҳсулотларини (шунинг ичида пропан ва дизель ҳам бор) келтирмоқдамиз. Бу ўзбек халқи ва миллий иқтисодиётга қарши пухта ўйланган энергодиверсиями?

Иқтисодчи Отабек Бакиров

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


⚡️Gulnora Karimova Zangiotadagi ayollar koloniyasidan shu tumanda joylashgan 42-sonli manzil koloniyaga o‘tkazilgani aytilmoqda.

@pressa01


Фарғонада цех ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Фарғона шаҳридаги солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида 21 декабрь куни катта ёнғин содир бўлди.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида бир нафар инсон воқеа жойида вафот этган.

rel='nofollow'>Https://t.me/pressa01


2024 йил январ ойидан буён ССВга раҳбарлик қилиб келаётган Асилбек Худаяров Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Исабековни таништириш учун борган вақтида ушбу жамоага юзланиб, “сизларнинг жамоангизда кучли, салоҳиятли кадрлар тўпланган, сизларга ҳавасим келади, Соғлиқни сақлаш вазирлигида эса ҳеч нарсани тушунмайдиганлар йиғилиб қолган” дея эътироф этиб ўтган.

@pressa01


ЖПК 449-моддасига кўра, давлат айбловчиси суд терговининг якунларини инобатга олиб, ўз нутқида судланувчининг айблилиги ёки айбли эмаслиги тўғрисидаги хулосасини асослантириши лозим. Давлат айбловчиси судланувчи айбли деган хулосага келганда, унга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган жазо тури ва меъёри ҳақида судга ўз фикрини баён қилади.

Оқлов ҳукми сўраган давлат айбловчиларини кўрганмисиз?

@pressa01

20 last posts shown.