1.Универсал модел нима?
Универсал (умумий) модел бу барча илк ёшдаги болалар, хомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ва холатларда зарурий ташрифларини амалга оширади
2. Прогрессив модел нима?
Прогрессив (мақсадли) модел алохида эхтиёжларга мухтож бўлган тиббий ва рухий ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади
3.Универсал прогрессив (аралаш) модел нима?
Хонадонга ташрифларни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради, чекловларни енгиб ўтади ва самарасини оширади
4.Патронаж янги моделинининг ананавийсидан фарқи нима?
Патронаж ҳамшираси якка холда ишламайди, хонадонларга ташрифни сонига эмас, сифатига ахамият беради. Бир кунда ўртача 3 та хонадонга ташриф буюради. Хар бир хонадонга кирганда 40-60 дақиқа вақт сарфлайди ва бошқалар....
5.Хомиладорлар учун нечта ташриф белгиланган?
2 та ташриф: хомиладорликнинг 12-32 хафтасида
6. Барча туғруқдан кейинги даврдаги аёллар учун нечта ташриф белгиланган?
3 та ташриф: Туғруқхонадан чиққандан сўнг биринчи уч кун ичида, Туғруқдан кейин 15 кунда, Туғруқдан кейин 1 ойда (чақалоқлар ташрифи билан бирга)
7. 0-5 ёшгача бўлган болалари бўлган оилалар учун нечта ташриф белгиланган?
12 та ташриф: 3 кун, 15 кун, 1 ой, 3-6-9-12-18-21-36-48-60 ойликда
8.Хомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш учун нечта йўриқнома ишлаб чиқилган?
7 та.
9. Туққан аёл, ота она, 5 ёшгача боладахавф омилларини нечта йўриқнома билан аниқлаймиз?
14 та
10.Амалий қўлланма нечта модулдан иборат?
13 та
11.Онага агар болада қуйида кўрсатилган касаллик белгиларидан бирортаси бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини тушунтириш керак:
Қулоқ оғриса (бола ниҳоятда инжиқланади ёки қулоғини ишқалайди ёки бўлмаса эмизиш пайтида йиғлайди).
Боланинг қулоғидан йиринг оқса.
Иситмалаб қолса.
12.Қулоқ оғриғининг олдини олиш
Болалар шамоллаганда бурунларини қоқмасдан артишга ўргатиш.
Чақалоқларни сўрғичли шиша идиш орқали овқатлантирмаслик.
Боланинг бурни тўлиб қолганида уни мунтазам равишда юмшоқ мато билан тозалаб туриш.
13.Диарея (ич кетар)га тариф беринг
Боланинг ичи кунига уч марта ёки ундан кўпроқ суюқ келиши, ич кетар деб таърифланади.
14.Сувсизланиш белгилари:
қувватсизлик
ҳолсизлик ва уйқучанлик
оғиз қуриши
чанқаш
сийдикнинг камайиши; сийдикнинг тўқ сариқ бўлиши
кўзларнинг киртайиши
чақалоқлар бошидаги лиқилдоқнинг ичга тортилиб туриши
вазннинг камайиши
15.Яхши овқатланмасликдан келиб чиқадиган муамоллар
Бола секин ўсади ва вазни етарли бўлмайди
Юриши, гапириши ва фикрлаши орқада қолади
Қорни катталашади, қўл ва оёқлари ингичкалашади
Касалликлар оғирроқ кечади ва кўпинча ўлимга олиб келади
Дармонсиз бўлади ва тез толиқади
Иштахаси йўқолади
Камқон бўлади
Камхаракат, бола хомуш бўлади ва ўйинларга қизиқмайди
Юз, оёқ-қўл териси тез-тез яра ёки доғ бўлиб туради, бадани шишади
Сочи ингичкалашади, тўкилади, ранги ва жилосини йўқотади
Шабкўрлик, кўз сохасининг қуруқлашуви ва кўрлик кузатилади
16. Хавфнинг кандай даражалари тавсифланади.
Хавф йук, хавфнинг урта даражаси, хавфнинг юкори даражаси
17. Хавфнинг юкори даражасида тиббий бригада хамширанинг тактикаси
Зудлик билан тез ёрдамга мурожаат этиши зарур
18. Хавфнинг урта даражаси аникланганда патронаж хамшира кандай харакатларни амалга оширади.
Оилани биргаликда олиб бориш ва куллаб кувватлаш учун режа тузади, ЭКО картани тузиб бригадани жалб килган холда муаммони бартараф этади
Сураганлар учун.
ОЛИЙ ТОИФА саволларида бор👆
КАНАЛГА ХАМКАСБЛАРИНГИЗНИ ХАМ ТАКЛИФ КИЛИНГ 👇
2-1 ва ОЛИЙ ТОИФА САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР ТАШЛАБ БОРАМИЗ 👇
👉
@patronajlar_uz