"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayoti4071260

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

@piskenthayoti


#шеърият

ЎН ТЎҚҚИЗ ЁШ

Ғайрат Шералиев

Қисмат ҳасратимга қўйди уч нуқта,
Кўксимни ёндирди ловуллаган чўғ.
Битта кўриб олай, бир нафас тўхта,
Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ.

Тўхта, қайтиб берай меҳрингни ол, ма,
Энди бегонасан, жоним тасаддуқ.
Ҳалақит бермайман, хавотир олма,
Сен тушган жойларга келаманми-йўқ.

Ҳазилнинг вақтимас, ортиқча алдов,
Хоҳласанг, қалбимни қолдирай тўлиқ.
Энди менга кўнгил керак бўлмас-ов,
Мен яна бировни севаманми-йўқ.

Афсус, афсуслар ҳам андуҳдек малол,
Тўғри нишонига бориб теккан ўқ.
Яхшиси, йиғлатма, кел, кулдирақол,
Ким билади, бошқа куламанми-йўқ.

Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, жоним ўлан,
Ёр-ёр айтиб берай, тўйингда шўх-шўх,
Лекин... биров кўрса, нима дер экан,
Шун-чун, тўйингга ҳам бораманми-йўқ.

Фақат сен бахтиёр бўлишинг керак,
Менми, бир гап бўлар, кўнглингни қил тўқ.
Ўн тўққиз ёшимда қон бўлди юрак,
Ҳали йигирмага кираманми-йўқ...

Кўзингни мен қайтиб кўраманми-йўқ...

@piskenthayoti


......ЯХШИ ОДАМ КИМ...?

.... Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Оиласига қўша ~ қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас…Чиройли тарбия берган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас…Битта қизни қалбига жойлаган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР.!

@piskenthayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу таомдан мазали ва тезпишар таомни тополмасангиз керак.
Оддий лаваш хамиридан икки дақиқада тайёр бўладиган чебурек қримларни ҳам ортда
қолдиради.
@piskenthayoti




АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Бир одам даъватчи бўлиш учун кўп илмлар ўрганибди. Фақат охирги имтиҳон қолибди. Имтиҳон қуйидагича топшириқдан иборат экан:

- Кўчага чиқиб, ўзингдан кўра ёмонроқ бир одамни топиб кел.

Бўлажак даъватчи топшириқни бажариш учун кўчага чиқиб, айланиб юрибди.
Лекин у бирорта одамни хам ёмон деб айтишга ТИЛИ бормабти, яъни, ўзи ёмон деб ўйлаган одамларда ҳам қандайдир яхши фазилатлар борлигини пайқабти.

Хуллас, ўзидан ёмон одам тополмай, ортига қайтибди ва устозига, бу топшириқни бажара олмаганини, ўзидан ёмонроқ одамни топа олмаганини айтиб, бўлган воқеаларни гапириб берибди. Шунда устози:

- Сен имтиҳондан ўтдинг, - деган экан.
Чунки,
холи ночорга ёмон гумонда бўлмаслик, ўзгага паст бахо бериб, кибрга берилмаслик одамийликнинг юксак чўққисидир.

@piskenthsyoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ХАЙРЛИ ТУН
Мен жим тураман.
Менинг сирларимни сенга кўнглим айтади.

Диққат эт, кўнгил товушини кўнгил эшитади.
Бизга жон қулоғингни бер.
Тан қулоғи керак эмас.

Жалолиддин Румий

@piskenthayoti


​​Ўзингиз қалбингиздан жой берган одамни истаган пайтда қувиб чиқара олмайсиз. Қувиб чиқарган тақдирингизда ҳам унинг бўш стули ҳамиша ўша ерда қолади.

Эрих Мария Ремарк

@piskenthayoti


#ибрат

Барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик, - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик, - қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.

Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга:
- Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет,  - деб қичқирибди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман! - деб жавоб қилибди Манманлик.

Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман.

Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.

Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман.

Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.

Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан, келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!

@piskenthayoti




Мени уялтирган xитойлик бола....

Кеча ўғлимни ўқишга юбормадим. Ҳаво совуқ илмидан кўра саломатлиги муҳимроқ дея , оналик ҳиссиётларим панд берди десам ҳам бўлади. Ишга келиб интернетдан бир ҳикояни ўқиб қолдим. Ишонинг куни билан ўзимдан, фитратимдан хафа бўлдим. Бугунги куннинг энг долзарб мавзусига мос ушбу ҳаётий воқеани сизлар билан ҳам бўлишгим келди...
9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб ўтган 8 ёшли мактаб ўқувчисининг интернетни «портлатган» ҳикояси...
Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати нафақат интернетни балки менинг виждонимни ҳам портлатди десам тўғри бўларди..✨
Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтиҳонга улгуриб 100дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтиҳонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юань (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юванг провинциясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам иситишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервьюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди.

Биласизми гоҳида, ҳозирги авлод ёшлари жуда иродасиз, қийинчиликларга биз каби, дош беролмайди дея кўп гапирамиз, фарзандларимизга тез-тез танбеҳ берамиз . Балки, ўзимиз болаларимизни ҳаддан ташқари аяганимиз сабабли, улар шу даражада тушиб қолмоқда. Мен ёшлик пайтимни эсладим ва бирон марта ҳаво совуқ бўлганлиги сабабли ота –онам мени мактабдан олиб қолишганлигини эсла олмайман. Бугун, маҳалламизда кўпчилик болалар ҳаво совуқ дея мактабга боришмади. Агарда, ҳар бир она, мен каби боласини меъёридан ошиқ авайласа, уларни ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган ҳолатлардан ҳимоя қилса, эртага бизнинг келажагимиз иродасиз ва ҳаётий зарбаларга тез таслим бўлиб улғаядиган ожиз фарзандлар қўлида қолмайдими....
Аслида, биз оналар болаларимизга сен ва мен кўраётган ҳаётимиздаги бу ҳолатлардан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш, дея уқтиришимиз уларни кўпроқ илм олишга чорлаганимиз манфаатлироқдир


Зебо Намозова

@piskenthayoti




Аёлларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди. Уларни фақат ҳаё ажратиб туради. Уйлар аёллар сабри устига қурилади. Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми уларнинг тарбияланувчисидир. Жаҳолатнинг ягона қўрқуви аёлдир.Чунки аёл ўрганса, фарзандларига ҳам ўргатади.

«Кесик қанотлар» китобидан.

@piskenthayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўзаллик, боққан нарсада эмас, боқишингда (нигоҳларингда) бўлмоғи лозим.
Гўзал бўлган, юз кўзи билан кўрганинг эмас,
Кўнгил кўзи билан кўрганингдир.


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti


#эътироф

Америкада ёзадилар:
“Агар мусулмонлар бу ер юзида тавоф ёки намоз ўқишни тўхтатсалар, еримизнинг айланиши албатта тўхтайди, чунки маркази Қора тошда жойлашган ўта таъсирчан ўтказгичнинг айланиши электромагнит тўлқинлар тарқатади".

15 та университетнинг тадқиқот натижаларига кўра, Ҳажар-ул Асвад жуда юқори металл таркибига эга бўлиб,  одатдаги пўлатдан 23 000 баробар юқори даражага эга.

Ердан келаётган жуда ёрқин нурни кўрган баъзи астронавтлар унинг Ҳарам ёки Каъбадан  таралаётганини билишди.

Ҳажар-ул Асвад минглаб километрларча радиусдаги  масофага етиб борадиган микрофон каби ишлайди.

Профессор Лоуренс Джозеф шундай деб ёзган эди: “Биз  ҳақиқатан ҳам мусулмонлар олдида қарздормиз, чунки тавоф ва ибодат ўз вақтида супер ўтказгични йиғади“.

@piskenthayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Оламда ҳар нарсанинг зидди бор. Кундузнинг зидди кеча, яхшининг зидди ёмон, Иссиқнинг зидди эса совуқдир. Зеро кундузи чароғон эканини инсон билиши учун Ҳақ таоло кечани яратган. Биз кеча бўлмаганида, яъни тунни билмаганимизда кундузнинг чароғон ва ёруғ эканини билмасдик. Худди шундай бошқа неъматлар ҳам ўз зидди билан тажаллий этади... Мавлом гизли бир хазина эди, билинмоқни истади ва бу дунёни яратди...» дейдилар Мавлоно Румий ҳазратлари. Демак бундан шуни англаймизки, дунё, ЎЗИнинг борлигини билишимиз учун яратилгандир.

«Ичиндаги-ичиндадур» китобидан.

@piskenthayoti


Бир бола олти ёшида отасидан айрилди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга ,арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайди. Шахарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди.Ўғил уйнинг эгасидан сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дархол саккиз юз эллик минг доллар чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд булиб пулни санаб олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо килганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
- Сиз хам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда хам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси хайрон булиб сўради:
- Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
- Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға килмокчиман!!!

@piskenthayoti


Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин.
Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...


Жалолиддин Румий

@piskenthayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кимнингдир қабрини ут босган, тикан.
Унинг фарзандлари мутлоқ унутган
Кимнингдир кабрида гул очган чаман,
Фарзандлари қалбида яшайди ҳамон.

@piskenthayoti


Илм икки дунё саодатининг калитидир. Инсон ҳаётини тўғри йўлга солмаган, унинг феъл-атворию амалида таъсири билинмаган илмда яхшилик, хайр-барака йўқдир. Шунинг учун ўрганилган эмас, амал қилинган илм ҳақиқий илм саналади. Ўқиган, билганига амал қилмаган одам бу илмнинг ҳаммоли бўлади, холос.
Мавлоно Жалолиддин Румий айтганларидек, “Жаҳолат – зулматдир. Қоронғида дарахт дев бўлиб, олма эса тош бўлиб кўринади”. Жоҳил одамга оддий нарса қўрқинчли бўлиб, яхши нарса фойдасиз бўлиб кўринади. Бу иллатнинг давоси эса илмдир. Илм ҳақ билан ботилни фарқлашнинг энг муҳим воситаларидан биридир, битмас-туганмас хазинадир.

@piskenthayoti

20 last posts shown.