МЕН СИЗЛАРГА НИМА ДЕГАНДИМ АХИР!!!
01 571 SAV авторақами биржа орқали сотилмаган, уни сотиб олган фуқаро эса авторақам учун 220 миллион сўм тўламаган, дейишяпти
Куни кеча 01 571 SAV авторақами 220 миллион сўмга сотилгани, уни сотиб олган шахс рақамни Malibu’га таққани ҳақида хабарлар
пайдо бўлганди . Авторақамлар аукционга қўйиладиган
Avtoraqam.uzex.uz ресурси эгаси Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси эса «Онлайн аукционда бундай рақам сотилмаган!»,
деяпти.
Биржа матбуот хизматининг тушунтиришича, онлайн аукционда фақат I, IA, III, IIIA типидаги авторақамлар, оширилган тўлов ставкалари бўйича сотилади, 01 571 SAV авторақами эса бундай тоифага мансуб эмас. Шу сабабли, биржа матбуот хизматининг алоҳида қайд этишича,
«тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга зид».
Айни вақтда биржа вакиллари Malibu’га 01 571 SAV авторақамини таққан фуқаро бу рақамни одатдагидан қимматроққа сотиб олган бўлиши мумкинлигини ҳам айтмаган. «Харидоргир авторақамлар оширилган тўлов ставкалари бўйича берилиши мумкин. Бунинг учун фуқаролар доимий прописка қилинган жойидаги ҳудудий давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига ариза билан мурожаат қилишлари керак», — дейилади биржа ахборотида. Шунда ҳам унинг нархи энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан — 25 январь ҳолатига кўра, 30,4 миллион сўмдан ошиб кетмаслиги керак.
«‘ЎзРТХБ’ ОАВ вакиллари ва блогерларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди», — дейилади биржа ахбороти охирида. Хўп.
https://t.me/joinchat/AAAAAE446ODR2dzPj1nZ2w