⚡
Хитой инвестициялари маданиятимизга хавф соляптими? 🕌 Баъзилар айтади: "Хитой инвестициялари маданиятимизга хавф соляпти!" Лекин тарихдан биламизки, кучли иқтисодиёт – кучли маданият демакдир.
🌍 Дунёдаги энг бой маданий меросга эга давлатларни олайлик – Германия, Франция, Япония. Уларнинг миллий маданияти нега йўқ бўлиб кетмади? Чунки улар иқтисодий жиҳатдан ривожланиб, ўз маданий меросларини ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун катта маблағ ажрата олишади.
📈 Ўзбекистонда ҳам маданиятимизни, миллий ўзлигимизни асраш учун инвестиция керак. Булар музейлар, маданий марказлар, кино, санъат, кутубхоналар, таълим тизими – буларнинг ҳаммаси пули бор давлатдагина ривожланади. Агар иқтисодиётимиз кучли бўлмаса, нафақат маданиятимиз, балки ўзлигимиз ҳам муаммога учрайди.
👉 Савол: Халқимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам бўлса, маданиятимиз йўқоладими ёки аксинча, янада равнақ топадими?
👉
@PATRUL_UZ