#шеърият
ЎН ТЎҚҚИЗ ЁШ
Ғайрат Шералиев
Қисмат ҳасратимга қўйди уч нуқта,
Кўксимни ёндирди ловуллаган чўғ.
Битта кўриб олай, бир нафас тўхта,
Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ.
Тўхта, қайтиб берай меҳрингни ол, ма,
Энди бегонасан, жоним тасаддуқ.
Ҳалақит бермайман, хавотир олма,
Сен тушган жойларга келаманми-йўқ.
Ҳазилнинг вақтимас, ортиқча алдов,
Хоҳласанг, қалбимни қолдирай тўлиқ.
Энди менга кўнгил керак бўлмас-ов,
Мен яна бировни севаманми-йўқ.
Афсус, афсуслар ҳам андуҳдек малол,
Тўғри нишонига бориб теккан ўқ.
Яхшиси, йиғлатма, кел, кулдирақол,
Ким билади, бошқа куламанми-йўқ.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, жоним ўлан,
Ёр-ёр айтиб берай, тўйингда шўх-шўх,
Лекин... биров кўрса, нима дер экан,
Шун-чун, тўйингга ҳам бораманми-йўқ.
Фақат сен бахтиёр бўлишинг керак,
Менми, бир гап бўлар, кўнглингни қил тўқ.
Ўн тўққиз ёшимда қон бўлди юрак,
Ҳали йигирмага кираманми-йўқ...
Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ...
@piskenthayoti
ЎН ТЎҚҚИЗ ЁШ
Ғайрат Шералиев
Қисмат ҳасратимга қўйди уч нуқта,
Кўксимни ёндирди ловуллаган чўғ.
Битта кўриб олай, бир нафас тўхта,
Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ.
Тўхта, қайтиб берай меҳрингни ол, ма,
Энди бегонасан, жоним тасаддуқ.
Ҳалақит бермайман, хавотир олма,
Сен тушган жойларга келаманми-йўқ.
Ҳазилнинг вақтимас, ортиқча алдов,
Хоҳласанг, қалбимни қолдирай тўлиқ.
Энди менга кўнгил керак бўлмас-ов,
Мен яна бировни севаманми-йўқ.
Афсус, афсуслар ҳам андуҳдек малол,
Тўғри нишонига бориб теккан ўқ.
Яхшиси, йиғлатма, кел, кулдирақол,
Ким билади, бошқа куламанми-йўқ.
Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, жоним ўлан,
Ёр-ёр айтиб берай, тўйингда шўх-шўх,
Лекин... биров кўрса, нима дер экан,
Шун-чун, тўйингга ҳам бораманми-йўқ.
Фақат сен бахтиёр бўлишинг керак,
Менми, бир гап бўлар, кўнглингни қил тўқ.
Ўн тўққиз ёшимда қон бўлди юрак,
Ҳали йигирмага кираманми-йўқ...
Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ...
@piskenthayoti