— Яхшимисан? — Аюбнинг овозида ҳам меҳр, ҳам хавотир бор эди.
— Сизни жуда соғингандим, — Муяссарнинг кўзларидан бир томчи ёш думалади. Аюб уни бағрига босар экан,
— Бу нима? — қўлига теккан иссиққина суюқликка қаради. — Ҳайвон, — қуролини энди чиқариб отмоқчи бўлди, лекин улгурмади. Игор иккаласини ҳам куч билан итариб қочиб кетди.— Ҳозир, — Аюб Муяссарни даст кўтардию палатадан чиқди, — ким бор, ёрдам беринглар, — йўлак бўйлаб кетар экан, бор овозда бақирди. Шифохонанинг бу томонига одам унча ўтмаганлиги боис унинг овозини ҳеч ким эшитмади. Аюб Муяссар кўтариб кетар экан, Муяссарнинг кўзлари юмилиб - юмилиб кетар, аммо, Аюбни яна кўра олмасликдан қўрққани учунми юмишни истамасди. — Озгина чида, — Аюб ниҳоят, шифохонанинг гавжум жойига ўтди. — Ким бор, ёрдам беринглар, — унинг овозини эшитишлари билан ҳамширалар тезда келиб, Муяссарни уни қўлидан олиб кириб кетишди. Аюб тоқацизланганча уёқдан - буёққа бориб келар экан,
— Ака, — Санамнинг овози эшитилди. Аюб овоз келган тарафга қарар экан, ўзига арвоҳни кўргандек юзлари оппоқ бўлиб қараб турган Санамга кўзи тушиши билан,
— Фақат ҳозир эмас, — деганча келиб синглисини бағрига босиб, — Кейин ҳаммасини бафуржа тушунтириб бераман, — деди.
— Хўп, — Санам ортиқча сиқувга олишни истамади. — Ҳалиги келинойим, — Санам энди гап бошлаганди,
— Уни ичкарига олиб кириб кетишди, — Аюб бўлган воқеани қисқа қилиб гапирди.
— Нимааа? — Санамнинг кўзлари катта - катта бўлиб кетди. — Ака сиз бунга қандай йўл қўйдингиз?
—Санам, ҳозир буни вақти эмас, — Аюб асабийлашганча гапирар экан, ўзини қўйгани жой топа олмасди.
* * *
— Сен нималар деяпсан? — Улуғбек Санжар акага менсимагандек қараркан, — эр кўрган жувон қизингни мени қўйнимга солиб қўймоқчимисан? — масхара қилгандек кулимсираркан, агар билсанг энди ўша қизингни бир кечага тўшагимга ҳам яқинлаштирмайман. Биласан, мен фақат биринчи бўлишга ўрганганман. Хўп, таклиф қилганинг учунгина рози бўлишим мумкин. Унда ҳам бир шарт билан. Қизинг уйимда юради. У билан никоҳимиз бўлмайди. На шаръий, на қонуний. Бирда - бирда зериксам овунчоғим бўлиб юради. Лекин, сен билан ҳамкорлик қилмайман.
— Пасткаш, — Санжар ака Улуғбекнинг ёқасидан оларкан, — эркак кишидан лафз бўлиши керак.
— Қўйсангчи, — Улуғбек Санжар аканинг қўлларини силтаб ташларкан, — бу гапларинг кўнглимни айнитяпти.
— Сен қанақа одамсан?
— Ким гапирса ҳам сен гапирма одамгарчилик ҳақида, — бу сафар Улуғбек бироз жаҳл билан гапираркан, — шукр қил сени касринг фарзандларинга урмаяпти. Менга қизингни умуман кераги йўқ. Хотинларим етарли. Энди эса бу ердан яхшиликча жўна. Акс ҳолда йигитларим ахлатдек кўчага олиб чиқиб ташлашади, — Улуғбек гапларидан кейин Санжар ака ғазабдан қизарганча чиқиб кетди.
— Сен бўлмасанг бошқасини топаман ва сени йўқ қиламан, — дея машинага ўтирди. Машинани ўт олдириб кўз остига олиб қўйган яна битта номзодиникига йўл олди. Аммо, манзилига етиб бора олмади. Негаки, катта йўлга чиқар - чиқмас ўнг томондан катта тезликда келаётган автомобил билан тўқнашиб кетди.Юсуф ойисидан хабар олиб эндигина чиқаётганди, унга дадаси автоҳалокатга учраганини хабар беришди. Тезда шифохонага етиб келди. Аюб билан Муяссардан хабар кутаётган Санам шифохонага ўзгача хавотир билан кириб келган Юсуфни кўриши билан ёнига келди.
— Юсуф ака аҳволингиз яхшими?
— Санам кейин гаплашамиз, — дедию ҳамширадан дадаси ҳақида сўраш кетди. Санам ҳеч нимага тушунмаганча қолаверди. Бу орада доктор чиқиб, Муяссарнинг аҳволи яхшилигини, жароҳати унчалик жиддий эмаслигини айтди.
— Бола яхшими? — Аюб аёлининг аҳволини билгач фарзанди ҳақида сўради. — Унга ҳеч қандай хавф йўқми?
— Йўқ, ҳаммаси яхши, — доктор уларни кўнглини ҳотиржам қилиб кетди.
— Ўзинга шукур Аллоҳим, —Аюб хурсанд бўлганча ўриндиқлардан бирига ўтирар экан, Санамга кўзи тушди. — Ҳа нима? — ўзига ҳайрон қараб турган синглисидан сўради.