Orifon.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги «Хўжа Исмат» жомеъ масжидининг "orifon.uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали. Бош имом-хатиб: Салоҳиддин Гадоев.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


БАЛОЛАРДАН ПАНОҲ СЎРАШ!!!

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

Раббим меҳрибондир,Ўзи.барча офатлардан асрасин...

РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН   16--ЯНВАРЬ   ПАЙШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 6,12.  ИФТОР.  17-- 23.
БУХОРО ВИЛ  С. 6,25.ИФТОР.  17,45.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


1.Уммат аввал етакчи эди, чунки Қуръон ва суннат ҳаёт дастури эди, амалда эди. Энди эса ҳаммаси тилда бўлиб қолди...

2.Дарсликларга диний таълимни қўшиш,ҳар қандай таълимни мажбурламасдан болаларнинг қизиқишлари билан ўртоқлашиб, уларни қизиқтириб олиб бориш...

3.Яшашдан  мақсад ҳар бир ишда тавҳидни кўтариб юриш, яъни ҳар бир амални Аллоҳнинг розилиги учун бажаришим.

4. Коррупцияни...

5.Ўзгалар эмас, ўзининг камчилик хатолари билан машғул бўлишлик...

6.Кўпроқ илм ол, Қуръон ёдла... деган бўлардим.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


УЛУҒ ДАРЁНИ БОШЛАБ КЕЛ...

* بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ *

Келар бўлсанг, менга, эй дўст,
дили донони бошлаб кел,
Сўник ғофилни дуч қилма,
асл шайдони бошлаб кел!

Фалак, менга келар бўлсанг,
ҳама сайёралар қолсин,
Тун – ой, кундуз – қуёш, тонглар
ёниқ зуҳрони бошлаб кел!

Кўлу кўлмакни бахш айла
кўлу кўлмак фидосига,
Менга, эй ёр, улуғ уммон,
улуғ дарёни бошлаб кел!

Куну тундан насибам бер:
ато эт энг узун кундуз,
Сиридан энг узун кеча –
шаби Ялдони бошлаб кел.

Жаҳонда бахтга тўйганлар
манга дўст бўлмаги мушкул,
Манга ишқ ичра хор бўлган
дали, расвони бошлаб кел!

Санга бўлсин бу ирфонда
бари ашрофу аъёнлар,
Манга, эй дўст, дили султон,
руҳи подшони бошлаб кел!

Неча кенг дашту саҳрони
дили торларга тортиқ эт,
Манга ул Карбало янглиғ
буюк саҳрони бошлаб кел!

Рафиқ ўлмас муҳаббатда,
жунунда ҳиммати пастлар,
Ол-эй дўст, қитъалар – санга,
манга дунёни бошлаб кел!

Чала дўсту чала душман,
чала ул марду номардинг,
Менга қалби салим бир дўст,
етук барнони бошлаб кел!

Бисотда битта жоним бор,
уни мен Сенга бахш этдим,
Ҳудудсиз раҳматинг бирла
дари уқбони бошлаб кел!

Қиёмат кун Раҳим Раббим
ки, шояд раҳм этиб, поклаб,
Буюрса хос малакларга:
“Манга Мирзони бошлаб кел!..”

УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
Чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдуллоҳ
ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади».

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси:
«Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!»

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


ДУО!!!!

Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз  бўлса
ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء  وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء  وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء  بِيَدِكَ الْـخَيْـر  إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا  تُعْطِي مَنْ تَشَاء  مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман с
иваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга  Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН   15--ЯНВАРЬ   ЧОРШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 6,12.  ИФТОР.  17-- 22.
БУХОРО ВИЛ  С. 6,25.ИФТОР.  17,45.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Изоҳсиз… ЭНДИ БИЗ ЎЗ АҲВОЛИМИЗГА НАЗАР СОЛАЙЛИК. БАЬЗИ ТЎЙ--МАРАКАЛАРДАГИ ШАЙТОНИЙ МУСИҚАЛАРГА. АЛЛОҲ ЎЗИ ИСЛОҲ ҚИЛСИН.!!!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

5.3k 0 165 1 15

Ғурурланишнинг зарари

Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир-оқибат куфр келтириб ҳалокат топган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

«Ҳикматлар чашмаси»дан.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


БУХОРОГА ТЕГМАНГ, БИРОДАР!

Бухоро бу, "Жаннатул маъво",
Юрсанг, қалбинг бир ҳис сезади.
Бухоро бу," Қуббатул аъло",
Ҳар қадамда руҳлар кезади.

Бунда пок бўл, калиманг қайтар,
"Ла илаҳа иллааллоҳ!"де.
Мадад сўра яратган Зотдан,
"Сенда қувват,сендан паноҳ" де.

...Бу тупроққа бош эгган хонлар,
Соҳибқирон тушган отидан.
Бухорони тавоф айлаган,
Бўлса ҳамки кимнинг зотидан

Сирли шаҳар, сеҳрли эшик,
Очилмайди,тилсим осонга.
Боҳарзийга пешхезлик қилгач,
Бало етди, чингизий хонга.

Бу нур маскан, илоҳий гўша,
Таърифига йўқдир ниҳоя.
Фохира! деб ном бермиш Расул,
Аллоҳ ўзи қилур ҳимоя.

...Бухорони писанд этмаслар,
Зар кийди,сўнг ялонғоч бўлди.
Нон-тузин қадрига етмаслар,
Аввал тўйиб, сўнгра оч ўлди.

...Араб, муғул,оқпошшо-бари,
Бу заминга келиб етдилар.
Таладилар,хўрладилар, лек,
Ва охири ташлаб кетдилар.

...Бухоро бу "Қуббатул ислом",
Бухоро бу "Қалъаи иймон".
Боболарнинг номуси янглиғ,
Туғдек мағрур, минори Калон!

Бухоро бу, о, мўъжаз Макка,
Шаҳри ирфон, шаҳри авлиё.
Дерлар, тунлар унинг бағридан,
Само узра таралар зиё...

...Бухорога яхшилик тиланг,
Дуо айланг,сокин ва аста.
Буюк шаҳар кўз ёш тўкар, жим,
Захга ботган, юраги хаста.

...Бухорога тегманг биродар,
Етти пири мудом огоҳдир.
Баҳоуддин ҳазрат нафаси,
Ёмонларга оловли чохдир.

Бухорони севинг, эгинг бош,
Тупроғини тавоф этгайсиз.
Бухорони обод этганлар,
Ҳақ васлига сўзсиз етгайсиз!

БОБОҚУЛ УСМОН.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Ватан муқаддас уни онага қиёслашади она қанчалик муьтабар бўлса  ватан ҳам худди шундай. Киндик қони тўкилган замин ватандир, уни ҳимоя этмоқ, садоқат билан хизмат қилмоқ  шарафдир. Муборак динимиз буни алоҳида эьтироф этиб қадрлайди. Пайғамбаримиз  (  САВ ) ҳадиси муборакда айтадилар:   : ИККИ КЎЗ ЭГАСИНИ ДЎЗАХ  ОТАШИ КУЙДУРМАС:  БИРИ~АЛЛОҲНИНГ АЗОБИДАН ҚЎРҚИБ ЙИҒЛАГАН КЎЗ. ИККИНЧИСИ _АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ҚЎРИҚЧИЛИК ҚИЛИБ БЕДОР БЎЛГАН КЎЗ;  ( Имом Термизий ривояти  )  Яьни ватан ҳимояси учун чегара сарҳадлари қўриқчилик қилиб бедор бўлганлардир. Аллоҳдан ватан мудофаси, тинчлиги йўлида садоқат билан  хизмат қилаётган ўғлонларга куч~қувват тилаб қоламан.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан, барча юртдошларни қутлаб қоламан. Аллоҳ юртимизни тинчлигини бардавом ва барқарор айласин. Юртимиз ҳамиша тинч бўлиб, яратган ўз паноҳи исматида асрасин!

Ҳурмат ва эҳтиром билан

Салоҳиддин Гадоев.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ.
Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда: «Менга айтган салавотингиз дуоларингизни ижобат қилади, Парвардигорингиз розилигига эриштиради, баданларингизни поклайди», - дейилган.

#салавот
(Фазилати жуда буюк бўлган салавот)
«Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи солатан анта лаҳум аҳлун ва ҳува лаҳа аҳлун».

Маъноси:
«Аллоҳим! Ҳазратимиз Муҳаммадга, уларнинг оила аъзоларига ҳам Сенга ва уларга (яъни, Пайғамбаримизга) ярашадиган тарзда салот айт».

Эрта тонгда қилган яхши тилагу дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг
@orifonuz


1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2
. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4
. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5
. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Охиратни.
ㅤㅤ
РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН   14--ЯНВАРЬ   СЕШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 6,12.  ИФТОР.  17-- 21.
БУХОРО ВИЛ  С. 6,25.ИФТОР.  17,44.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


​​ШАЙХ ЮСУФ ҲАМАДОНИЙДАН  МУБОРАК ЎГИТЛАР...

Шайхимиз муборак сўзлари билан бундай дейдилар: «Бу (тариқат) йўли ҳазрати Абу Бакр Сиддик (розияллоҳу анҳу)дан бизгача етиб келган ва киёматга қадар давом этажакдир. Шу боис барча мўминлар ва соликлар бу танлан ган йўлга эргашиши, бу хонадон билан суҳбат қуриши, уларнинг йўлига сулук этиб, улар билан бирга бўлишдан ва унсиятдан узок колмаслиги керак».

Шаҳзода Кусам ибн Аббос (Шоҳи зинда)нинг мақоми (қабри)да айтдиларки: «Кимда ким бу йўл (тариқат)га амал қилиб, унга маҳкам ёпиш са, албатта ҳамма қоронғуликлардан хотиржам бўлур ва бидъат денгизининг тўлқинидан халос бўлур».

Сўнгра менга дедиларки: «Эй Абдулхолик! Билгинки, Ҳақ йўлининг йўлчилиги, яъни сулук икки қисмдир: сулуки зоҳир ва сулуки ботин. Биринчиси, сулуки зоҳир бўлиб, у ҳар ҳолу корда илоҳий амр ва тақиқларга рио ят этиш, имкон доирасида диний мезонларни сақлаш ва нафс орзуларидан қочишдир. Ўз аъзо ларини ҳавою нафсдан сақлаб, шариат ҳудуди да муҳофаза қилишдир. Иккинчи қисм бўлган сулуки ботин эса калбни поклашга ҳаракат қилиш ва нафсоний ëмон сифатларни йўқотиш учун ғайрат сарфлашдир. Ботиний таҳорат қалбнинг Ҳақ зикри билан машғул бўлиши учун зикрда беҳад жидду жаҳд қилиш. Бу зикр тал кини дастлаб ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг қалбига, ундан Салмон Форсий га, ундан Жаъфари Содиққа, ундан Сул тон Боязид (Бастомий)га, ундан Шайх Абул Ҳасан Харақонийга, ундан буюк шайх12 Абу Али Формадий Тусийга ва ундан эса бизга кадар етиб келган».


Шундай дегач, пешин намозининг азонига қадар муборак бошларини қуйи солиб турди лар. Пешин намозини адо этгач, дедилар: «Эй дарвишлар, азиз инсонлар кўп, лекин бу силси ладаги улуғларнинг Ҳақ таоло томонидан тан ланишига сабаб, ушбу силсилада улар мукошафа ва мушоҳадада юксак шахсиятлар эдилар».

Кейин муборак юзларини бу факирга буриб, инжу таратувчи табаррук сўзлари билан дедилар: «Эй Абдулхолик, улуғ шайх Абу Али Фор мадий дунёдан охиратга риҳлат этгач¹ (ҳижрий 477/милодий 1084 йил), шариат ва тариқатда бир мушкул ишга дуч келсам, унинг руҳониятидан илтимос қилардим ва шу ондаёқ шайх ҳазрат ларининг руҳонияти у ишнинг ечимига йўл кўр сатарди. Бу йўлда буюк хожа Абу Али Форма дийдан бизга қадар етиб келган ирфон ва маъ навиятни тариқат соликларига ва Ҳақ дарго ҲИНИНГ МУҲтожларига етказяпман».Кейин муборак юзларини яна менга қаратиб, дедилар: «Эй Абдулхолик, Хожа Абу Али (Фор мадий)нинг тўртинчи халифаси бўлганим каби, сен ҳам бизнинг тўртинчи халифамиз бўлгай сан». Қарасам, кўзлари ёшга тўлиб турибди. Мен сўрадим: «Сиздан кейин ким халифа бўлғуси?» Шайх ҳазрат дедилар: «Биздан кейин ўрни мизга Хожа Абдуллоҳ Баррақий ўтади, ке йин Хожа Ҳасан Андокий, ундан кейин Хожа Аҳмад Яссавий. Хожа Аҳмад Яссавий Тур кистон диёрига кетгач, сен халифа бўласан. Албатта, ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) нинг шариати йўлида бўл ва шариат чега расидан заррача чикма, ким динга қарши мухолифлик килса, унга монеъ бўл. Аллох таоло яхшисини билур 
.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ТОНГДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР.


Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир


Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлс


Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Маъноси: Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қ

Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Маъноси: Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд а


Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қа


Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Маъноси: Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиё


Ўқилиши: Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Маъноси: Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Душанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!


Ума
р ибн Хаттоб (р.а) бундай деган:
"Пайғамбар (с.а.в)га салавот айтмагунингча қилган ҳар қандай дуоинг кўтарилмай осмон билан ер ўртасида тураверади"
. (Термизий ҳасан санад билан ривоят қилган)

#салавот
«Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад».

Маъноси:
«Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!»

Эрта тонгда қилган яхши тилаку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.

МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрл
и-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон
.
Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни к
енг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@orifonuz


Неъматларнинг энг яхшиси - ҳаракат қилиб эришилгани.
Дўстларнинг энг яхшиси - Аллоҳ таолони эслатгани.
Қалбларнинг энг нурлиси - ичида мол-дунё севгиси бўлмагани.

Абул Ҳасан Харақоний

Эй Одам фарзанди!
Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис. Аллоҳ учун қойим бўлишни канда қилма, негаки денгиз чуқур.
Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик.

Имом Ғаззолий. "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.


РЎЗА ТУТУВЧИЛАР УЧУН   13--ЯНВАРЬ   ДУШАНБА  КУНИ   САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ.
ТОШКЕНТ ВИЛ.   С. 6,12.  ИФТОР.  17-- 20.
БУХОРО ВИЛ  С. 6,25.ИФТОР.  17,43.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ЎТА ИБРАТЛИ НАСИҲАТ!!!

Салжуқ вазириМуиниддин Парвона Ҳазрати Мавлонодан ўзига насиҳат қилишларини илтимос қилди. Ҳазрат Мавлоно билан вазир ўртасида шундай мулоқот кечди:

"Эшитдим ки, Қур'он ёдлаётган экансиз?"

-"Худди шундай, Ҳазрат!"

-"Яна эшитдим ки, Шайх Садруддиндан Ҳадис ўқиётган экансиз?"

-"Тўғри, Тақсир!"

-"Сиз Аллоҳ ва Расулининг сўзини, насиҳатини қулоқга олмаганингиздан ва халқга зулм этишда давом этганингиздан кейин, мен сизга қандай ва нимани насиҳат қилайин?
Бундан кейин менинг сўзимни тинглармидингиз?"

Самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…


Аллоҳ қалб кўзимизни очиб,
Барчамизни насиҳат тингловчи ва унга амал қилгувчилардан қилсин ва икки дунё саодатига эриштирсин!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


​​Шайх Алихонтўра Соғуний раҳматуллоҳи алайҳнинг юрак қувватсизлиги ва камқонликка буюрган содда усули.

Дилшода ҳожи она шундай эслайдилар: “1970 йил. Онам (Азизапошша) юқори қон босимидан азият чекардилар. Бир куни оталарининг олдига бошлари оғриб, мазалари бўлмай борибдилар. Бувам (Алихонтўра Соғуний) онамнинг томирларини ушлаб текширибдилар. Юрагинг қуввати камайиб кетибди, дебдилар . Сўнгра буюрибдилар: - Сен қирқ кун мана шу муолажани қилгин, деб. Тадбир будир:
Ўнта янги, ишлатилмаган, тахминан, 7 смлик мих оласан. Михларни қайноқ сувда ярим соат, қирқ дақиқа қайнатиб, яхшилаб совуқ сувда ювиб, артилади. Иложи бўлса, михлар тоза мато ёки пахта билан артилади. Бир дона ўртача катталикдаги “семеринка” олма яхшилаб ювилади. Ўнта мих олманинг турли томонларидан санчиб қўйилади. Михларнинг учи олманинг иккинчи томонидан чиқиб туради. Бу ишни кечки соат еттиларда қилиб, бир идишга солиб, усти ёпиб қўйилади. Наҳорда михлар олиб ташланади. Михларини суғуриб олиб, олмани онамга берардим. Онам ўша олмани ердилар. Михларни яна қайнатиб, тозалаб, бир матога қуриши учун қўйиб қўярдим. Кечқурун яна бошқа олмага санчиб қўярдим.
Шуни онамлар қирқ кун еганлар. Сўнг бувамнинг олдиларига яна борганлар. Томирларини ушлатсалар, бувамлар: “Анча қувватга кирибсан, қизим”,-деганлар. Буни онам бувамнинг олдиларига бориб-келгандан кейин айтиб бергандилар. Энди бу камқонликка (анемияга) ҳам фойда қилади. Чунки, бунда темир кўп” .

Изоҳ:

Бунинг фойдаси: маълумки, темир моддаси организмга жуда керак. У икки ва уч валентлик бўлади. Михдаги темир уч валентлик, буни инсон танаси ўзлаштира олмайди. Уни икки валентликка ўтказиш ишини олмадаги кислоталар мукаммал бажаради ва михдаги зарур элементнинг бир қисми олмага ўтади.
Яна бир фойда: темир ошқозонга тушгани билан тўғридан-тўғри ўзи сўрилмайди.  Унга фолий кислотаси керак. Бу кислота эса, олмада бор.
Яна бир фойда: эрталаб истеъмол қилишни ҳикмати нимада? Наҳорга турганда инсонда сафро, замонавий тиббиёт бўйича ошқозон шираси (хлорид кислота) кўп бўлади. Бу кислота темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради. Хулоса: бемор темир моддасига тўйинтирилган маҳсулот истеъмол қилади. Натижада организмга темир моддаси сингади, камқонлик даволанади.
Яна бир фойда: олмада аскорбин кислотаси, яъни С витамини қон-томирлар мустаҳкамлигини таъминлайди, ҳамда иштаҳани очади.
Ундан ташқари, Ибн Сино “Юрак дорилари” рисолаларида олмани юракнинг совуқлик дориларига киритганлар.
Бу арзон, содда, халқчил усул бўлиб, ҳамма ҳам қўллаши мумкин. ТошПТИ Педиатрия кафедраси ассистенти Кулиева С. И. ўтган асрнинг 90-йилларида шу усулни кўпгина камқонлик билан азият чекувчиларга тавсия қилар эканлар. Биз у кишининг шогирди – Новиков С. А. хотираларидан ёзиб олдик. Бу киши ҳозиргача бу даволаш усулини қўллаб келар эканлар. Усуллар ўхшаб кетади: ўртача катталикдаги олмага қайнатиб тозаланган элликталик михни тиқиб қўйиб, кунига икки маҳал (эрталаб ва кечқурун), 10-15 кун давомида истеъмол қилиш (64-расмга қаранг).

"Шифоул-илал" асаридан.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Анас
ибн Молик(р.а) Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
"Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади, унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, (мартабаси) ўн пағона юқори кўтарилади".

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи афдола солаватика ъадада маълуматика ва барик ва саллим таслиман казалик».

Маъноси:
«Аллоҳим, Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласига, саҳобаларига ва барча умматига раҳматингнинг  энг афзали билан раҳмат айла. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юбор».

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин.


МЕҲРИБОН   РОББИМ!!!

Танангизни сиҳат--саломат,
Кўнгилларингизни меҳрли
-- шафқатли,
Ҳаётингизни гўзал--фаравон.

Хулқингиз расулуллоҳ хулқларидан.
Ризқингизни ке
нг ва баракотли айлаб ўзи сийласин.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


Мавлонодан олтин ўгитлар!

Баъзан нафсим менга шундай дейди: “Олдингга келиб ёмон сўзларни айтган жоҳил кишига аччиқ-аччиқ сўзласанг не бўларди?" Шунда мен нафсимга жавобан дейман: "Сўзласам нима ўзгарар эди-ю сўзламасам нима ўзгарарди?!

  Бир киши Аллоҳдан бошқа бирор кимсага эҳтиёжи йўқлигига ишонса, Аллоҳ таоло ҳам уни бошқасига муҳтож қилмай қўяди.

  Эгри оёқнинг сояси ҳам эгридир


Турк тилидан  Гўзал  Мирзаева  таржимаси.

  Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир. Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...

  Жалолиддин Румий

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz


ШЕРИЯТ...

Охират йўлида йўлдош излагил,
Ҳоли дилинг учун ҳолдош излагил.
Умрингни то хазон бўлмасин десанг,
Ёстиқдош излама, дилдош излагил.

    🌹  🌹  🌹  🌹  🌹

Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳаммаёқ зулмат, деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан.

   🌹  🌹  🌹  🌹  🌹

Фироқдан титраса тоғлар, йиғлама,
Йиғлаб хазон тўкса боғлар, йиғлама.
Аллоҳ учун мажнун, бемор, зор бўлсанг,
Тегрангда бор экан соғлар, йиғлама.

    🌹  🌹  🌹  🌹  🌹 

  Асл ғаввос бўлсанг, дурни кўргайсан,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳаммаёқ зулмат, деб шикоят қилма,
Ўзингда нур бўлса, нурни кўргайсан.

   🌹  🌹  🌹  🌹  🌹 

Полвон бўлсанг, ичда разил туйғуни енг,
Тирик дил бўл, дилни эзган қайғуни енг.
Полвон бўлсанг, нафсинг билан курашга туш,
Умринг бўйи сени енгган уйқуни енг!

  УСТОЗ   М. КЕНЖАБЕК

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz

20 last posts shown.