OYBEK YUSUF || ijodi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Бу коинотдаги ҳар не борки Аллоҳнинг хоҳиш-истаги билан дунёга келади. Биргина ЯРАЛ билан СЎЗ пайдо бўлди. Ёзганларимиз ҳам, ёзаётганларимиз ҳам ва ёзмоқчи бўлганларимиз ҳам бари Тангрининг буйруғи ила олам юзини кўрмоқдадир. ✍️ Ойбек ЮСУФ

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Турли хил телеграм гуруҳларга одам қўшадиган танишларимга ҳеч тушунмайманда. Бундан уларга нима наф?! Гуруҳларга қўшишларига қарши эмасман, аммо кирган инсон у ердан қандайдир фойдали маълумот олиши керак. Шуни ҳисобга олган ҳолда одам қўшишса нур устига аъло нур бўларди. Ушбу гуруҳдан на моддий, на маънавий бирор нарса олиб бўлади. Энг ачинарлиси, гуруҳ номининг ўзи кулгили. Кишининг исми фамилияси билан очилган гуруҳда ўша инсоннинг шахсини нотўғри ёзилгани у одамнинг устидан кулиш у ёқда турсин, шу киши шахсига хақоратдир.
Мени турли хил телеграм гуруҳларга қўшадиган танишларимга битта илтимос: у гуруҳнинг менга фойдаси тегмаса қўшманг!

П/С:. Тўғри, баъзан мен ҳам гуруҳларга одам қўшаман, бироқ бўлар-бўлмас, одамнинг вақтини ва МБини оладиган гуруҳларга эмас.


Forward from: Ma'murjon ERGASHEV
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
TANIQLI TELEBOSHLOVCHI BO'LISH ISTAGI BORMI? (video)

⚡️Faqat bir kun!!!
🎓Orzular sari qadam tashla!
🗓25-iyul. Soat 10:00da
⚫️CREATIVE REPORTER seni kutmoqda!
🎬KASTINGDA ishtirok et!
📺Teleboshlovchi bo‘lish orzuyingni amalga oshir!

🏛 Manzil: Namangan shahri, Boburshoh ko‘chasi, 107-uy.
🎯 Mo‘ljal: "Tamanno" restorani ro‘parasi
📲 Aloqa raqami: +998993233131

🌐 namangan24.uz saytini kuzatib boring!
Kanalga ulanish:
👉 @namanganim24 👈


АРМОН БЎЛГАН ОРЗУЛАРИ ҚАЙЛАРДАСИЗ?!

«Мани онамга ҳаммани ҳаваси келади,
Чунки мандақа қиз фақат онамда бор.
Ҳали кун келади, қайнонамга ҳам ҳамма ҳавас қилади,
Чунки мандақа келин фақат уларда бўлади»

Ушбу сўзлар курсдошимнинг айтганлари экан. Телеграм профилида ёзилган. Афсуски орзулари армонга айланди.
Номерига телефон қилиб ҳол-аҳвол сўрасаму, гўшакни кўтариб «Яхшимисиз, курсдош» деса. Афсус, бундай бўлмайди энди... 😔


Ҳаёт бешафқат десалар, парво қилмасдим. Рост экан. Қариндош, яқинлар, дўст, таниш-билишлардан жудо бўлиш ҳар кимнинг бошида бор. Тўғри, аввал ҳам яқинларимдан айрилганман. Балки ёш бўлганлигим учун менга унча билинмагандир, аммо бу сафарги йўқотиш ҳаётимдаги энг ачинарлиларидан бири бўлди. Оз бўлсада, 2 йил бир олийгоҳда таҳсил олган курсдош қиз бугун бизларни тарк этди (Қанийди бу туш бўлса). Биргаликдаги яхши хотиралар кўп. Қалбимда сўнмас нур каби қолади, бу аниқ.
Курсдошим Кумуш чиройли, оқила, яхши дўст, яхши ҳамроҳ, муҳими яхши инсон эди.
Бу дунёнинг гули эдинг, энди у дунёнинг ҳури бўл.
Ин Ша Аллоҳ, Охиратинг обод, жойинг фирдавс жаннатларида бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому Алайкум, Арафа куни ва кириб келаётган Ийди Қурбон байрами муборак бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#эврика

Қилган айбингни виждонингдан сўра, агар жавоб келмаса, ё айбинг йўқ, ёки виждонинг. 🔥


#ҳаётий

Жуда кўп қизлар билан гаплашадигандек кўринган йигит аслида ҳеч ким билан гаплашмайди. Ўзимдан мисол...)))

@oybek_yusuf


#love

Каналда севган қизим бор экан🤕

пффффффф

@oybek_yusuf


* * * *

Муҳаббатга асир бўлган ошиқларнинг кулбаси — юракдир.

✍ Ойбек ЮСУПОВ


#тонг_ўйлари

Севгини рад этмоқлик, ўзининг бахт эшикларини ўзи ёпмоқликдир.

✍ Ойбек ЮСУПОВ


* * * *
Инсоннинг тарихи эмас, келажаги аҳамиятли деб ўйлардим. Мутлақо нотўғри экан. Лагандаги таомга бир марта қўл чўзган киши, яна татиб кўришни хоҳлайвераркар. 🔥

✍ Ойбек ЮСУПОВ


Ортга йўл бор, қайтиш йўқ...


#аччиқ_ҳақиқат

У ҳаммасини тушуниб етган пайтда, мен унинг ҳаётидан бутунлай кетиб бўлгандим. 🔥


#тонг_ўйлари

Муҳаббат икки ҳолатда пайдо бўлади. Бири меҳр ортидан, иккинчиси ҳирс.

Ойбек ЮСУПОВ


#бахт

«Сизни севаман» деганингизда «Мен ҳам» деб чин қалбдан айтадиган жуфтингиз бўлиши — бахт.

✍ Ойбек ЮСУФ


Шунча ишдан кейин ҳам кўзингизга кулиб қараб турсаю, сиз унинг нигоҳларига ақалли бир марта қарай олмасангиз...
Сизга салом берсаю, унга алик олишни истамасангиз...
Айб унда бўлсаю, ўзингизни айбдордек ҳис этсангиз — буларнинг ҳаммаси эр киши учун азоб.
Энг оғриқлиси, унга яна имкон берсангизу, ишончингизни суиистеъмол қилса...
Ҳаммасидан ана шунда ҳам уни севсангиз... Додингизни кимга айтишни билмай қоларкансиз.
🔥


ОАВга босим ўтказган амалдорларга жавобгарлик кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади.
Давлат раҳбари жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган соҳа ходимларига мамлакат тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик билдирган.
“Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан оммавий ахборот воситалари ижодий фаолиятига тўсқинлик қилиш, цензура ўрнатиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва зарур техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни назарда тутадиган моддаларни кучайтириш лозим”, - дейилган табрик матнида.


#Мақола
#27_июнь
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни

УСТОЗЛАРГА ТАШАККУР!

Инсоннинг ўсиб-улғайиши, камол топишида устоз-мураббийларнинг ўрни беқиёс. Яшаш учун сув ва ҳаво қанчалик керак бўлса, кишининг жамиятга нафи тегадиган бир шахс бўлиб етишишида УСТОЗ деб аталмиш улуғ зотнинг аҳамияти ҳам худди шу кабидир.
Ҳозирда йигирма бир ёшдаман. Мактабни олтин медаль билан тамомлаб, биринчи йилиёқ талабалик бахтига мушарраф бўлдим. Бунгача бўлган давр мобайнида ҳам озми-кўпми бир қанча ютуқларни қўлга киритдим. Туманда, вилоятда ўтказилган бир қатор танловларда фаол иштирок этиб, муваффақиятларга эришдим. Мактабда ўқиб юрган кезларимда «Ҳаётга чақириқ» номли шеърий тўпламим нашр этилди. Кўплаб босма ҳамда интернет нашрларида мақолаларим эълон қилинди. Боқий Мирзо, Оташ Холмирзаев, Носиржон Деҳқонов, Исроилжон Юсупов, Дилбар Ҳайдарова, Шаҳноза Баёзова ҳамда бошқа ижодкор-устозларим сабаб журналистикага қизиқишим ортди ва уларнинг беминнат кўмаги ила бу соҳа томон одимладим. Журналист касбини танлашимга Носиржон Деҳқонов сабаб бўлган десам, хато бўлмайди. Устозни бундан 3-4 йил аввал таниганман. Илк ёзган мақола, ҳикояларим газета юзини кўришида бу инсоннинг ҳиссаси кўп. Айниқса, «Журналист бир жойда қандайдир муаммо кўрдими, бефарқ ўтиб кетишга хаққи йўқ. Масалан, кўчада ичимлик суви қувури бузилиб, ҳамма жойни тартибсиз ҳолга келтирган. Журналист бу ҳолатга кўз юмиб эмас, касби тақозоси билан ҳам мазкур масала ечимига эътибор қаратиши, сабабларини ўрганиши ҳамда мутасаддиларга хабар бериб, ҳолатни ижобий томонга ўзгартириши шарт. Бу иш унга қандайдир моддий манфаат келтирмаслиги мумкин, аммо халққа катта ёрдам. Ўз навбатида зиммасидаги вазифасини адо этган ҳисобланади. Агар жимгина ўтиб кетадиган бўлса, гарчанд бу соҳада салмоқли муваффақиятларга
эришган бўлсин, бари бесамар. Журналист халқ манфаатини ўз манфаатидан устун қўювчи жамиятнинг алоҳида бир қатламидир»
– деган сўзлари ҳалигача қулоғим остида ҳозир айтилгандек жаранглайди.
— «Одамлар орасида «Танганинг икки томони бор» деган нақл бор. Аммо журналист танганинг учинчи томонини ҳам кўра билиши лозим. Масалага ойдинлик киритишда холис, шаффоф ва албатта, ҳаққоний йўндашиши шарт. Бу — унинг бурчи» - деган эди шоир, ёзувчи, ўткир қалам соҳиби Боқий Мирзо илк учрашувда. Устознинг ҳикматга бой тавсияси хотирамга муҳрланган.
Тақдир мени ўз касбига садоқатли, барчага яхшилик истайдиган, жонкуяр, оқкўнгил инсонлар билан топиш-
тирганидан бахтлиман. 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан шундай ютуқларга эришишимга, жамиятнинг бир аъзоси сифатида етишишимда меҳнати сингган устозларимга чексиз миннатдорлик билдираман.

Ойбек ЮСУПОВ,
Қорақалпоқ давлат университети журналистика факультети талабаси

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 50(19773)-сони (2021 йил 26 июнь)


27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!

Бугунги байрам муносабати билан барча электрон ва босма, онлайн ҳамда анъанавий ОАВ ходимларини, нашриёт ва матбаачиларни, журналист, оператор ва монтажчиларни касб байрами билан табриклайман. Иш жараёнларида муваффақият, зафар ва омад ҳамроҳингиз бўлсин. Соҳада улкан ютуқларни қўлга киритиб, юрт ва жамият ривожи йўлида ўз хиссангизни қўшишингизда Аллоҳ мададкор бўлсин.

Ойбек ЮСУПОВ

20 last posts shown.

30

subscribers
Channel statistics