Ромитан УЗ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ромитан туманидаги энг сўнгги ишончли янгилик ва хабарларни бизда кузатинг!
Реклама учун: @bekhhzodbek

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


КЕЧ УКЛАШ – ЮРАК УЧУН ХАВФЛИ

Олимлар кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширишини аниқлашди

Ярим тундан кейин ухлаш – юрак хасталикларига чалиниш эҳтимолини 25% га оширади

Энг хавфсиз уйқу вақти: 22:00 – 23:00

@oromitanuz


Кейинги ҳафтада ҳарорат кескин -9 даражагача пасайиши кутилмоқда

24–27 феврал кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари –9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.

@oromitanuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟢Ромитан туман тиббиёт бирлашмасида "Ҳамшира-2025" кўрик танлови ўтказилди ҳамда ғолиб ҳамшира кўрик танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди

@oromitanuz


Маст ҳолда рулга ўтирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

@oromitanuz


Эндиликда жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Жарима балли тизим ишга тушмоқда. Президент янги қонун имзолади.


Унга кўра йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

➖Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


@oromitanuz


🎉 Уй олиб, совғасига Кобальт автомобилини қўлга киритинг

Бу имкониятни сизга Файзли турар-жой мажмуаси беради

Биз сизни 27 февраль соат 20:00 да бўлиб ўтадиган тақдимотимизга таклиф қиламиз

Сиз бу тақдимотда қатнашиш орқали Уйларни БЕПУЛ ремонт билан харид қилиш имкониятига ва Кобальт автомобилни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз

Тақдимот ёпиқ Telegram каналда бўлиб ўтади, бундай имкониятни қўлдан бой бермаслик учун ҳозироқ ёпиқ Telegram каналга обуна бўлишни унутманг

Ёпиқ Telegram канал ҳаволаси: https://t.me/+mFL6O8lC838yN2Vi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Вақт оз қолмоқда: Россиядаги нолегал мигрантлар ўз мақомини қандай қонунийлаштириши мумкин?

Россия ҳукумати мамлакат ҳудудидаги хорижликларга 2025 йил 30 апрелгача ўз мақомини қонунийлаштириш учун муҳлат берган. Ўзбекистон Миграция агентлиги РФдаги ватандошлар учун мақомини легаллаштириш ва патент олиш бўйича қўлланма-видеони тақдим этди.

Зарур ҳаволалар:
👉 “Назорат қилинадиган шахслар реестри"дан ҳолатингизни текшириш

👉 Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш

@oromitanuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳайдовчилар орасида кўп бериладиган савол: Светофорда яшил милтилловчи ишора ёнганидан кейин ёнувчи сариқ ишорада харакатни давом эттириш жаримага сабаб бўладими?

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, 🚦светофорнинг доирали ишоралари қуйидаги маънони билдиради:

📍 яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради;

✅ милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради;

✅ яшил ишора ўчишига сонияларда қанча вақт қолганлиги ҳақида ахборот бериш учун рақамли табло қўлланилиши мумкин;

✅ сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди, ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;

✅ милтилловчи сариқ ишора ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради;

✅ қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди;

✅ қизил ва сариқ ишораларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатланишни тақиқлайди ва кўп ўтмай яшил ишора ёниши ҳақида ахборот беради.


@oromitanuz


Оббоо, сепкилли холаме

Ҳамма нарсани кутиш мумкин бўлган замонда, фолбинларга лицензия берилишини ҳам кутиш мумкин. Балки, беришгандир. Қаловини топсанг, қор ёғади-ку, ахир!..

@oromitanuz


Forward from: ISHONCH do‘konlari
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💥 Siz sevgan texnikalar aksiyada!

Issiqqina oshxonada yangi, sifatli texnika bilan taom tayyorlash zarikarli ish emas haqiqiy maroqli mashg‘ulotga aylanadi.

✔️ Oshxonada yaxshi vaqt o‘tkazishingiz uchun kerakli texnikalarni ISHONCHdan katta chegirma yoki bonuslar bilan xarid qiling!

Бирюса — 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS
Ferre — 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS
Ideal — 15% CHEGIRMA yoki 25% BONUS
Isitkichlar — 25% CHEGIRMA yoki 30% BONUS


Aksiya 1-fevraldan amal qiladi!
Sizni ISHONCHda kutib qolamiz! 😊

Batafsil:
📞 +998735152222
@ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Maydalashmasdan, barcha smartfonlarga 18-21-fevral kunlari 20% CHEGIRMA yoki 25% BONUS e'lon qildik! Undan tashqari qimmatbaxo savg'alarga shunchaki ega bo'ling.
4 million va undan ortiqga maxsulot xarid qilib ajoyib baraban o'yinimiz ishtirokchisiga aylaning

Endiyam ISHONCHga kelmasangiz bo'lmaydi. Tel:+998941240002

@oromitanuz


#Диққат

❗️Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.


@oromitanuz


Наршахийнинг "Бухоро тарихи" асаридан иқтибос келтираман:
"Ромитан катта бир кўҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ бўлиб, Бухородан қадимийроқдир. Баъзи манбаларда бу қишлоқни Бухоро деб атаганлар. Ромитанда қадимда ҳукмдорлар турар жойлари бўлган. Бухоро шаҳри вужудга келгандан сўнг улар Ромитанда фақатгина қиш фаслида яшаганлар."

Мана шу расмлардаги шаҳар харобаси Наршахий тилга олган жой - Ромитан қалъаси (қўрғони) харобалари, кимдир археологик тадқиқотларни бошлаган 15-20 йил олдин, шаҳар харобасининг фақат устки қисми очилган, лекин археологик ишлар охирига етказилмаган, қазилган жойлар усти бирор нарса билан беркитилмаган, бутунлай қаровсиз ҳолатда, ёмғир-қор бориб-бориб бу ёдгорликни тупроққа айлантиради, ундан кўра тинчгина тупроқни остида тургани яхши эди.

Расмларни ёзда ўзим олганман.

Маълумот Нажмиддин Рўзиевнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.


Шу жойни кўрганлар нечтамиз?

Ҳеч бўлмаса узоқдан кўзи тушганлар борми?

@oromitanuz

5.1k 0 36 26 118

Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.

3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

@oromitanuz


Бухорода 50 га яқин «заправка» ўзаро тил бириктириб, нархларни сунъий равишда оширгани аниқланди

Бухоро вилоятидаги 47 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида нархларни сунъий равишда ошириш ҳисобига асоссиз даромад олингани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, қўмитанинг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар давомида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 м³ сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлсада, 2024 йилнинг 7-9 декабрь кунлари 1 м³ газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача ошгани аниқланган.

Ҳудудий бошқарма томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар билан бир вақтда ёки кетма-кетликда сиқилган газ нархини чакана савдода сунъий тарзда ошириш орқали рақобатга қарши келишувлар ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларга иштирок этганлик аломатлари бўйича 85 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида тегишли тартибда ўрганиш ишлари ўтказилган.

Олиб борилган ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги 47 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида фаолият юритаётган 44 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархни сунъий тарзда ошириш учун индивидуал иқтисодий сабаблар, умумий ташқи омиллар мавжуд бўлмаган ҳолатда, харажатларга зарурат бўлмасада, нархларни бир вақтда ёки кетма-кетликда ошириб (нархларни ошириш даври: 2024 йил 5 декабрдан — 13 декабрга қадар) истеъмолчиларга сотиш орқали асоссиз даромад олиш ҳолатлари аниқланган.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан 44 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларининг талаблари бузилиш аломатлари билан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Таъкидланишича, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

@oromitanuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алимент тўлови қайси ҳолларда давлат томонидан тўлаб берилади?

Давлат томонидан тўланган сумма қайтариладими?

@oromitanuz


Forward from: Buxoro 24 | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нуроталик рассом бир вақтнинг ўзида қўл ва оёқлари билан «Манчестер Сити» футбол клуби аъзолари, жумладан, Абдуқодир Ҳусановнинг суратини чизди

Инглиз клуби ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда унинг ижод намунасини намойиш этди.

👉 Каналга уланиш 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сумалак сезони учун ажойиб қурилма😄

Қариндошлар билан сумалак қилганда керакли нарса экан👍

Яқинларга улашинг.

@oromitanuz

10.5k 0 260 11 31

Хожа Азизон зиёратгоҳи 2009 йил.

@oromitanuz

5.2k 0 10 12 32
20 last posts shown.