ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ҲИСОБОТ ТОПШИРИШДИ
_____________________Туманимизда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари жорий йил биринчи чораги бўйича ҳисоботларини тақдим этишди.
Улар ўз ҳудудларида олиб борилган ишлар, ўтказилган тадбирлар, ёшлар билан ишлашдаги ёндашувлар ва эришилган натижалар бўйича маълумотларни ҳисоботларида баён этишди.
Ҳисоботларда, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу жараён ёшлар билан ишлашда тизимлилик ва натижадорликни таъминлашга хизмат қилади.
Ҳисобот топшириш жараёнларида туман ҳокими Ш. Бабаев иштирок этди.
Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|
Telegram|
Instagram|
Youtube|
Twitter