Ижтимоий Инспекциянинг Самарқанд вилояти бошқармаси тамониданПастдарғом тумани аҳолиси учун “Гўзалкент” маҳалласида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Қабул давомида туманнинг “Гўзалкент”, “Олтиқаҳрамон”, “Мустақиллик”, “Ошиқ ота”, “Эсабой”, “Тўқбой”, “Олмазор”, “Навруз”, “Гумбаз”, “Бахшибойи” МФЙ, “Баҳор”, “Чортут”, “Сазағон”, “Буюк турон” “Тўртайғир” МФЙларидан 50 нафардан ортиқ фуқаролар ижтимоий масалаларга оид мурожаатлари билан иштирок этди. Аҳолининг мурожаатлари қабул қилиниши билан бирга ижтимоий ҳимояга оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун моҳияти, соҳага оид ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.
ПастДарғомликлар каналига обуна булинг!https://t.me/+PPfpeLSoP_1hM2Zi