ҲАЗРАТИ ЗАҲРО (с.а.) ГА БАҒИШЛОВ(
Марҳум устозимиз Баҳодир Карбалоий Забиҳзода)
Расул вафотидан сўнг ҳазрати Заҳро танҳо.
Ҳам кундузи ҳам кеча йиғлар деб: Ё абато!
Мазлума Заҳро, мазлума Заҳро!
Мадина аҳли қўймас тутсин отага азо.
Пайғамбар вафот қилиб ҳамма бўлди бевафо.
Ҳали Расул қораси бадандан ечилган йўқ.
Уммат қилган ишлари мисли отилган бир ўқ.
Бостириб келишдилар, урдилар эшик тақ-тақ.
Ўт қўйдилар эшикка дўғ уриб қизга ноҳақ.
Бу эшикда пайғамбар ҳар кун берарди салом.
Дерди: Бу Аҳли байтим, айтиб уларни ном-ном.
Фарзандлар Ҳасан, Ҳусейн, кавсар соҳиби Заҳро.
Лаа фата илла Али, Тенгсиз Али Муртазо.
Аммо энди қолмади аҳли байтига ҳурмат.
Ҳақдан талаб қиларлар ноҳаққа қилсин байъат.
Заҳро дер: Тинч қўйинглар! Бу хонадон азода.
Ноласин тинглар фақат малоиклар самода.
Очилмаган эшикка ҳужум қилди адовват.
Эшику девор аро қолди нуру адолат.
Паҳлу бўлиб шикаста, шаҳид ўлди Мўҳсини.
Фарзанд қолиб қон ичра, аямас душман уни.
Ҳатто шундай ҳол ила Заҳро қилмас шикоят.
Васиятга амал бу – қилар имом ҳимоят!
Али қўли арқонда, боғланганда икки қўл.
Танобни қўймас Заҳро. Душманга ёпади йўл.
Олар яна қўлига ҳазрати Заҳро зарбат.
Йиқилар ер юзига. Борми бундай мусибат?
Бадандаги ярадан Алида йўқ ҳеч хабар.
Билса дунё доғитар фотиҳе жангге Хайбар.
Ҳамсар Алига қараб қилди васият Заҳро.
Ҳеч кимга берманг хабар, ўқинг жанозам танҳо.
Бевафо бу умматдан ҳаёт бўлди дод-бедод.
Тирикликда қадрим йўқ, жанозам бўлмайди шод.
Бериб ғусл ўзингиз, ўранг кафан либосим.
Кечаси дафн айланг, бу сўнгги зору оҳим.
Йиғлатманг ҳеч Ҳусейним, ёш тўкмасин Мужтабо.
Қўлланг Зайнабни доим, олдида бор Карбало.
Аммо берганда ғусл Заҳрога Али Ҳайдар,
Йиғлади шери Худо топиб ярадан хабар.
Шаҳид онаси учун йиғлар Ҳусейн зору-зор.
Она олган зарбани кўрган Ҳасан бўлиб хор.
Али дейди: Болалар, баланд овоз йиғламанг!
Ҳеч билмасин Мадина, она рўҳи бўлар танг.
Гўдак Зайнаб Алига дил оғритиб айтади.
Жавоб беринг отажон, онам қачон қайтади?
Ғусл бериб ёрига, кафанпўш ўзи айлар.
Бу қандайин мусибат, бу не кўргилик Аллоҳ!
Омонатингни энди қабул қил Расулаллоҳ.
Қовурғасин синдирди сендан кейинги уммат.
Мўҳсини бўлди шаҳид, Заҳро кўрмади роҳат.
Энди ўзинг қабул эт, сенсан соҳиби жаннат.
Кавсардир бу жаннатда Заҳро учун бир раҳмат.
Қўлимиз узилмасин Заҳродан икки дунё.
Кавсаридан сув ичиш ато эт бизга Аллоҳ!
Ғазаб қилса Фотима, ғазаб қилгайдир Аллоҳ.
Гар рози бўлса Заҳро, розидир ундан Худо.
Аллоҳ устозимизни ўз раҳматига олган бўлсин!@panjob_masjidi