"Спортчи нафақат ўйинда, балки майдон ташқарисидаги хатти-ҳаракатлари билан ҳам баҳоланади. Криштиану бу борада катта намуна бўлиб, у тарғиб қилаётган қадриятлари, одамларга ёрдам бериши билан ажралиб туради.
У соғлиққа зарар етказадиган ҳар қандай нарсага қарши курашади, жим турмайди, қийин аҳволга тушиб қолган одамларга ёрдам беради, хайр-эҳсон ишларини амалга оширади. У ҳар томонлама pound-for-pound (жанг санъатида вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли деб тан олинган жангчи — изоҳ).
Месси эса, аксинча, ёмон одамларга яхши одамларни ўлдиришда ёрдам беради. Мен Мессини Исроилга ҳомийлик қилаётганини кўрдим.
Исроил эса Фаластинда нима қилаётганини кўрдингиз".
Шара Буллет — россиялик UFC ўрта вазн тоифасидаги жангчи Шарабутдин Магомедов@boburakmalov