Poytaxt bozor


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Sales


@mak_tub'ga yozib qoldiring!
@programmier007 admin

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Sales
Statistics
Posts filter


​​​​📝Рамазон_хикоялари

УМРАМНИ АЛЛОҲГА СОТДИМ...


Эшик тақиллади. Бир бола қўлидаги пиёлани узатди. Ифторгача бир соат бор эди.

— Опа, ойим шўрвага қўшмоқчи эканлар, -дея хижолатлик билан бир пиёл гуруч сўради. Бериб юбордим, лекин ичимда ғалати қизиқиш уйғонди.

— Кимнинг қизисан?- дея сўрадим. Уч уй пастда бир хонадон кўчиб келганди, биринчи қаватга. Ўша ерга ишора қилиб таърифлади. Гуручни олиб хижолат чеккандан ҳамон изига қайтди.

Эртаси куни ўша соатда, ўша вақтда қиз яна келди. Ўша пиёла, ўша гапларни айтди. Пул сўраса, катта идиш билан келса тиланчи дердим. Лекин пиёла ўша, сўрагани ҳам ўша гуруч. Бердим. Лекин бу сафар "мен ҳам сен билан бораман"дедим. Кўчага чиқиш тақиқланган, тезроқ бировнинг кўзи тушмай бора қолайлик дейман ичимда. Бордик.

Изн сўраб, уйига кирдим. Аввалдан ҳам билардим, болалигимда киргандим. Ерга дастурхон тўшалган. Атрофда икки бола ўтирибди. Дастурхонга тузлама қўйилган. Тўртта қошиқ ҳам бор. Қўрқибгина менга қарашди. Онаси ошхонадан чиқиб ёнимга келди. Бир хона ва бир ётоқхонадан иборат уйда ўтириш мумкин бўлган биргина жой ҳам дастурхон боши.

— Хуш келибсиз, опа- деди. Гуруч учун миннатдорчилик билирди. "Болалар сиз ўтириб туринг", дедим ва онани ташқарига имладим.

— Тинчликми, опа? Бу нимаси? Икки кундан бери қизингиз мендан гуруч сўрайди. Лекин фақат шу пиёла, кейин югургилаб кетади.

— Синглим,- деди хижолатомуз.- Хабарингиз бордир, биз ўтган ой бу ерга келдик. Хўжайиним вафот этгач, олдинги уйимиздан уй эгаси чиқариб юборди. Мен арзонроқ, қўлимда бор пулим билан дея шу уйни ижрара олдим. Лекин бу касаллик тарқалгач, емакхона хўжайини ҳам жавоб бериб юборганди, чўнтагимдаги пул тугаб мана шу аҳволда қолдик-да... Биринчи оқшом уй эгасига, кейин ёнидагига, бўлмади, бошқасига бордик. Бир пиёла гуруч учун ялиниб-ёлвордик. Гуручлари йўқ экан, чоғи, бўлса беришарди-ку! Кейин қизимни сизга юбордим. Сиз гуруч бергандингиз, томат қўшиб шўрва қилдим.

Душанба куни бир хонадонни тозалашга бораман. Лекин бу кеча ҳам дастурхонга бир нима қўймасам, оч ухлашолмайди. Палов пишираман дедим. Ўша эшикка қизимни синиқ умид билан юбордим. Илтимос, жаҳлингиз чиқмасин, сўз бераман, душанба кечаси гуручингизни қайтараман...

Уйга келдим. Музлатгични очдим. Уйда нонуштадан бошлаб гўштгача нима бўлса ҳаммасини халтага солдим. Қарадим, кўчага нон сотувчи келибди. ундан нон олдим, пиде олдим. Болалар халталарни очганини, ичида нима бўлса ҳамма нарсасини дастурхонга қўйганини кўрдиму, тезроқ уйга қайтай, дедим.

Эрим билан ифтор қилдик. Аллоҳ қабул қилсин. Лекин сўрадилар, албатта:

— Хотин, мен душанба куни бориб яна егулик олиб келаман. Лекин саҳарлигимизга бирор нима қолдими?

— Макарон бор, ун бор,- дедим.- истасангиз тонггача сизга бўрек тайёрлайман,- дедим. Кулишдик.

Бахтиёр эдик. Чунки нонимизни баҳам кўргандик.

Эрим бугун эрталаб уй эгасига борибдилар. Мухтордан маълумотларни олибдилар. Бир-икки жойдан маслаҳатлашиб, сўрабдилар. Оқшомга яқин келдилар:

— Биз бу йил бирини бор умра зиёратига бормоқчи эдик. Лекин бекор қилинди, кечиктирдик. Бордик деб қабул қиламизми? Умрамизни Аллоҳимизга сотамизми?

Нима демоқчилигини англадим. Қўлларини қучиб-ўпдим:

— Аллоҳ сиздан рози бўлсин!- дедим. Бир қоғоз халтага пулларни солиб, обориб опага бердим. Кўп ўтирмадим. Ичим оғриётган бўлса-да, унинг севинч кўз ёшларидан ҳаловат топдим. Осон эмас. Бунча пулни жамғариш, унга эришиш биз учун қийин бўлади. Унча пул қаерда энди, майли. Уйга келдим.

Эрим жойнамозда дуо қилаётган экан.

— Пешинни ўқигандингиз, бу қандай намоз дедим?

— Мен Умра намозини адо этдим. Сен ҳам ўқигин-да, Аллоҳга Умрамизни қабул қилгин деб ёлворайлик...


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

@tonggikayfiyat


Yaxshi- yomon kunimizda jigarlarmizdan ayirmasin


Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг... !!!
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.


Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.


Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.


Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.


Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!




АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНЛАРИМ

@tonggikayfiyat


17-Савол

Жумбоқли савол:

Бу кун душанбадан кейин келиши аниқ, пайшанбадан олдин келмайди. Эртаси якшанба эмас, кеча ҳам якшанба бўлмаган, эртадан кейин шанба эмас, кечадан олдинги кун пайшанба ҳам эмас.
Бу ҳафтанинг қайси куни?

https://t.me/joinchat/AAAAAFVjIuF7SkkuUHs1ig




📅 2006 yil
🚴‍♂ 210 000
🛠 urta
🌈 oq
⛽️ benzin
💰 3000$
📞 +998973337082


1 ноябргача яъни бугун соат 23:59гача телефонингизнинг IMEI рақамини автоматик рўйхатдан ўтказиб қўйинг.

Янги телефоннинг IMEI коди 30 кун ичида рўйхатга олинмаса, телефон ишламай қолади.
Хабарни яқинларга юборинг

❗️Телефон ишламай қолмаслиги учун нима қилиш керак? Эшитинг

👇🏼👇🏼

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Ярим кечаси бир аёл ут учириш булимига кунгирок килиб:
-----Мени туртинчи каватдаги уйим деразасига бир эркак тирмашиб чикмокчи буляпти дебди. Навбатчи:
Ундай булса бизга эмас милицияга кунгирок килинг деса. Аёл:
Канака милиция? Ахир унга нарвон керакку!
- дермиш.

@poytaxtbozor


📭Москвадан Қашқадарёга почта жўнатмоқчи бўлганлар диққатига!

🚖 5 сентябрь куни Москвадан Қарши ва Шаҳрисабзга машиналар жўнайди. Арзон нархда почталар қабул қилиш бошланди

📲 Мурожаат учун:

+79209162040


#Тезкор Равшан Эрматов Ўзбекистон футболига раҳбарлик қилади 👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли кино ва театр актрисаси Гулбаҳор Йўлдошева вафот этди. 👇

@tonggikayfiyat


Forward from: Қашқадарё эълонлари
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугун Қозоғистонда сайлов бўлиб ўтмоқда... Фальсификация қилиш учун қандай технологиялардан фойдаланишларига қаранг... 🙊😂👇

🔻 @Qashqadaryo_elonlari 🔻
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEIuQKWYyvrxubKpLw


📱 #Galaxy_S7 edge 32GB
🛠 Holati ideal
💸 240$ kami bor
🔵 Blue
📦 Korobka dokument bor
✅ Obmen iPhone 7
👤 Olimjon
📞 +998996300096, +998994300096
📌 #Toshkent
👇
@poytaxtbozor


⚡️ МУҲИМ ХАБАР!!!

«Фара»ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди

Маълумки, Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан барча транспорт воситаларига чироқларни кундузи ёқиб юриш бўйича талаб қўйилган эди.

Тартиб жорий этилгандан сўнг ўтган давр давомида Ички ишлар вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тартиб таҳлил қилинди ҳамда тегишли лойиҳа май ойининг бошида Ҳукуматга киритилган. Бу ҳақда, «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қабул қилинган Ҳукумат қарорига (460-сон, 04.06.2019 й.) мувофиқ «фаралар» бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади.

Яъни қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган автомобилларга сутканинг ёруғ вақтида автоматик ёнадиган чироқлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланади. Импорт автомобилларнинг ҳам шундай автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмайди.

Бундан ташқари, Ҳукумат топшириғига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини (ҳозирда 101 минг 365 сўм) камайтиришга оид тегишли Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


👉 @poytaxtbozor




🚗 Nexia sotiladi
✅ 2002-yil
💰 38.000.000
🚩 Metani bor. Kraska bugan.
📌 Koson tumani
📞 +998997557334

@poytaxtbozor


​​“Laylatul-qadr” 2019 - 27 Ramazon 1440 (8 kun qoldi)
Taxminiy vaqt: Shanba, 1-iyun, 2019-yil
🔅Ziyorat dasturi va narxiga kiritilgan:
-Viza( UZB)
-Aviachipta
-Madina hamda Makka shahridagi Mexmonxonalar
-Aeroportdan kutib olish va kuzatish transfer xizmatlari
-Madina va Makkada Umra amallarini o'rgatuvchi yo'lboshchi va ekskursiya xizmatlari
-Barcha xonalar 3-4 kishilik
Ziyorat narxi xar bir yo'lovchi uchun 25 650000 so'm.

Bizning manzilimiz:Toshkent shahri Chilonzor 5 mavzesi 25-2

⏱Ish tartibi: 10:00-20:00
📆Dam olish kunlarisi
📌 @AviaGo_info
👉 +99897 7406265
👉 https://t.me/Halaltour_uz
web sayt www.halaltour.uz

☝️Oldindan to'lov 12 000 000 so'm pasport skaner yoki pasport aslini bugun soat 21.00 gacha qabul qilib olishimiz shart🕋


​​#Ҳикоя

Отанг кўчада ўтинчи бўлса ҳам...

Қадимда бир Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, фарзандларига ҳалолдан едирарди. Бироз катта бўлиб қолган ўғиллар эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш қилишини сўрашса, айтгани уялар, кўпинча ёлғон жавоб билан вазиятдан чиқишарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шаҳар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочиб: "Бизни ўтинчининг ўғли деб ўйлашади", деган ўйдан изтироб чекишарди.

Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўз, очиқ чеҳра билан кутиб олар, тезда қўлига сув қуйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини ҳам жой-жойига ювиб, тозалаб қўйиб қўярди. Дарҳол дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ҳўплагунча овқат ҳам сузиб келарди. Яна эрининг топиб келган танга чақаларини бир ҳамён тилла олгандек севиниб қабул этар ва: "Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ бўлдида" деганида ҳам, "Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳ бугунга етгулик ризқ берибди", деб кўнглини кўтарарди.

Бир куни тўнғич фарзанди онасидан сўради:
– Онажон, отам оддий бир ўтинчи бўлса ҳам уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз?

Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? деди ўртанча ўғил.

Ҳатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжаси.
“Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз!” дейишди улар бир овоздан.
– Эҳ, ғўр болаларим-а,- деди она маҳзун жилмайиб. – Оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса султондир. Бундай гапни бир марта айтдиларинг, бошқа эшитмайин. Асло эсларингдан чиқмасин, мабода отангни кўнглини оғритиб қўйсаларинг, охиратларинг куйиб кетади-ку, болаларим...

Қиссадан ҳисса шуки, оилада мувозанатни ушлаб турувчи, отага оталикни, болага фарзандликни ўргатувчи – она. Она жуфти ҳалолини ҳурмат қилиб, итоатда бўлса, унинг мавқеини баланд тутса, фарзандлар ҳам отасини қадрлайди, итоатли бўлиб, ҳурматини сақлайди. Аксинча,.. (Аллоҳ асрасин!)

#Ибрат

@poytaxtbozor


Алифбо ислоҳоти ҳақида

Кеча Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди.

Таклиф сифатида Ишчи гуруҳ томонидан 29 ҳарф ва бир белгидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Таклиф этилаётган ўзгаришлар қуйидагича:

I. Алифбодаги 4 та ҳарфнинг шаклини ўзгартириш
O‘ => Óó
G‘ => Ǵǵ
Ch => Çç
Sh => Şş

II. Кирилл-ўзбек алифбосидаги «Ц» ҳарфи учун лотин алифбосига янги ҳарф киритиб, «C» шаклида ифодалаш;

III. Кирилл-ўзбек алифбосидаги «НГ» ҳарфини ҳарф сифатида алифбодан чиқариш (лекин товуш сифатида тилимизда сақланиб қолади).

Ишчи гуруҳ фаолиятига жуда оз бўлсада, бироз алоқам бўлди ҳамда ушбу таклифларни маъқуллаб имзо чекканлардан бириман. Шунга кўра, юқоридаги таклифларни яна бир бор қўллаб-қувватлашимни билдирмоқчиман.

Ҳар бир таклиф ўзидан-ўзи ишлаб чиқилмаган, осмондан олинмаган. «Нега бу ундай, нега бу бундай?» дея ҳайрон бўлаётганлар мана бу ерда ишчи гуруҳнинг тўлиқ хулосаси ва аргументлари билан танишиб чиқиши мумкин:

https://kun.uz/46955945

Эслатма: бу шунчаки таклиф, ҳали парламент томонидан расман тасдиқланмаган.

P.S. кўпчилик менга “ўзингизни лотин ёзуви тарафдори сифатида кўрсатасизу, лекин нега доим кириллчада ёзасиз” деб сўрашади. Жуда ҳақли эътироз. Бунинг учун хижолатдаман, лекин ҳозирги лотин ёзувига асосланган алифбомиз ҳам ёзиш, ҳам ўқиш учун ноқулай. Қачонки лотин ёзуви ислоҳ қилиниб, парламентда расман тасдиқлангач, тўлиқлигича “лотинчада” ёзишга ўтаман, бу аниқ.

#xushnudbek

@poytaxtbozor


АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАГА ҚОДИР

Бир йигит ҳарбий хизматга борибди. У пайтлар Россияга ҳам борилар эди. Йигит намозхон эди. Ҳарбий хизматда ҳам намозларини амаллаб ўқиб юраркан. Хизматдошлари уни устидан кулишар, лекин йигит уларга парво ҳам қилмас экан.
Бир куни уларни бошлиғи йиғибди. Ўша намозхон йигитга:
- Мана бу машинани калитини олиб, анави машинани анави ерга олиб бориб қўй, дебди.
Ҳалиги намозхон йигит:
- Мен машина хайдашни билмайман, машина хайдашни биладиган бола обориб қўя қолсин, - дебди.
Бошлиқ эса:
- Худойингдан сўра. У ҳамма нарсага қодир дер эдинг-ку? - дебди.
Ҳамма кулиб масхара қилибди.
Йигитга Аллоҳ устидан кулишлари ёқмабди. Аллоҳга таваккал қилиб машинага ўтирибди. Дуолар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўраб, бир амаллаб айтилган жойга машинани олиб бориб қўйибди.
Машинадан тушиб қараса ҳаммалари йиғлашаётган экан.
Йигит ҳайрон бўлибди.
Шунда бошлиқ:
- Сени Худойингга ишондик. У бор экан. Сен ҳақ йўлда юрган экансан, - дебди.
Намозхон йигит ҳайрон уларга қарабди.
Шунда бошлиқ машинани олдига бориб уни очибди. Не кўз билан кўришсинки машинанинг мотори йўқ экан.
Аллоҳ ҳар нега қодир Зот. Фақат ўзидангина кўмак сўрайлик. Бандаси эса фақат сабабчи бўлади, холос.

#Ҳикоя

@poytaxtbozor

20 last posts shown.

37

subscribers
Channel statistics