Бир кун қария ўз шогирди билан шаҳар айлангани чиқибди. Йўлда бир сайёх келиб қариядан сўрабди:
— Кечирасиз, бу шаҳарнинг одамлари қандай?
Қария унга жавоб бермасдан аввал сўрабди:
— Сен келган жойингдаги одамлар қандай эди?
Сайёҳ норози бўлиб айтди:
— У ердаги одамлар бахил, ёмон, айёр эди. Ҳеч кимга ишониб бўлмасди.
Қария бошини силкитиб жавоб берибди:
— Бу шаҳарда ҳам худди шундай одамлар яшайди.
Шогирд ва устоз юришида давом этди. Бироздан сўнг яна бир сайёҳ дуч келиб, қариядан сўрабди:
— Бобо, бу шаҳарнинг одамлари қандай?
Қария яна ўша саволни берибди:
— Сен келган шаҳарингдаги одамлар қандай эди?
Сайёҳнинг юзи ёришиб:
— У ердаги одамлар меҳрибон, ичи кенг, яхши ниятли эди. Ҳамма бир-бирига ёрдам беришни хуш кўрарди, — деб жавоб берибди.
Қария табассум қилиб:
— Бу шаҳарда ҳам худди шундай одамлар яшайди, — деб жавоб берибди.
Шогирд ҳайрон бўлиб:
— Устоз, нима учун бир одамга бу шаҳарда ёмон одамлар яшайди дедингиз, иккинчисига эса яхши одамлар дедингиз?
Давоми бор...
@pazandatime